Ўзму хорижий филология факультети Француз филологияси кафедраси 2– босқич таянч докторанти Худойбердиева Нигора Шерали қизининг


Download 28.06 Kb.
bet1/3
Sana24.08.2023
Hajmi28.06 Kb.
#1669937
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
4. аннотация


ЎзМУ Хорижий филология факультети Француз филологияси кафедраси 2– босқич таянч докторанти Худойбердиева Нигора Шерали қизининг
А.Навоий ғазалларининг французча таржимасида колоронимларнинг стилистик конвергенцияси” мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси АННОТАЦИЯСИ


Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда А.Навоий ижодига қизиқиш нафақат Осиё ва Европада балки дунёнинг барча қитьаларида ортиб бормоқда. Тадқиқотда дунё олимларининг шоир ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги илмий тадқиқотлари, шоирнинг хорижий тилларга таржима қилинган асарлари ва Алишер Навоийга бағишлаб ёзилган асарлар, ранг тушунчаси, А.Навоий ижодида колоронимларнинг қўлланилиши, турли халқ менталитетида рангларнинг аҳамияти, француз ва ўзбек тилларидаги колоронимларнинг стилистик хусусиятлари масалалари таҳлил этилади.
Ҳозирги кунда А.Навоий ижодини мамлакатимиз ёшлари ва хориж китобхонлари орасида тарғиб қилиш масалаларига жиддий эьтибор қаратилмоқда. Олимларимиз хориждаги Навоий ижоди бўйича қилинган кўплаб илмий ишлардан бехабар. Бу эса ўз ўрнида олимликка даъвогарларни баъзида дунё илмий жамоатчилиги олдида ноқулай аҳволга солмоқда. Шу нуқтаи назардан диссертацияда А.Навоийнинг хорижда ўрганилиши, француз тилига таржима қилинган асарлари, уларда ранг символикаси ва колоронимлар, колоронимларнинг стилистик хусусиятлари ва ҳақида маълумотлар берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”1 2020-йил 19-октябрьдаги ПҚ-4865-сон қарорида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Алишер Навоий” номидаги халқаро жамоат фондини ташкил этиш; Алишер Навоий орденини таъсис этиш; Хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш; Алишер Навоий асарларини чет тилларга таржима қилиш, нашр этиш ва хорижий мамлакатларда тақдимотларини ўтказиш каби вазифалар ижроси, шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонида белгиланган «халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш»2 вазифасининг ижросини таъминлашда ҳам колоронимларнинг стилистик конвергенциясининг аслият ва таржима тиллларидаги қиёсий таҳлилларни ўрганиш зарур бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2018 йил 5 июндаги «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3775-сонли ва 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сонли Фармони, шунингдек, мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 28.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling