Ўзбкистон республикаси


«Инсон муносабатлари» мактаби


Download 290 Kb.
bet5/37
Sana13.02.2023
Hajmi290 Kb.
#1193370
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Bog'liq
Ijtimoiy menejment (2)

2.3.«Инсон муносабатлари» мактаби.
Бошқарув назариясида янги йўналиш асосчиси бўлиб Э.Мэйо ҳисобланади. Которн шаҳридаги «Уэстерн электрик» фирмаси заводларида ишчилар гуруҳларини 13 йил (1927-1939) давомида тажрибада синади. Мэйо шундай хулосага келди, ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги вақтинча меҳнат шароити ва маъмурият хатти-ҳаракатларидан эмас, балки уларнинг муҳитидаги ижтимоий-психологик омилларга ҳам боғлиқ экан.
«Инсон муносабатлари» мактабининг кўзга кўринган вакиллари К.Арджерис, Ф.Херцберг, Д.Макгрегор, Р.Блейк ва бошқалар.
Бу йўналишнинг асосий ҳолатлари кичик норасмий гуруҳларда муносабатларнинг ролига қаратилади. Бошқарув амалиётида гуруҳнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ва фойдаланиш муҳимдир. Мазкур мактаб вакиллари бошқарув тизими ишчилари меҳнатини мукамаллаштириш усулларини қидиришга алоҳида ўрин ажратадилар.
2.4.Бошқарувнинг «эмпирик» мактаби.
Йирик менежерлар ва маслаҳатчиларни бирлаштирган, бошқарув назариясидаги учинчи оқим вакиллари шуни маълум қилишдики, бошқарув соҳасидаги олимларнинг асосий вазифаси - амалиёт материалларини йиғиш ва эълон қилиш, шу асосда бошқарувчиларга маслаҳатлар беришни ишлаб чиқиш ҳисобланади. «Эмпирик» мактаб икки асосий йўналишда ривожланмоқда. Корхонани бошқаришнинг у ёки бу муоммолари бўйича аниқ ташкилий-техникавий ва иқтисодий тадқиқотлар олиб борилмоқда ва замонавий менежментнинг янги концепцияларини ишлаб чиқиш амалга оширилмоқда. Бу биринчи навбатда «фойдада иштирок этиш», «бошқарувда иштирок этиш» концепцияларидир. «Эмпирик» мактабнинг кўзга кўринган вакиллари П.Дурукер, Р.Девис, Л.Ньюмен, Д.Миллер.
Эгаллаган лавозимидан қатъий назар, ҳар бир бошқарувчи қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:

  • Корхонанинг мақсадлари, унга эришиш йўлларини аниқлаш ва шу асосда корхона ишчилари олдига аниқ вазифаларни қўйиш;

  • Корхона фаолиятини, ишларни гуруҳлаш, тақсимлаш, мувофиқ тузилмани яратиш, кадрларни танлаш ва жойлаштириш йўли билан ташкил этиш;

  • Ишчиларни рағбатлантиришни таъминлаш; ва бошқарувчи билан бошқарилувчи ўртасидаги алоқани назорат қилиш.

  • Ташкилот ва унда банд бўлган шахслар фаолиятини меъёрлаштириш, таҳлил қилиш ва баҳолаш;

  • Ишчилар истакларини уларнинг фаолияти натижасига боғлиқ ҳолда рағбатлантириш.

Умуман олганда, «эмпирик» мактаб қатор долзарб бошқарув муаммоларини қўйиш ва ҳал қилиш тарафдори бўлган. Булар замонавий йирик саноат ишлаб чиқариши, шунингдек бошқарув функциялари классификацияси ва таҳлили, раҳбар меҳнатини ташкил этиш, кадрларни танлаш ва баҳолаш, бошқарув тизилмасини аниқлаш ва бошқа муаммолардир.

Download 290 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling