Ижобий белгига эга юқори Ку кўрсаткичи (Ку +) компаниянинг ўзгаришларга паст тайёрлигини кўрсатади, ҳатто minimal даражада ҳам ўзгаришларни киритишга бўлган ҳар қандай уринишлар муваффақиятизликка учрайди ва компаниянинг ўзи турғунлик ҳолатида бўлади, бу ҳаттоки, бошқарув янгиланмаса ёки ўзгаришга муносабат қайта кўриб чиқилмаса, компаниянинг қулашига олиб келади .
Салбий белгиси (Ку -) бўлган Ку нинг юқори кўрсаткичи ходимларнинг ўзгаришларга паст тайёрлигини ва ҳар қандай янгиликларга потенциал юқори даражада қаршилик кўрсатишини кўрсатади, шунинг учун компания ходимларни янгилашга ва ўзгаришларни амалга ошириш учун ходимлар билан интенсив ишларни олиб боришга эътибор бериши керак.
Ижобий ва салбий белгиларга эга бўлган Ку нинг паст кўрсаткичлари (Ку + ва Ку-) ходимларнинг ўзгаришларга юқори тайёрлигини ва ўзгарувчан бизнес муҳитида юқори даражада мослашувчанлигини кўрсатади.
Ижобий ва салбий белгиси (Ку + ва Ку -) билан Ку кўрсаткичларининг ўртача даражаси икки йўналишда: компанияда ва ходимлар билан ўзгаришларни киритиш учун тайёргарлик ишларини олиб боришга қаратилган. Бундай ҳолда, эътибор коэффициент белгиси (ижобий ёки салбий) асосида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |