Zif tehtile
Download 23.73 Kb.
|
1 2
Bog'liqахрана бошлиғи лавозим йўриқномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ZIF TEHTILE” МАСЪУЛЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ УЧУН ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
- ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ
“ZIF TEHTILE” МАСЪУЛЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ ҚЎРИҚЛАШ ХИЗМАТИ БОШЛИҒИ УЧУН ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1."ZIF TEHTILE" масъулияти чекланган жамияти қўриқлаш хизмати бошлиғи лавозими 2023-йил 5-январ №-1-сонли буйруқ билан тасдиқланган штат-жадвалининг хизмат кўрсатиш бўлимида кўрсатилган бўлиб, ушбу лавозимга қабул қилинган барча қўриқлаш хизмати бошлиқлари йўриқномага амал қилишлари зарур; 2. Фуқароларни қўриқлаш хизмати бошлиғи лавозимига ишга қабул қилиш меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар асосида иш берувчи буйруғи билан амалга оширилади; 3.Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси қуйидаги тартибда бекор қилиниши мумкин: а) Ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир(ЎзРес МК-99-модда); б) Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши(ЎзРес МК-100-модда); в) Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги(ЎзРес МК-100-модда); г) Ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги меҳнатшартномасини бекор қилинишига асос бўлади (ЎзРес МК-100-модда). 4. Ходим ишдан бўшаганда унга топширилган иш формаси ва бошқа техник анжомларини топшириб кетиши зарур. ЛАВОЗИМ МАЖБУРИЯТЛАРИ Қўриқлаш хизмати бошлиғи лавозимига мустақил меҳнат қилиш хуқуқига эга, 18 ёшдан ошган, туман тиббиёт бирлашмаси тиббий кўригидан ўтган, ўрта-махсус ёки олий маълумотли ишчилар қабул қилинади; Объектга иш вақти бошланишидан 30 дақиқа олдин етиб келиш; Қўриқлаш хизмати ходимлари ишини назорат қилиш, иш жойидаги дастлабки ва даврий техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги йўриқномалри ва санитария қоидалари билан таништириб бориш; Объектни тунда қўриқлашга масъул бўлган шахс билан бирга ташқи тарафдан бутунлай айланиб текшириб чиқиш, дераза, ташқи эшик ва бошқа объектга кириш имконини берувчи йўлларни бузилмаганлигини, бинонинг ташқарисида бинога тегишли бўлган моддий бойликларнинг зараз етмаганлигини текшириш; Корхона ходимлари хавфсизлигини таъминлаш, нуқсон ёки шубхали холатлар аниқланилганда тегишли чоралар кўриш ва холат юзасидан корхона раҳбарига хабар бериш; Бино очилгандан сўнг ички тарафдан айланиб текшириб чиқиш, деразалар эшиклар бузилмаганлигини текшириш, ишлаб чиқариш цехи, омборхона, кассир хонаси, офис, камера кузатув хонаси, кийим алмаштирш хоналари, ишчилар учун ажратилган кийим шкафларини текшириш ва эшик қулфларини бузилмаганлигини аниқлаш; Корхонага тегишли бўлган барча моддий бойликлар, асбоб-ускуналар, инвентарланган барча жихозлар, кийим алмаштирш хоналари, ишчилар учун ажратилган кийим шкафлари, қўриқлаш хизмати хонаси (камера хонаси)ни хеч қандай нуқсони йўқлигини текшириш (аниқланилган камчиликлар тўғрисида корхона раҳбарига хабар бериш); Корхона ва унинг худудидаги жихозлар ва асбоб-ускуналардаги техник нозозликлар, электр токи билан боғлиқ ёки ёнғин чиқишига сабаб бўлувчи омиллар, инсон хаёти ва соғлигига тахдид соладиган хавфли омиллар аниқланилганда зудлик билан корхона раҳбарига ва техник муҳандисга хабар бериш; Қўриқлаш хизмати ходимлари смена алмаштиришда моддий бойликлар, инвентар жихозларнинг камчиликсизларсиз топширилишини назорат қилиш; Ходимлар томонидан иш вақти тугагунга қадар ортиқча моддий бойликлар ва шахсий буюмларни сақлаш учун топширилишини назорат қилиш; Қўриқлаш хизмати бошлиғи ишчи-ходимларнинг моддий бойликлари, пуллари ва қўл телефонларини йиғиб олиши ва махсус дафтарга қайд қилиб олиш ва тасдиқлатиб қўйиши зарур; Барча ходимлар корхона худудига киргач қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан текширилишини ва давомат дафтарининг тўлдирилишини назорат қилиш; Қўриқлаш хизмати бошлиғи кун давомида хизмат талабларига қараб, корхона раҳбари кўрсатмалирини бажариб бориши зарур; Қўриқлаш хизмати бошлиғи лавозим йўриқномаси, корхона ички меҳнат тартиб қоидалири, меҳнат муҳофазаси техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиши ва қўл остидаги ходимларининг ушбу қоидаларга бўйсунишини таъминлаши зарур; Корхона худудига олиб кирилаётган моддий бойликларни тўлиқ назорат қилиш ва уларнинг тўғри ҳисоб билан олиб кирилаётганини текшириш, йўл хатлари мавжудлиги ва тўғри эканлигини назорат қилиш; Корхона худудидан олиб чиқиб кетилаётган моддий бойликларни тўлиқ назорат қилиш ва уларнинг тўғри ҳисоб билан олиб чиқиб кетилишини текшириш, йўл хатлари мавжудлиги ва тўғри эканлигини назорат қилиш; Ишчи-ходимлар томонидан қилиниши мумкин бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олиш чораларини кўриш ва назорат қилиш; Хизмат даврида аниқланилган шубҳали ҳолатларга нисбатан оператив ҳаракат билан олидини олиши, зарур ҳолларда ИИБ га хабар бериши зарур. Аниқланилган ноқонуний харкатга нисбатан далолатнома расмийлаштириш; Корхонага ташриф буюрувчи шубҳали ва ноқонуний хатти-ҳаракатга мойил бўлган шахслар базасини ташкиллаштириш ва уларни қайта ташриф буюрганда уларга нисбатан тўлиқ эътибор билан назорат қилиш; Қўриқланаётган бинога тегишли рухсат билан кираётган барча кишилар, корхона ходимлари ва бошқалар кириш рухсотномаси бўлса хам, уларнинг қўлларидаги сумка, пакет, портфелларни текшириш, ёнғин чиқариш, портлаш воситалари ва моддалари йўқлигини текшириб кўриши зарур. Гумон бор ҳолларда бу шахсларни объектга киритмасдан, дархол корхона раҳбари ва туман ИИБ га хабар бериши лозим. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича техник муҳандиснинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш, шунингдек аниқланган қонунбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш; Фавқулотда холатлар юз берганда белгиланган йўриқнома асосида харкат қилиш. Ўт ўчириш мосламаларидан фойдаланишни билиши зарур. Жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ва уларни тиббий муассасага юборилишини ташкил қилади, авария тўғрисида цех (бўлим) бошлиғини (зарурат туғилса, корхона раҳбарларидан бири ва техник мухандисга) дарҳол хабардор қилади ва иш жойидаги вазиятни ва жиҳозларнинг ҳолатини бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақтдагидек сақлаб қолиш учун чоралар кўради (агар бу атрофдаги ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмаса ва бахтсиз ҳодисага олиб келмаса). Download 23.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling