Ўзбекстон ресубликаси


Download 0.84 Mb.
bet21/39
Sana10.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1257835
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ

Назорат саволлари:
1.Ишончлиликка синашда бахоланадиган характеристкалар деганда нимани тушунасиз?
2. Тажрибавий ва сериявий намуналарни синашдан асосий максад нимада ва унинг мазмуни нимлалардан иборат?
3.Ишончлиликка синашдаги режаларнинг турлари ва уларнинг мохиятини тушунтиринг.
4. Синовлар натижалари буюмларнинг ишончлилигининг кандай характеристикаларини олишга имкон яратади?
5. Тадкикот синовлари кандай турларга булинади?
6. Синовлар кандай турларга булинади ва унинг мазмуни нималарда намён булади?
7.Синовлар, экспериментлар режаси, экспериментларни режалаштириш ва режаларнинг турлариини тушунтириб беринг.


11. Дарс. Транспорт воситаси ва унинг қисмлари бўйича ишончлиликка синашда ахборот йигиш ва унга ишлов бериш усулларига қўйиладиган асосий талаблар. 2-соат

Серияли ишлаб чикариладиган янги автомобиллар ва таъмирланган автомобилларнинг ишончлилиги хакидаги ахборотни йигиш ва кайта ишлаш тизими - ишончлилик хакидаги зарур ва хакконий маълумотларни олиш буйича ташкилий-техник тадбирларнинг мажмуидир. Ахборотни йигиш буйича барча хужжатлар стандартлаштирилган.


Автломобил ва унинг элементлари хакидаги ахборот махсус методика буйича синовлар асосида, эксплуатация мобайниадги автомобилнинг ишлашини кеузатишлар натижалари буйича ва техник хизмат курсатиш ва таъмирлаш жараёнида уларнинг техник холатини тахлил килиш натижасида олиниши мумкин.Автомобилнинг ишлашини эксплуатациявий кузатувлар ва техник хизмат курсатиш ва таъмирлашда унинг элементларининг техник холатини тахлил килиш кимматли ва аник хисобланади.
Кузатувларни синовлар режаси билан белгиланган зарур ишлаш давомийлигига эришгунча ва маълумотларни доимий ёки даврий равишда йигиш муддатлари мобайнида олиб борилади.
Автомобил элементларининг техник холати хакидаги маълумотларни уларга техник хизмат курсатиш ва таъмирлашларни бажариш жараёнида диагностикалаш йули билан олинади.
Автомобилларнинг ишончлилиги хакидаги ахборотни йигиш ва кайта ишлааш тизимининг максади куйидагилардан иборат:
1.Буюмларнинг ишончлилигини ошириш учун уларни конструкцион такомиллаштириш;
2.Ишончлиликни таъминлаш ва оширишга йуналтирилган автомобил тайёрлаш ёки тиклаш технологиясини, йигиш, назорат ва синовларни такомиллашгириш;
3.Эксплуатация коидаларига риоя килишга, техник хизмат курсатиш ва жорий таъмирлаш самарадорлигини оширишга, уларни утказишга сраф харажатларини камайтиришга йуналтирилган тадбирларни ишлаб чикиш;
Автомобилларнинг ишончлилиги хакидаги ахборотни йигиш ва кайта ишлаш тизимининг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:
1.Буюмлар ишончлилик хусусиятлари курсаткичларини аниклаш ва бахолаш.
2.Буюмларнинг ишончлилигини пасайтирадиган констукцион ва технологик камчиликларни аниклаш.
3.Буюмнинг умумий ишончлилигини чегаралайдиган деталлар ва йигма бирикмаларни аниклаш.
4.Бузишларнинг келиб чикиш конуниятларини аниклаш.
5.Буюмларнинг ишончлилигига эксплуатация шароитлари ва режимлари таъсирини аниклаш.
6.Ишончлиликнинг меъёрланадиган курсаткичларига тузатишлар тузатишлар.
7.Эхтиёт кисмлар сарфини оптималлаш, эксплуатация камчиликларини аниклаш ва ТХК ва ЖТ тизимини такомиллаштириш.
8.Буюмларнинг ишончлиликни оптимал даражага кутаришга йуналтирилган тадбирларнинг самарадорлигини аниклаш.
Ахборотни йигиш ва ихчамлаш тизими куйидагиларга тааллуклидир:
-ахборотни йигиш ва ихчамлаш буйича бош ташкилотларга (ишончлилик буйича);
-ташкилотлар-ишлаб чикарувчи
- корхоналар -тайёрловчилар;
-эксплуатацион корхоналарга
- таъмир корхоналарига
Тизим доимий даврий ёки бир каррали кузатувларни, ахборотни хисобга олиш, йигиш туплаш, ихчамлаш ва тахлилни, буюмлар ишончлилигини оширишга мулжалланган тадбирларни ишлаб чикаришни уз ичига олиши керак.
Тизимнинг иши куйидаги меъёрий- техник хужжат билан тартибга солинади:
- тизимнинг конкрет буюмларга тааллуклилиги;
- корхона ичида ва корхоналар орасида ахборот айирбошлашнинг шартлари;
- ахборотни ихчамлаш усуллари;
- кузатувларни режалаш усуллари;
- кузатувнинг техник воситаларини куллаш зарурлиги ва уларга куйиладиган талаблар;
ишончлиликни ошириш буйича тадбирларни ишлаб чикиш.
Буюмларнинг ишончлилиги тугрисидаги ахборотни йигиш ва ихчамлаш техник топширик ва ишчи усулларга асосан олиб борилади. Техник топширик куйидагиларни белгилайди: (ахборот йигишни утказиш буйича);
-кузатилаётган буюмларнинг руйхати;
- ишончлиликнинг меъёрланадиган курсаткичлари руйхати;
- ахборот йигиш усуллари;
- типик режим ва эксплуатация шароитлари;
- ахборот бериш даврийлиги.
Ахборотни йигиш ва ихчамлаш ишчи усуллари куйидагиларни белгилайди;
- кузаувлар режалари
- иш режимлари ва уларни улчаш услубларини аниклайдиган параметрлар;
- бузилишлар ва чегаравий холатлар мезонлари;
- ахборотни кодлаш усуллари;
- ахборотни хисобга олиш дастлабки шаклларини тулатиш буйича йурикномалар;
- иш хажмини ва ЭХМ ларнинг борлигини хисобга олган холда
ишпончлилиги тугрисидаги ахборотни ихчамлаш дастурлари;
Ишончлилик тугрисидаги ахборотни йигиш эксплуатацион ва таъмирлаш корхоналарида ахборот йигишни утказадиган ташкилот томонидан олиб борилади;
Ахборотни йигиш уни йигувчи ташкилотга ишончлилик тугрисидаги маълумотларни тузиб топшириш, текшириш ва анкеталаш оркали бажарилиши керак;
Дастлабки маълумотларни тузиш ва йигишни таянч пункти ёки эксплуатацион ва таъмир корхоналари олиб боради;
-текширувни ахборот йигадиган ташкилот олиб боради. Бунда техник холати эксплуатация шароитларида урганилади, ахборотни дастлабки хисобга олиш шакллари тахлил килиниб, унинг натижалар ахборот- туплагичларда аксэттирилади;
-анкеталашни ахборотни йигувчи ташкилот узининг махсус сурок варакаларини экплуатацион ва таъмир корхоналарига юбориш оркали амалага оширади;
-эксплуатацион корхоналарни танлаш типик эксплуатацион шароитлар учун ахборот олишни таъминлаши керак.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling