Ўзму хорижий филология факультети Француз филологияси кафедраси 2– босқич таянч докторанти Худойбердиева Нигора Шерали қизининг
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги
Download 28.06 Kb.
|
4. аннотация
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг мақсади.
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти. Илмий тадқиқот ишининг объекти А.Навоий ғазалларининг аслият ва французча таржима матнларидаги колоронимлар. Тадқиқотнинг предмети.
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотдаги илмий янгилик
- Муаммонинг ўрганилганилик даражаси.
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация республика фан ва технологиялар тараққиётининг: I.«Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналишига мувофиқ бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади. Диссертация мавзуси орқали қўйилган асосий мақсад: А.Навоий ижодининг хорижий олимлар томонидан ўрганилиши, шоир ижодида қўлланган колоратив бирликларни таҳлили, ўзбек ва француз тилларида колоратив лексик-фразеологик бирликларнинг стилистик хусусиятлари ва таржимада уларнинг стилистик конвергенцияни аниқлашдан иборат. Тадқиқотнинг вазифалари: —Колоронимларнинг лингвистик тадқиқига доир илмий ишлар билан танишиш, амалга оширилган тадқиқотларнинг ўзига хос жиҳатларини аниқлаш; —Таржимада стилистик конвергенциянинг қайта ифодаланишига доир илмий тадқиқотларни ўрганиш; —А.Навоий ижодида қўлланган колоронимларнинг семантик-стилистик хусусиятларини таҳлил қилиш; —А.Навоий ғазаллари таржимасида колоротив бирликларнинг стилистик конвергенцияси ва уларнинг стилистик конвергенция таржима моделларидан қай си даражага мувофиқлигини аниқлаш; —Стилистик конвергенцияни беришда таржимон маҳоратининг ўрнини аниқлаш; —Жаҳон луғатшунослигида колоронимлар луғати тузиш тажрибаси ўрганиш; —Колоронимлар луғати тузиш алгоритмини ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти. Илмий тадқиқот ишининг объекти А.Навоий ғазалларининг аслият ва французча таржима матнларидаги колоронимлар. Тадқиқотнинг предмети. Ўзбек ва француз тилдаги колоронимларнинг стилистик хусусиятлари талқини илмий тадқиқотнинг предмети ҳисобланади. Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда француз ва ўзбек тилларидаги колоратив лексик-фразеологик бирликларни стислистик ва лингвомаданий талқин этиш жараёнида тавсифий, чоғиштирма-типологик, систем-структур, лексик-семантик, тасвирлаш ва таснифлаш каби таҳлил усуллари қўлланилган. Тадқиқотдаги илмий янгилик. Тадқиқотнинг илмий янгилиги асосан қуйидагилар билан белгиланади: —Колоронимларнинг лингвистик тадқиқига доир илмий ишлар ўрганилган, амалга оширилган тадқиқотларнинг ўзига хос жиҳатларини аниқланган; —Таржимада стилистик конвергенциянинг қайта ифодаланишига доир илмий тадқиқотлар тавсифланган; —А.Навоий ижодида қўлланган колоронимларнинг семантик-стилистик хусусиятларини таҳлил қилинган; —А.Навоий ғазаллари таржимасида колоротив бирликларнинг стилистик конвергенцияси ва уларнинг стилистик конвергенция таржима моделларидан қайси даражага мувофиқлигини аниқланган; —Стилистик конвергенцияни беришда таржимон маҳоратининг ўрнини аниқланган; —Колоронимлар луғати тузиш алгоритмини ишлаб чиқилган. Муаммонинг ўрганилганилик даражаси. Ўзбек таржимачилик санъатининг ривожида Ғ.Саломов, Н.Комилов, Қ.Мусаев, М.Холбеков, М.Бақоева, О.Мўминов, Н.Қамбаров, И.Ғафуров3 каби олимларнинг меҳнати беқиёс. Йиллар давомида уларнинг изланишлари туфайли таржима назарияси ва амалиёти, таржиманинг лексик, грамматик, фразеологик муаммолари, таржима танқиди, таржимашунослик ютуқлари ва истиқболи, шеърий таржима ва қиёсий шеършунослик каби масалалар ўз ечимини топиб келди. Ўзбек адабиётининг француз тилига таржималари ва уларнинг ўрганилиш тарихи М.Холбековнинг «Ўзбек-француз адабий алоқалари (Таржима, танқид ва идрок)»4 мавзусидаги докторлик диссертациясида батафсил ёритилган. Шунингдек Ф.Салимова, Р.Ҳ.Ширинова, Ш.Исақова, Н.Ўрмонова5 каби олимларнинг номзодлик диссертацияларида, таржималар қиёсий-типологик жиҳатдан ўрганилган. Навоий ижодининг таржимаси ва унинг хорижий олимлар томонидан ўрганилиши масалаларини эса А.Абдуллажонов, А.Абдуазизов, Р.У.Рўзмонова6 каби олимлар ўзларининг тадқиқот объекти сифатида чуқур таҳлил қилди. Шоир ижодини нафақат ўзбек олимлари, балки хорижий олимлар ҳам ўрганиб, илмий изланишга киришди. Шундай олимлар сифатида В.Бартолъд, М.Никитский, М. Сабтелни7 каби тадқиқотчиларни келтиришимиз мумкин. Download 28.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling