Ўзбекистоннинг энг янги
Download 96.57 Kb.
|
1-mavzu. O\'zbekistonning eng yangi tarixi fanidan
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босқич – 1991 йилдан 2000 йилга қадар бўлган даврни ўз ичига олади.
1989-1991 йилларни қамраб олган биринчи босқич. ―Мустақилликка эришиш арафасида мамлакатимиз кескин ижтимоий муаммолар гирдобида қолиб кетган таҳликали бир пайтда мавжуд вазиятнинг ижобий томонга ўзгартирилиши, янги авлодга мансуб сиёсатчи Ислом Каримовнинг республика раҳбари лавозимига келиши, Ўзбекистонда мустақиллик ғояларининг пишиб етилиши, давлат мустақиллиги тарихий тасодиф таъсирида эмас, балки республикада юзага келган зиддиятли ва мураккаб вазиятдан чиқиш йўл-йўриқларини қидириш ҳамда собиқ Итгифоқ раҳбариятининг Ўзбекистон етакчиси Ислом Каримов сиёсатига қарши қаратилган фитналарининг олдини олиш йўлидаги курашлар билан характерланади. Мазкур йилларнинг алоҳида давр сифатида эътироф этилишида И.Каримовнинг ―Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида асаридаги хронологик ёндашув консептуал асос бўлиб хизмат қилади.
Иккинчи босқич – 1991 йилдан 2000 йилга қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Бу даврда миллий давлатчилик асослари ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилган ўтиш даврининг дастлабки ислоҳотлар жараёнига илк қадамлар қўйилди. Шу даврдан бошлаб, бир неча авлод даврида шаклланиб келган ва одамлар онгига сингиб кетган коммунистик мафкура ақидасидан воз кечилиб, Ислом Каримов томонидан илгари сурилган Миллий истиқлол ғоясининг асослари шаклланди. Бунинг таъсирида демократик қадриятларнинг ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш имконияти туғилди, мамлакатни жаҳон ҳамжамиятига интегратсиясиз тасаввур қила олмайдиган янги авлод вакиллари майдонга чиқди. Бу мамлакатда туб сиёсий, иқтисодий, маънавий-руҳий ўзгаришларнинг босқичма-босқич амалга оширилишида муҳим омил бўлди. ―Ўзбек моделининг ҳаётга жорий этилиши натижасида тарихан қисқа давр ичида маъмурий- буйруқбозликка асосланган эски совет тизими ўрнига миллий давлатчилик асосларини юзага келтиришга қаратилган ҳуқуқий база яратилди. Янги давлат бошқарув тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ташкил этилди ҳамда фуқаролик жамияти асослари яратилди, эркин бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни бошланди. Бу даврда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, миллий урф-одатлар, анъана ва қадриятларни сақлаш ҳамда тараққий эттириш масалалари давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Download 96.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling