Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар 
1. 
Atkins, B. T. S., and Levin, B. (1991). Admitting impediments. In U. Zernik 
(Ed.), Lexical acquisition: Exploiting on-line resources to build a lexicon, 233-262.
2. 
Christiane Fellbaum. Wordnet. An Electronic Lexical Database. 1998 
Massachusetts Institute of Technology, P. 23-44 
3. 
Hillsdale, NJ: Erlbaum. Beckwith, R., Fellbaum, C, Gross, D., and Miller, G. A. 
(1991). WordNet: A lexical database organized on psycholinguistic principles. In U. Zernik 
(Ed.), Lexical acquisition: Exploiting on-line resources to build a lexicon, 211-232.
4. 
Лукашевич Н.В. Тезаурусы в задачах информационного поиска. –Москва, 
2010. –C.10-19. 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАР УЧУН САВОЛ-ТОПШИРИҚЛАР ФИКР 
ДОИРАСИНИ КЕНГАЙТИРИШ ОМИЛИ 
 
Г.Б.Бабашева – п.ф.ф.д (PhD),
25 сонли умумий ўрта таълим мактаби 


323 
Сўнгги йилларда мамлакатимиз таълим тизимида ўқувчиларнинг саводхонлигини 
баҳолаш бўйича халқаро дастур (PISA) ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг матнни 
ўқиб тушуниш даражасини баҳоловчи халқаро дастур (PIRLS)ларда иштирок этиши 
юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, амалда тегишли ишлар олиб борилмоқда.
PISA ва PIRLS дастурларида таҳлиллаш, таққослаш, гуруҳлаштириш ҳамда 
умумлаштириш каби ақлий фаолият турларига ўқиш саводхонлигини оширишнинг 
асосий омили сифатида қаралади.
Адабий таълим жараѐнида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини аниқлаш учун 
турли матнлардан фойдаланилади. Ўқиш саводхонлигини текшириш аниқ кўринишдаги 
ахборотларни излаб топиш, маълум фактлар асосида натижа ва хулосаларини баѐн 
қилиш, ахборотларни умумлаштириш ва шарҳлаш, матн тузилиши, услуби ва мазмунини 
баҳолаш юзасидан топшириқлар тайѐрлаш мақсадга мувофиқлигини кўрстади. 
Ўқиш саводхонлигини ривожлантиришда берилган топшириқлар асосида 
ахборотларни танлаш ва муайян тартибга солиш, расмлар билан ишлаш, чизмалар ва 
жадваллар асосида маълумотларни топишга ўргатиш, матндаги ахборотларнинг муайян 
қисмларини умумлаштириш, матндаги савол-топшириқларни қайтадан тузиш, 
фикларини ѐзма тарзда ифодалай билиш каби йўналишларда иш олиб бориш мумкин. 
Бундай мазмундаги ишлар рағбатлантириш, ахборот узатиш, назорат-тузатиш, 
ривожлантириш-тарбиялаш ва ўқитиш каби ўқув дарсликлари бажарадиган дидактик 
талабларни мувофиқлаштиришни талаб этади. Ўқиш саводхонлиги дарсликлардаги 
маънавий-эстетик тарбия, ижодкорликни ривожлантириш, матн мазмунини ўзлаштириш 
воситаси 
бўлган 
савол-топшириқларни 
ўқувчиларнинг 
ѐш 
ва 
индивидуал 
хусусиятларини, фанга оид ва таянч компетенцияларни ривожлантириш нуқтаи 
назаридан тузилишига боғлиқ.
Яхши аѐнки, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун мўлжалланган 
дарсликлар давлат таълим стандартларида белгиланган: дидактик, методик, педагогик-
психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб бериши, назарий маълумотлар, 
амалий-тажриба ва синов машқлари таълим олувчиларнинг ѐши ва психологик 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув фани асосларини тўлиқ ўзлаштиришини 
назарда тутади. Бу талаблар эса, ўз навбатида, дарсликлардан ўрин олган матнлар 
устида ишлаш йўлларини, бадиий асарларни ўқувчиларнинг ѐши, интеллектуал 
имкониятлари даражасида дидактик таҳлил этиш масаласига ижодий ѐндашиш 
долзарблигини кўрсатади.
Методист Қ.Ҳусанбоева бошланғич адабий таълим дарсликларидан ўрин олган 
матнлар устида ишлаш йўллари, бадиий асарларни кичик ўқувчиларнинг ѐши, 
интеллектуал имкониятлари даражасида таҳлил қилиш муаммосини тадқиқ қилар экан, 
ҳозирги бошланғич синф ―Ўқиш китоби‖ дарсликларида болаларнинг кучи, ақли ва 
имкониятларидан 
унумли 
фойдаланилмаятганлиги, 
ўқув 
материалларининг 
кўпчилигининг мантиқсиз, жўн, ҳаѐтий ҳақиқатдан узоқлиги, улар болаларни мантиқсиз 
сайрайверадиган тўтиқушларга айлантириши, мантиқсиз савол-топшириқларнинг 
ўқувчиларни матн мазмунини такрорлашга мажбур қилиши мумкинлигини кўрсатиб 
ўтади [1] . 
Фикримизча, бошланғич синф дарсликларида бериладиган савол-топшириқлар 
ўқувчиларнинг мустақиллигини оширишга, эркин ва ижодий фикрлашга ундайдиган,
матн моҳиятини англашга, адабий қаҳрамонларнинг ички дунѐсини илғашга, мутолага 
мотивация уйғотишга, шахсий қарашларини асослаш ва ҳимоя қилишга йўналтириши 
каби мақсадлардан келиб чиқиб тузилиши зарур.


324 
Савол-топшириқларни тузишда нафақат ўқувчининг билиш жараѐнлари ривожи, 
балки ўрганилаѐтган асарнинг жанр ва тур хусусиятлари, тили, воқеликнинг бадиий 
талқини, образ-персонажларнинг ўзига хос жиҳатларини эътиборга олиш, ѐш 
китобхонларнинг адабиѐтга оид илк тасаввур ва билимларини ошириш масаласи диққат-
марказида туриши муҳим ҳисобланади. Савол ва топшириқлар бадиий матнни 
ўрганишнинг энг тўғри ва оптимал йўлларини танлашга, адабий материал устида ишлаш 
жараѐнида ўқувчиларнинг ижодий тафаккури ва нутқини ривожлантириш вазифаларини 
яхлит ҳал этишга хизмат қилади. 
Кузатишларимиздан маълумки, Қорақалпоқ мактабларида фойдаланилаѐтган 
амалдаги бошланғич синфларнинг ―Ўқиш китоби‖[2] дарсликларида бадиий асарлар 
мазмунини ўзлаштириш, матн устида ишлаш юзасидан муайян шакл ва характердаги 
савол ва топшириқлар берилган. Савол-топшириқларни тузишда матн мазмуни ва ҳажми 
кўзда тутилган. Шунингдек, матндаги асосий фикрни англаш, болаларнинг ахлоқий-
эстетик тарбияси, билиш жараѐнлари, хусусан, ижодий тафаккурини ривожлантириш 
мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги мезонларга таянилган:
- бирор воқеа-ҳодиса ѐки қаҳрамонларни тавсифлашга доир савол-топшириқлар; 
- умумлаштирувчи характердаги савол-топшириқлар; 
- ўзлаштирилган билимларни эсга туширишга қаратилган савол- топшириқлар; 
- фикрлашга ва таҳлилга оид савол-топшириқлар. 
Тадқиқотларимиздан кўринадики, ўқувчилар бирор мавзу юзасидан эслашга доир 
савол-топшириқларга ҳеч бир қийинчиликларсиз жавоб топадилар. Лекин шахсий 
нуқтаи назарларини баѐн этишга қаратилган ѐки мантиқий характердаги масалалар 
қўйилганда маълум қийинчиликларга дуч келадилар. Бундай қийинчиликлар болаларда 
масалани ўрганишнинг илк босқичида кўзга ташланса-да, ўқитувчисининг ѐрдамида 
аста-секинлик билан ҳал этишга киришади.
Хулоса қилиш мумкинки, ўқувчиларнинг чуқур мушоҳада юритишини талаб 
этадиган савол ва топшириқлар мавзуга нисбатан ижодий ѐндашувни тақозо қилади, 
мустақил фикр юритиш асносида умумлашмалар қилиш ва хулосаларга келиш кўникма-
малакаларини шакллантиради.Бу эса соҳа мутахассислари ва тажрибали ўқитувчилар 
томонидан амалдаги дарсликлар мазмунига халқаро баҳолаш дастурлари мезонларига 
мувофиқ ўзгартиришлар киритилишига бевосита дахлдор. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling