Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти


Download 39.79 Kb.
Sana08.02.2023
Hajmi39.79 Kb.
#1177622
Bog'liq
Жабборов


Тошкент молия институти Сиртқи таълим йўналиши талабалари учун “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси.Фуқаролик жамияти” фанидан оралиқ назорат
саволлари
ВАРИАНТ - 13
1. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш
2. Ҳуқуқий саводхонлик ва маданият- фуқаровийликни шакллантириш омили
Кафедра мудири проф Н.Обломуродов

1. Бугунги кунда хавфсизлик масалалари бутун дунёда энг долзарб масала булиб қолмоқда. Йил сайин давлатлар томонидан мудофа тизими ва ҳарбий соҳага ажратилаётган харажатларининг ошиб бориши фикримизни тасдиклайди. Бирок, факатгина замонавий курол-яроғга эга булишнинг ўзигина хавфсизликни таъминламайди. Чунки, гувох, булиб турганимиздек, замонавий бузгунчи кучлар очикча жанг килмай, балки тусатдан купорувчилик амалиётларини куллаш, харбийлар эмас, балки тинч ахрлини нишонга олиш каби кабих усуллардан фойдаланади. Бунда эса, миллий ва диний низоларни келтириб чикариш асосий максад хисобланади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида давлат-хукукий, этно- худудий ва этнодемографик заминда 300 дан ортик катта-кичик низолар кайд килингани хам ушбу фикрнинг уринли эканини тасдиклайди.
Миллатлар мавжуд экан, улар уртасида ўзаромуносабатлар хам булади. Шундай экан, бугун глобаллашувнинг бу жараёнга утказаётган салбий таъсирининг олдини олиш хакида бош котириш ва самарали механизмларни топиш ўзмустакиллигини, эркини, узига хослигини кадрлашга кодир булган барча миллатлар олдида турган энг долзарб вазифа хисобланади.
Мамалакатимизда хам миллатлараро тотувликни таъминлаш оркали тинчлик ва хамжихатликни мустахкамлаб бориш ғояси давлатимиз биринчи рахбарларининг доимий диккат марказида булиб келган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев кейинчалик барча нутк ва маърузаларида тинчликни таъминлаш, миллатлар ва динлараро тотувлик мухитини куллаб-кувватлаш, дин никобидаги экстремизм ва терроризмга карши аёвсиз кураш масалаларини асосий тамойил сифатида олга суриб келмовда.
Президентимиз ташаббуси билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож- лантиришнинг бешта устувор йўналиши буйича Хдракатлар стратегияси ишлаб чикилди. Стратегияда бешинчи йўналиш сифатида «Хавфсизлик,миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзароманфаатли ва амалий ташси сиёсат соуасидаги устувор йўналишлар» белгиланди. Бу хам юртимизда фуқароларимиз хавфсизлиги, миллатлар ва диний багрикенгликка берилаётган улкан эътибордан далолат беради.
«Бағрикенглик» тушунчаси илмий фаолият ва ижтимоий хаётнинг турли сохалари, жумладан, сиёсат ва сиёсатшунослик, сотсиология, фалсафа, илохиёт, ижтимоий ахлок, киёсий диншунослик каби фанлар доирасида кенг истифода этилади. Лотинча «толераре», яъни «чидамок», «сабр килмок» маъносини англатган «толерантлик» сузи, асосан бирор нарсани, узгача фикр ёки қарашни, ўзшахсий тушунчаларидан қатий назар, имкон қадар бағрикенглик ва чидам билан қабул килишни англатади. Хусусан, ушбу тушунча деярли барча тилларда бир хил ёки бир-бирини тулдирувчи маъно касб этиб, «чидамлилик», «бардошлилик», «токатлилик», «узгача қарашлар ва харакатларга хурмат билан муно- сабатда булиш», «мурувватлилик», «химматлилик», «кечиримлилик», «мехрибонлик», «хамдардлик» каби маъноларга эга.
Тараккиётнинг асосий омилларидан бири булган бағрикенглик борасида 1995 йил 16 ноябрда БМТ тизимида Фан, таълим ва маданият сохасида ихтисослашган ташқилот (ЮНЕСКО) бош конференсиясининг 28-сессиясида «Бағрикенглик тамойиллари Декла- ратсияси» қабул килинди. Декларатцияда ирқи, жинси, келиб чикиши, тили, динидан катъий назар, бағрикенгликни тарғиб этиш, инсон хукук ва эркинликларига хурмат билан қараш каби мажбуриятлар белгилаб куйилган.
1998 йил 6 ноябрда Тошкентда утказилган ЮНЕСКО Ижроия Кенгашининг 155- сессиясида «Тинчлик маданияти ва ЮНЕСКОнинг аъзо давлатларидаги фаолияти» декларатсияси қабул килинди. ЮНЕСКОнинг «Тинчлик маданияти» консепсияси БМТ томонидан маъкулланиб, 2000 йил «Халкаро тинчлик маданияти йили», 2001 йил эса «Халкаро маданиятлараро мулокот йили» деб эълон килинди.
Ўзбекистон диёрида кадимдан турли цивилизацсия вакиллари, маданий катламлар, хилма-хил эътикод ва дунёқарашлар ёнма-ён яшаб келган. Бу эрда яшовчи халк бошка жойдан кучиб келиб, урнашиб колган эмас. Бу замин — ота-боболаримиз яшаб утган аза­лий ва мукаддас макондир. Бу замин - Шарк ва Ғарбнинг, Шимол ва Жанубнинг, кадим утмиш ва буюк келажакнинг туташган жойи, Марказий Осиёнинг юраги, инсоният тафаккури, фан ва маданиятининг энг кухна учокларидан биридир. Бу тупрокда жахонни хайратга солганссивилизатсиянинг илдизлари вужудга келган, инсоният тарихининг энг кадимги даврларига мансуб диний ва фалсафий анъаналар шаклланган. Кадимги юнон файласуфи эераклит бу юртни «фалсафий тафаккур бешиги», деб бежиз таърифламаган. Шуни таъкидлаш жоизки, бизнингссивилизатсиямиз узига хос бағрикенглик тафаккур услубига таянади.
Уч минг йиллик тарихимиз шундан гувохдик бермокдаки, олийжаноблик ва инсонпарварлик, миллатлараро тотувликка интилиш халкимизнинг энг юксак фазилатларидан хисобланади. Бу борадаги анъаналар авлоддан-авлодга утиб келмокда.
Маълумотларга кура, бундан юз йил аввал мамлакатимиз худудида 70 га якин миллат вакиллари истикомат килган. 1926 йилда юртимизда 90 миллат ва элат яшаган булса, 1959 йилда уларнинг сони 113 тага, 1979 йилда 123, 1989 йилда эса 130 тага этган эди.
Ўзбекистон ўз мустакиллигини кулга киритганидан сунг нафакат мамлакатга ном берган узбек халки, балки шу мукаддас заминда истикомат килаётган турли миллат ва- килларининг хам миллат сифатида сакланиб колиши ва ривожланиши учун тенг шароит ва имкониятлар яратиш масаласига алохида эътибор каратди. Жумладан, кўпмиллатли диёримизда тинчлик ва осойишталикни саклаш ва янада мустахкамлашнинг мухим омили булган миллатлараро тотувлик ва хамжихатликни таъминлаш, мамлакатимизда истикомат килаётган турли миллатга мансуб ахолининг маънавий-маданий эхтиёжларини кондиришга юналтирилган миллий-маданий марказлар фаолиятини куллаб-кувватлаш хамда миллатлараро муносабатларни такомиллаштириш учун Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 1992 йил 13 январда Республика Байналмилал маданият маркази ташқил этилди.
Унинг асосий вазифаси вазирликлар, идоралар, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шахар ва туман хокимликлари, шунингдек, жамоат ташқилотлари билан биргаликда миллатлараро муносабатлар сохасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишида катнашиш, миллий-маданий марказлар фаолиятини мувофикдаштириш ва узига хос анъана, урф-одат ва расм-русумларни тиклаш хамда ривожлантиришда уларга кумаклашиш деб белгиланди.
Миллатлараро муносабатларни тугри юлга куйиш борасида Ўзбекистонузига хос тажриба орттирди. Бунда факат миллий узликни англаш, миллий гурур ва ифтихор туйгусини тарбиялаш, миллатларнинг тили, маданияти, урф-одатларини асраб-авайлаш билан чекланмаслик, балки мамлакатдаги барча миллатларнинг умумий бирдамлигига эришиш тамойилига амал килинди.
Давлатимиз сиёсатидан кўриниб турибдики куп миллатлиликни яратувчилик кудратига эга булган омил сифатида тан олиш;

  • фуқароларнинг жинси, ирки, миллати, тили, дини, эътикоди, шахси, ижтимоий келиб чикиши ва мавкеидан катъи назар, тенглигини таъминлаш;

  • миллий мансублигидан катъи назар, фуқароларнинг мамлакат сиёсий ва ижтимоий хаётидаги тенг хукукли иштирокини кафолатлаш;

  • миллий тил, урф-одат ва анъаналар хурмат килинишини таъминлаш ва уларнинг ривожланиши учун кулай шарт-шароит яратиш;

  • ижтимоий хаёт, сиёсий институтлар, мафкура ва фикрлар хилма-хиллиги асосида ривожланишини таъминлаш;

  • фуқароларнинг конститутсиявий хукук ва эркинликларига карши каратилган миллий, иркий, диний адоват ва низони таргиб килувчи фаолиятга юл куймаслик;

  • миллатлар ва элатлар хукух ва эркинликларини мухофаза килишга дойр халкаро хоидалар устуворлигини тан олиш каби тамойилларга таянган холда изчил амалга оширилмовда.

Шуни унутмаслик керакки, хаерда миллатлараро тотувлик ғоясининг ахамияти англаб этилмаса, жамият хаётида турли зиддиятлар, муаммолар вужудга келади, улар тинчлих ва бархарорликка хавф солади. Бугунги кунда жахоннинг айрим минтахаларида содир булаётган миллий низолар шундан далолат бериб турибди.
Миллатлараро тотувлих ғоясини амалга оширишга фоб буладиган энг хатарли тусиқ - тажовузкор миллатчилик ва шовинизмдир. Бундай иллат, зарарли ғоя тузоғига тушиб қолган жамият табиий равишда халокатга юз тутади. Бунга узоқ ва яқин тарихдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Биргина фашизм ғояси ХХ асрда инсоният бошига аввалги барча асрлардагидан кура купрох кулфат, офат-балолар ёгдириб, охир-охибатда ўзи хам халокатга учради. Лекин ханузгача фашизм, шовинизм, ирқчилик ғояларини тирилтириб, миллатлараро тотувлик, хамжихатлик ғоясига қарши «салиб юриши» уюштиришга уринаётган кучлар борлиги барчамизни хушёр торттириши лозим.
Бағрикенгликнинг мухим йўналишларидан бири «диний багрихенглик»дир. Турли дин вакиллари эътиходидаги мавжуд фархлардан хатъи назар, уларнинг ёнма-ён, ўзаротинч-тотув яшаши хамда хар бир диний таълимотга хурмат билан харашни англатадиган мазкур тушунча, хар ким ўзэътиходига амал хилишда эркин булгани холда, бу хухухха бошхалар хам эга эканини эътироф этишини назарда тутади. «Бағрикенглик тамойиллари декларатсияси»да таъкидланганидек, «Бағрикенглик булмаса, тинчлик булмайди, тинч- ликсиз эса таращиёт ва демократия булмайди».
Халкаро хукукий хужжатларда хам эътикод эркинлиги ва диний бағрикенглик халкаро хукук химоясида экани таъкидланади. Жумладан, 1948 йили қабул килинган «Инсон хукуклари умумжахон декларатсияси»нинг 18-моддасида «Дар бир инсон фикр, виждон, дин ва эътитсод эркинлиги уукутсига эгадир», деб таъкидланган. 1966 йили қабул килинган «Фуқаролик ва сиёсий хукуклар тугрисидаги халкаро пакт»да хам «Бирор одам уам ўзихтиёри билан ўздини ва эътикрдига эга булиш ёкиуларниссабул кслиш эркини кам- ситадиган мажбурий хатти-уаракатларга дучор булмаслиги керак», деб курсатилган. Бу эса, диний бағрикенгликнинг нафакат миллий конунчилик, балки халкаро хукукий нормалар мухофазасида эканидан далолат беради.
Виждон эркинлиги ва диний ташқилотлар тугрисидаги хукукий меъёрларнинг конунчиликка киритилиши диёримизда расмий фаолият олиб бораётган барча дин вакилларига катта имкониятлар яратиб берди. Жумладан, мустакилликкача юртимизда бир неча черков ва синагогалар фаолият олиб борган булса, конуний асослар мустахкамлангач, дунёнинг турли минтакаларида диний ибодатларини амалга оширувчи эвангел-лютеран жамоаси, рим-католик черкови, «еттинчи кун адвентистлари» диний ташқилоти, бахоийлар, яхудийлар диний жамоалари каби конфессиялар расмий фаолият юрита бошлади.
Хукуматимиз томонидан турли диний ташқилотларнинг ўзфаолиятларини амалга ошириш ва мамлакат хаётида фаол иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилди. Жумладан, марказий телевидение оркали Ўзбекистонмусулмонлари идораси маънавий-маърифий курсатувларни бериб бориши, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби машхур алломаларнинг таваллудига багишланган анжуманларнинг кенг куламда нишонланиши каби тадбирларни айтиб утиш уринлидир. Айникса, хаж ибода- тини тула-тукис ва хамжихат холда адо этиш учун барча шароитлар яратилгани тахсинга сазовор.
Бағрикенгликнинг зидди «мутаассиблик»дир. Умумий маънода «мутаассиблик» - бу бир ғоянинг тугрилигига каттик ишониш ва ундан узгаларини кескин рад этишни англа- тади. Мазкур феноменнинг хавфли жихати шундаки, у борган сари кучайиб ксенофобия, экстремизм ва хатто терроризмга айланади.
Терроризм бутун дунёда тинчликни таъминлаш йўлидаги асосий фоб, тусивдир. ХХ асрнинг иккинчи ярмида халкаро миқёсида ўзини очик намоён этаётган хатарли вокеликлардан бири, турли шиорлар билан никобланган терроризм минтакалар ва мамлакатлар хаётига бирдек таҳдид солмокда. Кенг кулам ва хилма-хил куринишлар касб этаётган ушбу иллатга карши кураш бутун дунё учун долзарб муаммо булиб қолмоқда. Маълумотларга кура, бугун дунё буйича 500 га якин террорчилик ташқилотлари фаолият курсатмокда. Бир йил мобайнида бутун эр ё`зида содир этилган терактлар ва уларнинг окибатида халок булганларнинг сони бир неча ун мингни ташқил этиши терроризмнинг тинчлик ва хотиржамликни издан чикаришга каратилган асосий тахдидлардан бирига айланганини курсатади.
Айни пайтда замонавий терроризмнинг, бир томондан, тобора шафкатсиз, гай- риинсоний мох,ият, иккинчи томондан, аклга ситдириш кийин булган жугрофий кулам касб этиб бораётганини алохпда таъкидлаш лозим. Х,озирги вактда х,ар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида кимларнидир куркувга солиш оркали муайян максадларга эришишни кузлаган купорувчилик харакатлари амалга оширилмокда. Афсуски, уларнинг сони мун- тазам ошиб бормокда.
Марказий Осиё минтакасида диний мутаассиб окимлар фаолияти ХХ асрнинг 80- йиллари бошларида хорижий экстремистик марказлар саъй-хдракатлари билан шакллана бошлади. Минтакада хориждан келаётган молиявий ёрдам хдсобидан жангари сифатида фойдаланиладиган шахсларни танлаш ва тайёрлаш билан шугулланадиган гурухдар пайдо булди. Марказий Осиё республикалари мустакилликка эришган 90-йилларнинг бошла­рида эса, бу гурухдар фаоллашиб кетди. Минтакада «Хизбут-тахрир», «Туркистон ислом харакати», «Акромийлар», «Нурчилар» каби гурухларнинг фаолияти кузатилди.
Ислом асосларини бузиб талкин килиш, илмсиз, ташқи таъсирга берилувчан ахолини ўзталкинидаги диний ғоялар билан захарлаш, ўзларига қушилмаган кишиларга, давлатларга ва тузумларга нисбатан зуравонлик, бузгунчилик, котиллик билан муносабатда булишни халол деб хисоблаш каби хусусиятлар юкорида зикр этилган ташқилотларнинг барчасига хосдир. Афсуски, сунгги йилларда мазкур гурухдар фаолияти натижасида дунё буйлаб хар йили 30 мингдан ортик тинч фуқаро халок булмокда. Унлаб миллион ахоли ўзуйларини ташлаб кетиб, дунёнинг турли мамлакатларида сарсон-у саргардон булишга мажбур қолмоқда. БМТ маълумотларига кура, бир миллиондан ортик ёш болалар очликдан улиш хавфи остидадир. Уларнинг аксарияти террорчилик авж олган, бузгунчи гурухдар томонидан эгаллаб турилган худудларга тугри келади. Бугунги кунда Ирок, Сурия, Ни­герия, Афгонистон, Яман, Ливия ханўздунёнинг энг хатарли нукталари хисобланади. Тахдилчиларнинг фикрича, хеч кайси давлат узининг террорчилар хуружидан холи эканига 100 фоиз кафолат бера олмайди. Жумладан, 2015 йилда дунёнинг 96 мамлакати, у ёки бу даражада террорчиликдан азият чеккан.
Мана шундай шароитда экстремизм ва терроризм хавфини тугри англаб этиш, уларга Карши амалий чоралар куриш - давр талабидир. Шундай экан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, «янада огоҳ ва сергак булиш, энг асосий бойлигимиз булган ва биз уатсли равишда фахрланадиган куп миллатли халсимизнинг бирдамлиги ва жипслигини кузссорачигидек асраш уамда янада мустаукамлаш Узбекистонни ўзВатани, деб биладиган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир».

2. Инсонияти тарихи бир неча минг йилликлар ичида ёшларни алоҳида ижтимоий қатлам, жамиятининг барча билан тенг аъзоси сифатида ўрнига унчалик аҳамият бермай келди. Ва ниҳоят, фуқаролик жамияти куртаклари ва унсурлари пайдо бўлганидан кейин ёшларнинг жамиятдаги ўрни масалалари кўтарила бошланди. АҚШда 1776 йилда, Францияда 1849 йилда инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш масалалари кўтарилиб, унинг таркибий қисми сифатида ёшлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш ғоялари илгари сурила бошланди. Дастлаб, 1833 йилда Англияда 9 ёшгача бўлган болаларни фабрикаларда ишлатиш таъқиқланди. 1896 йилда Германияда ўз болаларига тазйиқ қиладиган уларни таҳқирлайдиган, ёки уларга ғамхўрлик қилмайдиган ота-оналарни жазолашга доир қонун қабул қилинди. 1899 йилда АҚШда дастлабки ювенал1 судлар ташкил топди.


1919 йилда жаҳон халқаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида тузилган Миллатлар Лигаси Болалар равнақи қўмитасини таъсис этди. У ўз эътиборини қаровсиз қолган болалар, етимлар ва қулликка тушиб қолган болаларга қаратди. Бу пайтда болалар ҳимоясига доир нодавлат ташкилотлар шакллана бошлади. Болаларни қутқариш халқаро иттифоқ (Save the Children International Union) биринчи жаҳон урушидан кейин тузилди. 1924 йил 24 сентябрда Миллатлар Лигасининн Бош Ассамблеяси Бола ҳуқуқлари Женева декларациясини қабул қилди.
1959 йил 20 ноябрда БМТнинг Бош Ассамблеяси Бола ҳуқуқлари декларациясини қабул қилди. Шу даврдан бошлаб 20 ноябрь Бола ҳуқуқлари куни сифатида нишонланиб келинмоқда. 1995 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан “Ёшлар бўйича умумжаҳон ҳаракатлар дастури” қабул қилинди. Ушбу дастур ҳар бир мамлакат миқёсида тегишли чора-тадбирлар кўрилиши, бутун дунёда ёшлар шароити, ҳолатини яхшилашга қаратилган халқаро лойиҳа ва дастурларнинг амалга оширилиши учун мустаҳкам замин ва йўл-йўриқларни таъминлаб берди.
Мазкур дастурни ҳаётга тадбиқ қилиш учун, авваламбор, ёшлар орасида асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг тўлиқ бажарилиши, амалга оширилишини таъминлаш, ҳамда барча мамлакатлар бундай ҳуқуқ ва эркинликларнинг бузилишига қарши аниқ чораларнинг кўриши, камситмаслик, бағрикенглик, хилма-хилликка ҳурмат, турли диний ва этник қадриятларга, маданий, фалсафий қарашларга ҳурмат тамойилини илгари суриши, барча аёл ва эркаклар учун имкониятлар тенглиги, ҳамнафаслик, хавфсизлик, жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятларини яратиши, кафолатлаши талаб қилинади.
БМТ тизими барча мамлакатларни болалар ва ёшларга сармоя ажратишга чорлайди. Қолаверса, БМТ мамлакат ҳукуматларига тегишли сиёсат, лойиҳа ва дастурларни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга ёрдам беради. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида БМТ агентликлари болалар ва ёшлар ҳолатини таҳлил қилиб боради, муайан соҳаларга маблағ ажратилиши лозимлиги ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб боради, барча мамлакатлар қўллаши мумкин бўлган самарали стратегияларни йиғиб, уларни тарғиб қилишга интилади.
Ҳозирги кунга келиб дунё аҳолисининг 18%ини ёшлар ташкил этмоқда. Бу нисбий кўрсаткич албатта. Маълумки, бугунги кунда жаҳон мамлакатларида «ёшлар» тушунчаси турлича тасниф қилинади. Масалан, Европа Иттифоқи давлатларида аҳолининг 16 ёшдан 30 ёшгача (баъзан 35 ёшгача) бўлган вакилларига ёшлар сифатида қаралади. ЮНЕСКО эса 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизларни ёшлар сирасига киритади. Аксарият МДҲ давлатларида эса (жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам) 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ёшлар ҳисобланади. Бугунги кунга келиб ёшларга оид сиёсат юритиш, бу борада муайян сиёсий институтлар, жамоат ташкилотларининг фаолият олиб бориши кўплаб ривожланган ва ривожланаётган давлатлар қонунчилигида салмоқли ўрин тутади.
Ҳозирги даврдаги ёшларга оид давлат шаклланиши ва тарихи ХХ асрнинг 60-80 йилларида БМТ томонидан ёшлар ижтимоий қатламига бўлган муносабатнинг янгича принципларини белгилаб берилган қатор ҳужжатлар қабул қилиниши билан узвий боғлиқдир. 1965 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг “Ёшлар ўртасида тинчлик ғоялари, миллатлараро ўзаро ҳурмат ва тушунишни тарғиб этиш тўғрисидаги Декларация”си эълон қилиниши билан ёшларнинг ижтимоий муаммолари ташкилот эътибор марказидаги вазифага айланди. ЮНЕСКО йўналишида ёшлар муаммоларига дахлдор юздан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди. Айнан ЮНЕСКО ташаббуси билан 1985 йилдан Ёшлар масалалари бутунжаҳон конгресси фаолият кўрсата бошлади ва шу йил БМТ томонидан “Халқаро ёшлар йили” деб эълон қилинди.
Халқаро ҳуқуқий актлар асосида 2008 йил 7 январда Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур қонуннинг 10-моддасида болаларнинг эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқини ҳимоялашга доир қуйидаги ҳуқуқий асослар белгиланди:
Ҳар бир бола эркинлик, шахсий дахлсизлик, турар жойи дахлсизлиги ва хат-хабарларини сир тутиш ҳуқуқига эга.
Ҳар бир бола ўз шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига ғайриқонуний аралашувлардан ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Бола қонунга асосланмаган ҳолда ушлаб турилиши, ҳибсга олиниши, қамоққа олиниши мумкин эмас.
Давлат боланинг шахси, турар жойи дахлсизлигини, хат-хабарлари сир тутилишини таъминлайди ҳамда болани эксплуатациянинг барча шакл­ларидан, шу жумладан жисмоний, руҳий ва жинсий зўравонликдан, қийноққа солишлардан ёки шафқатсиз, қўпол ёхуд инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа шаклдаги муомаладан, шаҳвоний шилқимликлардан, жиноий фаолиятга, фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этилишдан ҳимоя қилишни амалга оширади2.
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳуқий асосларини ривожланиши асносида болалар ва ёшлар ҳуқуқларини кафолатлаш даври бошланди. Бу даврдан бошлаб қатор ривожланган давлатларда ёшлар ҳуқуқини ҳимоялаш, ёшларга доир давлат сиёсатлари ривожланиб, улар ҳаётда қўллана бошлади. Хусусан, Францияда ёшлар сиёсати Ёшлар, спорт ва ижтимоий ташкилотлар билан ишлаш вазирлиги томонидан амалга оширилиб, унга таълим, маданият ва коммуникация ҳамда бандлик бўйича тегишли вазирликлар кўмаклашади. Францияда ишсиз аҳолининг кўпчилигини ёшлар ташкил этганлиги боис, ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида “Янги хизматлар, янги иш ўринлари” давлат дастури жорий қилинган. Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун “Имкониятлар тенглиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинган бўлиб, ушбу қонун мамлакатдаги хусусий корхона ва ташкилотларга ёшларни ишга қабул қилиш бўйича қўшимча вазифалар юклайди. Бундан ташқари, Францияда маданият соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида ҳам кўпгина ишлар қилинмоқда.
АҚШнинг ёшлар борасидаги давлат сиёсати ўзига хослиги, яъни, мазкур сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бевосита ёшларнинг ўзлари иштирок этиши билан бошқа мамлакатлардан ажралиб туради. Ҳозирги кунда Америка ёшлари орасида наркотик моддалар истеъмоли, жиноятчилик ва ирқчилик билан боғлиқ муаммолар авж олган. Шундан келиб чиқиб, ушбу муаммоларни ҳал этишга қаратилган кўпгина қонунлар қабул қилиниб, амалга татбиқ қилинган. Айни пайтда АҚШда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш юзасидан 400 дан ортиқ дастурлар ишлаб чиқилган. Шундан энг кўп аъзоларга эга бўлганлари “Ёшларни ҳимоялаш лигаси”, “Талабалар очарчиликка қарши”, “Ташқарига назар”, “Ёрдам” (“Хелп”) ҳамда Қутқарув армияси кабилар ҳисобланади. Мазкур ҳаракатлар АҚШнинг барча касб-ҳунар ўқув муассасаларидаги ёшларни қамраб олган. АҚШда “Ёшлар сиёсати концепцияси”ни амалга оширишда давлатнинг роли бирмунча оз бўлиб, бу жараёнга, асосан, хусусий ташкилотлар кенг жалб қилинган. Давлат ёрдами ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож бўлган ёшларга қатъий чегараланган миқдорда кўрсатилади. АҚШда ёшлар сиёсати давлат идораларининг алоҳида бир фаолият соҳаси ҳисобланмайди, ёшлар муаммолари юзасидан бир неча вазирликлар иш олиб боришади. Жумладан, Меҳнат вазирлиги ёшларнинг бандлиги, Адлия вазирлиги жиноятчилик, Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазирлиги эса ёшлар ҳамда ўсмирларнинг соғлиги борасидаги муаммолар билан шуғулланишади. Ёшлар билан ишлашда сиёсий ташкилотлар, спорт муассасалари ҳамда диний ташкилотларнинг ўрни ҳам баланд. “Ёш республикачилар” миллий федерацияси ҳамда “Американинг ёш демократлари” АҚШдаги энг катта ёшлар сиёсий бирлашмалари ҳисобланишиб, улар мамлакатдаги икки йирик сиёсий партиянинг ёшлар бўйича расмий ташкилотларидир. Ёшлар сиёсий ташкилотларининг асосий мақсадларидан бири ёшларни сиёсий ҳаётга жалб қилиш, уларнинг давлат сиёсатидаги ўрнини ривожлантиришга қаратилган. Шунингдек, АҚШда “Лютеранлик лигаси” ва “Католик ёшларнинг миллий федерацияси” каби диний, миллий ёшлар ташкилотлари ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.
Буюк Британия давлатининг ёшлар бўйича олиб бораётган сиёсати мисолида давом эттирадиган бўлсак, бу мамлакат ушбу соҳада узоқ тарихга эга бўлиб, ўзининг кўп қирралилиги билан Европанинг бошқа давлатларидан ажралиб туради. Жумладан, Англиядаги сиёсат ёшлар билан боғлиқ барча жабҳаларни қамраб олган бўлиб, улар орасида таълим соҳаси энг юқори ўринга қўйилган. Инглиз ёшларининг аксарият қисми турли ташкилотлар томонидан ташкил этилган “ёшлар клуб”ларига аъзо бўлиб, уларнинг ёшлар борасидаги тадбирларига кенг жалб қилинган. Шунингдек, ушбу давлатда ёшларнинг “кўнгилли ҳаракатлари” ўта ривожланган бўлиб, кичик шаҳар ва туманлар миқёсида давлат сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ҳаракатларни молиялаштириш давлат томонидан амалга оширилиб, фаолияти давомида, асосан, қийин вазиятларда қолган тарафдорларининг муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилинади. Шу билан бирга, ёшлар маданий ва ижтимоий соҳаларда ўз фаолликлари билан аҳолининг бошқа қатламларига нисбатан ажралиб туради. Англиядаги ёшлар ташкилотининг камчиликларидан бири уларнинг давлат бошқарувидаги роли қатъий эмаслигидадир. Ушбу ҳолат давлат бошқаруви тизими консерватив тамойилларга асосланганлиги билан характерланади3.
Европа давлатлари орасида Германиянинг ёшлар борасидаги давлат сиёсати ўзига хос хусусиятга эга. Немис ёшлар сиёсатининг моҳияти шундаки, унда асосий эътибор 18-27 ёшдаги аҳолининг ижтимоий бандлигига қаратилган. Бундан ташқари, ушбу сиёсат фуқароларнинг қонуний ҳимояси ҳамда уларнинг ижтимоий ва индивидуал ривожланишини ҳам кўзда тутади. Мамлакатнинг деярли барча катта шаҳарларида ёшларга тегишли бўлган кўпгина компанияларга қарашли махсус марказларни учратиш мумкин. Ушбу марказлар фаолияти ёш фуқароларнинг ишга жойлашиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган, бу эса давлатнинг ишсизлик борасидаги сиёсати самарали амалга ошишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Мазкур ишларнинг масъулияти Оила ва ёшлар вазирлигига юклатилган бўлиб, ушбу вазирлик қошидаги ёшлар масалалари бўлими бевосита мазкур соҳадаги турли лойиҳаларни амалда қўллаш бўйича ўз фаолиятини олиб боради. Шу билан бирга, Германияда ёшларнинг ахлоқий қарашлари ва уларнинг маданий саводхонлигини ошириш ишлари билан шуғулланувчи ташкилотлар тузилган бўлиб, уларнинг ҳаракатлари жамиятнинг етук шахсларини камол топтиришга қаратилган. 
Японияда ёшлар сиёсати муҳимлиги инобатга олиниб, мазкур соҳада олиб борилаётган ишлар миллий сиёсат даражасига олиб чиқилди. Японияда БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциясига асосланиб ёшлар борасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш учун Миллий ассамблея ташкил этилди. Мазкур ташкилот асосан 4 та дастур асосида иш олиб боради. Биринчиси, “Миллий ҳаракат” дастури бўлиб, у асосан куч ва воситаларини Ассамблея фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтиради. Иккинчиси, “Ҳаёт йўлини танлашга кўмаклашиш” дастури 2007 йилда тасдиқланган бўлиб, унинг фаолияти ёшларни касб танлашга йўналтириш, уларнинг турли иқтидорларини ўрганишга қаратилган. Учинчиси, “Ўсмирлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш чоралари” дастури бўлиб, унинг асосий мақсади ёшлар орасидаги жиноятчиликка қарши курашишда давлат органларига яқиндан ёрдам бериш ҳамда ёшларнинг жиноий хатти-ҳаракатларини ўрганиш марказлари билан ҳамкорликни амалга оширишдан иборат. Сўнгги, “ОИТСга қарши кураш” дастури ўз ичига ёшлар орасида ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган турли маслаҳатлар бериш ва бошқа тадбирлар ўтказишни назарда тутади4.
Ҳозирги даврда ёшларга оид давлат сиёсати давлатнинг ёшларга, ёшлар ташкилотларига муносабатида, шунингдек қонун чиқарувчи, ижроия, суд ҳокимияти соҳаларида ёшларни ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширишда ўз ифодасини топади. Бу сиёсатнинг мазмун-моҳияти ёш авлоднинг ижтимоий жиҳатдан ривожланиши учун ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароит яратиб бериш, уларнинг ҳаётда ўз йўлини танлаб олишлари, интеллектуал, маънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топишини таъминлаш, ёшларнинг ижодий иқтидори ва салоҳиятини шахсий ва мамлакат манфаатлари йўлида рўёбга чиқариш демакдир. Шунингдек, ёшлар сиёсати ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан бир вақтда, ёш авлоднинг меҳнат ва ижодий фаолияти учун муҳим ва зарур бўлган инновациявий ва ишлаб чиқаришга доир жиҳатларни ҳам ўзига қамраб олади. Бу ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшларни жамиятни ривожлантиришнинг асосий ва муҳим ресурсларидан бири сифатида эътироф этилади.
СММ-52 гуруҳ талабаси: Б.Жабборов

1


2


3


4


Download 39.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling