Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти


Фидокорлар” Миллий Демократик партияси


Download 34.94 Kb.
bet4/5
Sana08.02.2023
Hajmi34.94 Kb.
#1177618
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ахмедова

ФидокорларМиллий Демократик партияси (ФМДП) 1998 йил 28 декабрдаги таъсис қурултойида ташкил топиб, 1999 йилнинг 3 январида Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтди.
Партиянинг асосий мақсади сифатида қуйидагилар эълон қилинди: бозор иқтисодиётига асосланган, мулкчиликнинг турли шакллари амал қиладиган жамиятга ўтиш; Партиянинг ижтимоий идеали - бу инсоннинг ўз-ўзини камол топтириш, шахс манфаатлари унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада рўёбга чиқариш учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий шарт - шароитларни кафолатловчи фуқаролик жамиятини барпо этишдир.
Партиянинг вужудга келиши ва фаолият кўрсатишидан мақсад мамлакатда янги шаклланаётган кичик ва ўрта мулкдорлар ижтимоий табақасининг сиёсий манфаатларини ифода этишдир. Шунингдек, партия ўз фаолиятида кўпроқ ёшларга таяниб иш олиб бориши таъкидланди.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, барча вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда маҳаллий органлари тузилди. Партия аъзоларининг сони 60 мингга етди. Партиянинг марказий органи сифатида “Фидокор” газетаси таъсис этилди.
2008 йил июнь ойида “Фидокорлар” Миллий Демократик партияси билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг бир партияга бирлашишига доир тайёргарлик ишлари амалга оширилди. Мазкур икки партиянинг қурултойлари ўзларининг сайловлар даврида ва парламент фаолиятида ўз таъсирларини ошириш, электоратнинг кўпроқ қисмини жалб этиш мақсадларида ягона партияга бирлашди. Тузилган янги партиянинг номи Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси деб аташга қарор қилинди. Партиянинг марказий, минтақавий ва бошлангич ташкилотлари ҳар икки партия вакилларидан иборат ҳолда қайтадан ташкил этилди. Партия дастури энди жамиятдаги кўпроқ ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини ифода эта бошлади.
Ўзбекистонда қисқа давр ичида сиёсий партияларнинг сиёсий тизим субъектлари сифатида фаолият кўрсатишлари, уларнинг сиёсий тизимга таъсир эта олиш қобилиятларининг шаклланиши натижасида демократик тамойиллардаги кўппартиявийлик тизими шаклланди. Сиёсий партиялар жамиятнинг институти сифатида ҳар бир партия ўзи таянган ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини бирлаштириш ва ифодалаш, шунингдек фуқаролар сиёсий маданиятини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликларини юксалтириш соҳасида катта ишларни амалга ошира бошладилар.
Мамлакатда парламент ислоҳотларининг бошланиши, икки палатали парламентни шакллантириш учун ҳуқуқий асосларнинг ишлаб чиқилиши муносабати билан сиёсий партияларнинг жамиятдаги ва давлат қурилишидаги ўрни янада юксалди. 2004 йил декабрдаги парламент ва маҳаллий вакиллик органларига бўлган сайловларда парламентнинг қуйи палатаси - Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг сиёсий партияларга берилиши, маҳаллий вакиллик органларидан парламент депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши муносабати билан партияларнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятни шакллантириш соҳасидаги янги даври бошланди.
2003 йил 15 ноябрда Ўзбекистон сиёсий тизимида яна бир сиёсий партия -
Download 34.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling