Ўзбкистон республикаси


-мавзу. Фирмани концептуал - стратегик бошқариш


Download 290 Kb.
bet32/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

16-мавзу. Фирмани концептуал - стратегик бошқариш
16.1.Концептуал – стратегик бошқарув аҳамияти
16.2.Стратегик бошқарувни амалга ошириш жараёни
16.3.Стратегик бошқарувда маркетингнинг вазифаси
16.4.Кризисдан чиқишнинг асосий механизми


16.1.Концептуал – стратегик бошқарув аҳамияти
Иқтисодиётнинг асосий тармоғидан бири корхона (фирма) ҳисобланади. Кейинги иккинчи ва учинчи ўн йилликлар ичида фирма ичидаги қайта қуриш, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда барча хўжалик механизмини қайта ташкиллаш-тиришга сабаб бўлди. Жумладан Жанубий Америка, Япония, Fарбий Европа.
Бошқарув постулатларни мамлакатларда қайта кўриб чиқиш 70 йиллар оҳирида турли хил қарама-қаршиликларни енгиб ўтиш йўлини қидириш шароитида бошланди. Уларга: экстенсив ўсиш имкониятларини тугаланганлиги, энергетик кризис, меҳнат унумдорлигини ўсиш суръати тушишини киритишимиз мумкин.
16.2.Стратегик бошқарувни амалга ошириш жараёни
«Стратегик бошкарув» термини чет элда 60-70 йилларда киритилган бўлиб, асососан ишлаб чиқаришдаги жорий бошқарув билан юқори даражадаги бошқарув ўртасидаги фарқни аниқлаш учун киритилган.
Узоқ муддатга истиқболни аниқлаш стратегик бошқарувнинг асосий қисми ҳисобланади. Стратегик бошқарув аниқ бир вақт давомида ташкилий келажакда қўйилган мақсадларга эришиш учун хозирда у нима қилиши кераклигини аниқлайди. Стратегик бошқарувда келажакка хозирги қараш амалга оширилади.
Стратегик бошқарувни амалга ошириш жараёнида одатда биринчи бўлиб ташкилотнинг ички ва ташқи муҳити тахлил қилинади. Бунда ташкилотнинг, мақсадини, миссияни аниқлаш учун асос таъминланади. Муҳитни тахлил қилиш унинг уч қисмини ўрганиш билан боғлиқ: макромуҳит, микромуҳит ва ички муҳит.
Муҳитнинг ҳар томонлама тахлил қилишда ташкилотнинг миссия кредо ва мақсадини шакллантиришга имкон беради.
Миссия умуман ташкилотнинг мавжуд бўлиш ғоясини ифода этади, унинг зарурлиги ва ўраб турган муҳит жамият учун фойдалилигини ифода этади.
Турли мамлакатларнинг ташкилот миссиясини тахлил қилиш чоғида миссияни ташкил этиш учун қуйидагилар акс этилган бўлиши керак: бизнеснинг ижтимоий-иқтисодий томонларини акс эттириш, фаолият йўналиши, истеъмолчилар даражаси, товар ва хизматларнинг сифати.
Миссия каби муҳим бўлган ташкилотнинг кредоси тагида, асосий идеал, умумий мақсад ётади. Кредо ташкилот харакат-ларининг юқори даражани чиқариш учун қўлланилади. У миссия белгилаб берган мақсадларни кенгайтириш, бизнесдаги ижобий томонларни кўрсатиш ҳисобланади.
Умумий мақсадлар ташқи муҳит билан ўзаро муносабатларга киришадиган ташкилотнинг узоқ муддатли йўналишини аниқлайди.
Мисол учун:

  • ўзининг тармоғида лидерли позицияни эгаллаш;

  • лидерлик қилаётган учлик ташкилотларга сафига қўшилиш кириш;

  • етарли даромад ва доимий ўсишга эришиш;

  • харидорлар, мол етказиб берувчилар, таъсисчилар ва воситачилар ишончини қозониш.

  • ташкилотнинг барча ишловчиларининг турмуш тарзини ошириш.


Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling