Ўзгарувчан ток машиналарининг статор чулғами қисмлари, схемалари ва эюк. Режа
Download 390.51 Kb. Pdf ko'rish
|
8-maruza Ўзгарувчан ток машиналарининг статор чулғами қисмлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Статор чулғами ЭЮКлари.
- Ғалтак ўрамининг ЭЮК.
Статор чулғами схемалари
Икки қатламли сиртмоқсимон чулғамлар турбогенераторларда ва уму-мий мақсадли ўзгарувчан ток электр машиналарида кенг қўлланилади. Машинанинг ҳар битта қутбига ва фазасига тўғри келадиган пазлар сони q бутун сонга тенг бўлган сиртмоқсимон чулғам умумий мақсадли ўзгарувчан ток машиналарида кенг қўлланишини эътиборга олиб қуйидаги мисолда кўриб чиқамиз. Статор чулғами ЭЮКлари. Синхрон ва асинхрон машиналарда айланма магнит майдон ҳосил қилиш усуллари ҳар хил бўлса ҳам (масалан, синхрон генераторда ротор билан бир-га айланадиган қўзғатиш чулғамига ўзгармас ток бериб айланма магнит май-дон ҳосил қилинса, уч фазали асинхрон моторда эса бундай майдон статор чулғамидан уч фазали ток ўтганда ҳосил бўлади), статор чулғамида электро-магнит индукция қонунига асосан айланма магнит майдон туфайли ЭЮК ларнинг ҳосил бўлиш жараёни бир хил кечади. Синхрон генераторларнинг статор чулғами ўтказгичларига (ўрамларига ҳам) нисбатан ҳар хил қутбийликдаги (ишорадаги) қутблар навбатма-навбат ўтиши туфайли ҳосил бўладиган ЭЮК ўз йўналишини ўзгартириб туради, яъни ўзгарувчан бўлади. Магнит майдон бир марта айланганида ўтказгичдаги ЭЮК нинг даври «р» га, «n» та айланганида эса «рn» га тенг бўлади; демак, унинг частотаси: f 1 = рn / 60. Ғалтак ўрамининг ЭЮК. Агар ғалтак ўрамлари бир-биридан қутб бў-линмасига тенг (у = ) бўлган масофадаги пазларда жойлашган ўтказгичлар-дан ясалган бўлса, улардаги ЭЮК лар ўзаро 180 га силжиган бўлади, чунки ўрамнинг актив томонлари (ўтказгичлари) қарши уланган, яъни чап томон-даги ўтказгичнинг охири ўнг томондаги ўтказгич охири билан бирлаштирилган. Шу сабабли ўрамнинг ЭЮК (Е o r.1 ) ўтказгичлардаги ЭЮК ларнинг геометрик (вектор) айирмасига тенг бўлади. Бу вектор диаграммадан кўринишича, чулғам қадами диаметрал (у = ) бўлганда ўтказгичлар ЭЮК ларининг геометрик айирмаси (Е o r.1(d) – ўрам ЭЮК) уларнинг арифметик йиғиндисига тенг бўлади, яъни Е o r.1(d) = 2 Е o tк.1 = 4,44 f Ф 1 . Чулғам қадами қисқартирилган (у ) бўлганда ўтказгичлар ЭЮК лари-нинг геометрик айирмаси (Е o r.1(qis) – ўрам ЭЮК), чулғам қадами диаметрал бўлгандаги уларнинг арифметик йиғиндисидан кичик (Е o r.1(qis) Е o r.1(d) ) бўлади Е o r.1(qis) = 2 Е o tк.1 sin( /2) = 4,44 f Ф 1 k qis.1 , Download 390.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling