Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис
ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНЦИЯНИ
Download 6.22 Mb. Pdf ko'rish
|
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021
ОНА ТИЛИ ДАРСЛАРИДА ЛИНГВИСТИК КОМПЕТЕНЦИЯНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИДА С.С.Тажбенова – Нукус ДПИ Бошланғич таълим кафедраси доценти, п.ф.ф.д (PhD) Методик адабиѐтларда компетенциянинг хусусиятлари, моҳияти, хусусан, лингвистик компетенциянинг табиатини очишга қаратилган талқинлар кўп. Ушбу талқинларга кўра лингвистик компетенция тилнинг қонун-қоидаларини эгаллаш ва уларга нутқий мулоқот жараѐнида амал қила билиш тушунилади. Дарҳақиқат, шундай компетенцияси шаклланган катта ѐшдаги кишилар адабий тилда тўғри гапирадилар ва ѐзадилар. Лексик ва грамматик қоидалар эса сўзловчининг билими сифатида намоѐн бўлади. Бу даражани ўзидаги лингвистик компетенцияга таяниш лаѐқати, қобилияти саналиши мумкин. Лекин лингвистик компетенциянинг шаклланиш даври таълим босқичларига тўғри келади. Катта ѐшдагилар ўз фаолияти давомида тилшуносликка оид адабиѐтларга камдан-кам мурожаат этади. Шунга қарамай улар орасида тилшунос бўлмасалар-да, иқтидори имкон берган яхшигина сухандонлар бор. Юқорида айтилганлардан билиш мумкинки, бошланғич синфларда лингвистик компетенцияни шакллантириш учун пойдевор қўйилади. Бу даврда она тилининг қонун- қоидаларини қай даражада эгаллаш мумкин, деган савол туғилиши табиий. Шубҳасиз, саволга ўқув фани давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларида белгиланиб, амалиѐт натижалари асосида тобора стабиллашиб бораѐтган таълим мазмуни билан жавоб бериш жоиз. Бу борада она тили ўқитувчиларининг таълим мазмуни юзасидан тўплаган илғор иш тажрибаларини оммалаштириш муҳим роль ўйнайди. Бошланғич синфларда ўқувчилар билим савиясига мос тарзда адабий тилида тўғри, чиройли сўзлаш, саводхонликни яхши эгаллаш соҳасида дастлабки ютуқларни қўлга киритадилар. Бунда тил қоидаларини ўрганиш, яъни лингвистик компетенцияни шакллантириш ва олган билимларини амалда қўллаш лаѐқатни ҳосил қилиш муҳим ўрин тутади. Демак, лингвистик компетенцияни билим, кўникма ва малакаларни пухта эгаллаш, шу асосида талаффуз, имло ва нутқий саводхонликга эришиш деб таърифлаш мумкин. Бошланғич синфларда қўйилган бу қадамлар навбатдаги босқичлардаги таълим сифатига ижобий таъсир кўрсатиб, шу орқали ижтимоий тил маданиятини юқорироқ савияга кўтариш таъминланади. Бошланғич синфларда лингвистик компетенциянинг қай тарзда шаклланиши, шаклланиш жараѐни қандай кечиши хусусида ҳали ҳам аниқ бир ечимга келингани йўқ. Одатда, муаллифлар таълим мазмунини ўзлаштиришга доир умумий талаблар ҳақида гапирадилар, мавзуларни ўрганиш жараѐнини компетенцияларни ҳосил қилиш сари йўналтириш борасида таклиф ва тавсиялар баѐн қиладилар. Р.А.Йўлдошев, Л.Р.Миржалоловалар лингвистик компетенциянинг шаклланиш жараѐнини қуйидагича тушунтирадилар: «Одатда, она тилидан ҳар гал янги мавзуни ўрганиш жараѐнига компетенциявий ѐндашув жорий этилса, билим кўникма малака чизиғида олиб бориладиган таълимнинг пировард натижаларига (малака талабларига) тўлиқ эришиш шарт, яъни ушбу чизиқнинг охирги нуқтаси – малака шаклланган босқич 279 таъминланиши шарт: малака ҳосил бўлса, компетенция қўлга киритилди деб саналиши мумкин. Аѐн бўладики, кўникма ҳосил бўлгандан кейиноқ компетенция шаклланмайди, чунки компетенция билимни ўзлаштириш, амалда қўллаш кўникма ва малакаларидан юқори турувчи ҳолат: лаѐқат ѐки қобилият, таълимнинг пировард натижаси, маҳсулидир» [1]. Муаллифларнинг изоҳлашича, «...билим, масалан, қаратқич келишиги, унинг сўроқлари, -нинг қўшимчаси ѐрдамида ҳосил қилиниши ҳақидаги маълумот тегишли савол-жавоблар ѐрдамида хотирада олиб қолинади, ниҳоят, қаратқич келишиги айтилганда, сўроқлари ва қўшимчаси автоматик ѐдга келадиган бўлади: лингвистик компетенция шаклланади» [2]. Маълум бўладики, тилни эгаллаганлик, яъни ҳам лингвистик, ҳам нутқий компетенцияларни шакллантирганлик шу тилда сўзловчининг ѐшига мос саводхонлик даражасини эгаллаши учун зарур билим, кўникма ва малакалар йиғиндиси тушунилади. Бошланғич синфларда тўғри талаффуз, имловий саводхонлик, сўз таркиби, сўзларни нутқда қўллаш, морфологик, синтактик компетенциялари шакллантирилади. Масалан, талаффуз нуқтаи назаридан лингвистик ва нутқий компетенцияларнинг таркибий қисмини фонетик билимлар ташкил этади. Бу билимлар сирасига талаффузнинг сифати (талаффузнинг аниқлиги), коммуникатив нутқий ифодалилиги, нутқий мулоқот маданияти элементлари (оҳанг, суръат, равонлик, овознинг баланд-пастлиги, гапириш тони, овоз кучи) киради. Лингвистик компетенция коммуникативликка йўналлтирилган бўлиши керак. Т.В.Лебедеванинг изоҳлашича, «Коммуникатив компетенция – бу ўзгаларни тушуниш ва мулоқот мақсадлари, соҳалари, вазиятларига монанд шахсий нутқий хулқ-атвор дастурини яратиш лаѐқатидир» [3]. Ўқувчи ўзида лингвистик компетенцияни шакллантирар экан, эгаллаган билимларидан бошвалар уни тушуна оладиган қилиб тўғри, оҳангига эътибор бериб гапиришда фойдаланишдан ташқари, тенгдошларининг нутқидаги ютуқ ва камчиликларга эътиборли бўлиб, баъзан ўз тушунчалари билан ўртоқлашишлари ҳам керак бўлади. Хуллас, она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенциясини шакллантириш жараѐни тил сатҳлари, бўлимлари, бўлимлар доирасида ўрганиладиган тушунчалар (мавзулар) устидаги конкрет ишлар маҳсули англанади. Download 6.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling