Ўзбекистоннинг инвестицион ва ташқи иқтисодий салоҳияти режа


Download 68.34 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi68.34 Kb.
#1144140
Bog'liq
7 мавзу Узбекистон ташки иктисодий фаолияти (1)

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИНВЕСТИЦИОН ВА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ

Режа:

1.Миллий иқтисодиётга инвестицияни жалб қилишнинг аҳамияти.

2.Инвестиция фаолиятини шаклланиши ва тартибга солиниши.

3. Иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўллари

4.Ўзбекистонда инвестициялар манбаларининг таҳлили ва инновоцион иқлим.

Инвестицияларнинг устувор йўналишларини аниқ белгилаш, илмий асосланган инвестиция қарорларини қабул қилиш, инвестиция фаолиятини оқилона татибга солиш асосида ички ва ташқи молиявий манбаларни, барча шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда жалб қилиш миллий иқтисодиётнинг келажагини белгилайди. Инвестициялар учун зарур молиявий ресурсларни топиш иқтисодий ўсиш шартига айланган. Бу эса, биринчи навбатда, истеъмол ва жамғарма нисбатига боғлиқ.

Инвестицияларнинг классификацияси


Инвестициялаш мақсадлари ва улар билан боғлиқ рисклардан келиб чиқиш:
венчур;
бевосита;
портфел;
аннуитет.

қайта ишлаб чиқариш бўйича:
соф;
путурдан кетишни қопловчи;
ялпи

қаратилган соща ва объектлари бўйича:
капитал;
инновация;
ялпи.

қўйиш объектлари бўйича:
мол-мулк;
инвестиция;
молиявий;
номоддий.

Инвестициялаш субъектлари бўйича:
Давлатга қараши;
Корпоратив;
Хусусий

ИНВЕСТИЦИЯЛАР

Ҳаракат йўналиши бўйича:
янги лойищаларга;
кенгайтиришга инвестициялар;
қайта инвестициялар;

Инвестициялар капиталнинг барча шакллари (ссуда, акциядорлик, тадбиркорлик)дан фарқли ўлароқ, бутун рисклар мажмуини ҳис этади ва капитал қийматининг йўқотиш рискини минималлаштиришни назарда тутади. Капиталдан фарқли ўлароқ, инвестициялар аниқ ва ноаниқ бўлган рисклар билан онгли равишда тўқнашади ва боғланади. Инвестицияларнинг мамлакатлараро кўчиб юриши ноаниқ рисклар ва ноаниқлик даражасини оширади.

Халқаро инвестиция муносабатларида инвестицияларнинг ҳуқуқий шароитлари алмашиши асосида қўшимча рисклар таъсири эҳтимоли ошади. Мамлакат риски қуйидагиларни назарда тутади: сиёсий вазият; иқтисодий ривожланиш тенденцияси; ҳукуматнинг бюджет сиёсати ва унинг жамғарм ва инвестицияларга таъсири; нархлар ва валюта курсини барқарорлаштиришга қаратилган пул-кредит сиёсати; мамлакат риски қабул қилиниши мумкин бўлган ҳолларда инвестициялардан даромад олишлик имкони. Булар хорижий инвестициялар рисклари доирасини кенгайтиради.


3

Хорижий инвестициялар жалб этилишининг амалдаги белгиланган шартларини айрим мамлакат ва муайян инвесторлар учун халқаро келишувлар билан мувофиқлаштириш зарур. Бунда ечиладиган масалаларга боғлиқ равишда қўшимча имтиёзлар яратиш ва рағбатлантиришни йўлга қўйиш талаб этилади. Хорижий инвестицияларни қабул қилувчи мамлакат ўз экспортини импордан устунлигига эришиши лозим. Бу билан уларнинг кредит тарзида жалб этилиши ва ўз имкониятларидан ортиқ даражада истеъмол этишнинг олдини олиш мақсади кўзланади.

Хориж капиталини жалб қилувчи мамлакат, улар оқимини рағбатлантириш, қулай шароиларни таъминлаш мақсадида солиқ имтиёзлари, солиқ кредитлари ва бошқа кафолатлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги аҳамиятлидир.

Инвестицияларни кучли рағбатлантириш омили сифатида жадаллаштирилган амортизациянинг турли усулларидан фойдаланиш ҳисобланади: бир маромда эскириш қийматини ажратиш (straight line); йиллар йиғиндисига қараб ажратиш усули (sum-jf-yers line); қиймат қолдиғини икки ёқлама тугатиш усули (double-declining balance); эксплуатация бирлиги усули (units of production). Мулоҳаза қилинган ва ҳар томонлама ҳисоб-китобдан ўтказилган амортизация ажратмаларининг жадаллаштирилган усуллари инвестицияларга йўналтирилган маблағни фойда солиғига тортилишидан сақлаб қолади.

Ўзбекистон Республикасида 2005-2009 йилларда инвестициялар суръатлари (олдинги йилга нисбатан фоизда)

инвестициялар молиявий манбалари таркибида давлат бюджетининг улуши 2008 йилдаги 9,0 фоиздан 2009 йилда 8,1 фоизга қадар, корхоналар ва аҳоли маблағлари улуши тегишли равишда 53,9 фоиздан 46,9 фоизга қадар пасайган. Чет эл инвестицияларининг улуши эса, аксинча, 25,8 фоиздан 32,4 фоизга қадар кўтарилган.


Download 68.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling