«Ўздавэнергоназорат» агентлигининг 2001 йил 29 ноябрдаги 374-сонли буйруғи билан


Download 375.85 Kb.
bet26/35
Sana09.06.2023
Hajmi375.85 Kb.
#1472314
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
Химоя воситалари.

Изоляцияловчи қопламалар
3.1.49. 3 — 10 кВ кучланишли электр ускуналарида қўлланиладиган қаттиқ электроизоляцияловчи материаллардан тайёрланган мустаҳкам изоляцияловчи қопламалар 20 кВ кучланиш билан, 15 кВ кучланишли электр ускуналарида 30 кВ кучланиш билан, 20 кВ кучланишли электр ускуналарида қўлланиладиган қопламалар 40 кВ кучланиш билан синалади. Синов давом этиш муддати 5 минут.
3.1.50. Қопламаларнинг электр чидамлилигини синаш учун аввал уларни четлари қоплама четларига 50 мм етмаган пластинкасимон иккита электродлар орасига ўрнатилади, кейин қопламалар электродлар орасига турли томонлари бўйича жойлаштирилади, бунда электродлар орасидаги масофа маълум кучланишда ишлатиладиган ажратгичларнинг қутблари орасидаги масофадан ортиқ бўлиши керак эмас.
3.1.51. 1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида қўлланиладиган диэлектрик резинадан тайёрланган изоляцияловчи қопламалар бир минут давомида 2 кВ кучланиш билан синалади. Сув билан ҳўлланган текис ёки тарам-тарам ариқчали (агар улар бўлса) қопламалар қопламаларнинг четига 15 мм га етмаган икки электрод орасига ўрнатилади. Қопламадан ўтаётган токни ўлчаш учун трансформатордаги кучланишни кўтариб берувчи чўлғам занжирига миллиамперметр уланади. Бунда қабул қилиш-топшириш синовларида ток кучи 5 мА дан ошмаслиги, ишлатиш синовлари мобайнида эса 6 мА дан ошмаслиги зарур. Синов давом этиш муддати 1 минут.
3.1.52. 1000 В кучланишгача бўлган қаттиқ электроизоляцияловчи материаллардан тайёрланган изоляцияловчи қопламалар резинали қопламалар учун мўлжалланган меъёрларда синалади. Бунда изоляцияловчи қопламалардан ўтаётган ток кучининг сизиб камайиш токи ўлчанмайди.
Изоляцияловчи дастакли чилангарлик — йиғув асбоблари
3.1.53. Асбоблар изоляцияси қабул қилиш-топшириш синовларида 6 кВ кучланиш ва ишлатиш мобайнида эса 2 кВ кучланиш билан синалади. Синаш муддати бир минут.
3.1.54. Асбобни юқори кучланиш билан синаш учун асбоб аввал ифлосликлар ва ёғлардан тозаланиб, изоляцияловчи қисми 20° С ± 5° С ванна ҳароратидаги сувга изоляция четига 10 мм қолгунча туширилади. Синов трансформаторининг бир чиқиш сими асбобнинг металл қисмига уланади, иккинчиси эса сувли ваннага уланади. Трансформаторнинг ваннага уланган иккинчи сими эса ерга уланади. Синашни қўлқоп, этик ва калишларни текшириш учун мўлжалланган ускунада ўтказиш мумкин,

Download 375.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling