Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий минтақаларида буғдой касалликларининг тарқалиши ва уларга қарши кураш чоралари


Download 2.24 Mb.
bet1/4
Sana28.10.2023
Hajmi2.24 Mb.
#1729164
  1   2   3   4
Bog'liq
6.Microbiology- ТАШКИ МУХИТ 6-lecture (1)

МИКРОБИОЛОГИЯ

МИКРООРГАНИЗМЛАРГА ТАШҚИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ ВА ЎЗАРО МУНОСОБАТИ

ЖУМАНАЗАРОВ ҒАЙРАТ ХУСАНОВИЧ


Тузувчи&маърузачи:

РЕЖА

  • Микроорганизмларга намликни таъсири
  • Микроорганизмларга ҳароратнинг таъсири
  • Микроорганизмларга рН муҳитининг таъсири
  • Микроорганизмларга бошқа турли кимёвий ва физик омилларни таъсири
  • Микроорганизмларни бошқа организмлар билан ўзаро мунособатлари


ТАШҚИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИ

  • Микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти ташқи омиллар билан чамбарчас боғлиқдир. Ташқи муҳит ўзгарса микроорганизмларнинг ҳаёт фаолияти ва ривожланиши ҳам ўзгаради. Микроорганизмларнинг ўсиши, ривожланиши ва табиатда тарқалишига ҳарорат, намлик, кислородни бўлиши, ёруғлик ҳамда бошқа омиллар таъсир қилади. Микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятига таъсир этадиган ташқи муҳит омиллари икки гуруҳга бўлинади.
  • I. Абиотик омиллар
  • II. Биотик омиллар

ТАШҚИ МУҲИТ ОМИЛЛАРИ

  • Абиотик (физик ва кимёвий) омиллар – жонсиз омиллар – анорганик муҳит омиллари: ёруғлик, ҳарорат, намлик, тупроқ ва босим кабилар. Тирик организмлар фаолиятига таъсир этиб, уларнинг ҳаётга мослашувида муҳим аҳамиятга эга.
  • Биотик (биологик) омиллар – тирик омиллар – тирик организмларнинг ўз ҳаёт фаолияти билан ўзаро бир-бирига таъсири. Масалан, инсон фаолиятининг табиатга таъсири.

ФИЗИКАВИЙ ОМИЛЛАР

  • I. Физикавий омилларга намлик, ҳарорат, ёруғлик ва бошқалар киради.
  • Намлик. Микроорганизмларнинг яшаш ва кўпайиши учун улар яшаб турган субстратда намлик бўлиши зарур. Намлик туфайли сувда эриган моддалар микро-организимлар ҳужайрасига киради. Микроорганизм-ларнинг ривожланишига сувда эриган моддаларнинг концентрацияси бевосита таъсир қилади.
  • Осмотик босим юқори бўлган эритмада микроорганизмлар кўпчилиги яшай олмайди. Чунки микроорганизм ҳужайрасидаги сув эритмага ўтади, бу эса ҳужайрани сувсизланишига олиб келади. Бу ҳолат плазмолиз дейилади. Натижада микроорганизмлар нобуд бўлади.

Download 2.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling