Zoger dental


Download 81.24 Kb.
Sana19.10.2023
Hajmi81.24 Kb.
#1710282
Bog'liq
Қоралама шартнома

5-сонли ШАРТНОМА


2023-йил “13” октябр Тошкент шаҳри

“ZOGER DENTAL” Масъулияти чекланган жамият номидан Устав (1109593-сон 10.03.2022-йил Юнусобод туман ДХА) асосида фаолият юритувчи директор Хамидуллаев Сайфулла Убайдулла ўғли (кейинги ўринда “СОТУВЧИ” деб юритилади) бир томондан ва ўз Низоми ёки Ишончнома (______________________________________________) асосида фаолият юритувчи ______________________________ номидан директор ____________________________ (кейинги ўринда “ХАРИДОР” деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:


1. ШАРТНОМА МАЗМУНИ :
1.1. “ХАРИДОР” қуйидаги жадвалда кўрсатилган товарларни ўзининг хўжалик талаблари ёки эхтиёжлари учун харид қилиб олмоқда:



Товар номи

Ўлчов бирлиги

Сони

Нархи

Умумий қиймати

1.

Стоматологик салфетка
China (упак-125)

упак.

50

75.000

3.750.000

2.

Стоматологик салфетка
Uzbekistan (упак-75)

упак.

50

37.500

1.875.000

3.

Юз ниқоби 3 қаватли
(филтрли) (упак-50)

упак.

80

35.000

2.800.000

4.

Салфеткалар учун клипса

дона

40

30.000

1.200.000

5.

Шапка шарлотка (упак-50)

упак.

70

50.000

3.500.000

6.

Брашик (упак-4)

упак.

60

120.000

7.200.000

7.

Стоматологик валик
China (упак-1000)

упак.

60

100.000

6.000.000

8.

Стоматологик валик
China (упак-600)

упак.

60

70.000

4.200.000

9.

Стоматологик валик
Uzbekistan (упак-600)

упак.

60

70.000

4.200.000

10.

Стоматологик валик
учун идиш (катта)

дона

60

70.000

4.200.000

11.

Стоматологик валик
учун идиш (кичкина)

дона

60

50.000

3.000.000

12.

Стоматологик насос
оқ рангли (упак-100)

упак.

50

40.000

2.000.000

13.

Стоматологик насос
яшил рангли (упак-100)

упак.

50

45.000

2.250.000

14.

Ҳимоя плёнкаси

комплект

50

65.000

3.250.000




Жами:










49.425.000

1.2. Шартноманинг умумий қиймати: 49.425.000 (Қирқ тўққиз миллион тўрт юз йигирма беш минг) сўм.

2. ШАРТНОМА АСОСИЙ ШАРТЛАРИ :
2.1. Ҳисоб-китоб “ХАРИДОР” томонидан “СОТУВЧИ” ҳисоб рақамига банк орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади ;
2.2. “ХАРИДОР” мазкур Шартнома суммасининг 100 (юз) фоизи микдорида тўловни “СОТУВЧИ” шартномани рўйҳатдан ўтказган кундан бошлаб 5 (беш) банк иш куни ичида амалга ошириши шарт ;
2.3. Мазкур шартномага асосан “СОТУВЧИ” ҳисоб рақамига ўтказилган пул ҳисоб рақамга келиб тушган кундан бошлаб 5 (беш) иш куни давомида товарларни етказиб бериш мажбуриятини олади ;
2.4. Товарларни етказиб бериш товарлар “СОТУВЧИ” омборидан олиб чиқиб кетилаётганлиги ҳақида “ХАРИДОР” хабардор қилингандан сўнг етказиб бериш хизмати орқали амалга оширилади ;
2.5. “ХАРИДОР” товарларни 5 (беш) иш куни давомида қабул қилиб олишга имкони бўлмаса бундай ҳолатда “СОТУВЧИ” омборидан “ХАРИДОР”нинг ўзи товарларни олиб кетиш мажбуриятини олади ;
2.6. “ХАРИДОР” томонидан товарни сифати (зарар етказилганлиги) бўйича бўлган эътирозлар ва шикоятлари товар етказиб берилган кундан бошлаб 3 (уч) кун ичида амалга оширилиши зарур.
3. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ :
3.1. “СОТУВЧИ” томонидан товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда товар “СОТУВЧИ” “ХАРИДОР”га кечиктирилган хар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди ;
3.2. “ХАРИДОР” етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун “СОТУВЧИ”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди ;
3.3. “СОТУВЧИ” томонидан етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун хужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, “ХАРИДОР” товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиш хамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, “СОТУВЧИ” “ХАРИДОР” га сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди ;
3.4. Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек, ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (тегишли ғазначилик бўлинмасига тўлов топшириқномасини ва бошқа ҳужжатларни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун “ХАРИДОР” “СОТУВЧИ”га ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.


4. ШАРТНОМА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ :
4.1. Мазкур шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, ҳар икки томон имзолангандан сўнг юридик кучга киради ва “СОТУВЧИ” шартномани рўйҳатдан ўтказган кундан бошлаб 5 (беш) банк иш куни давомида амалда бўлади.
5. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБЛАРИ :
5.1. Мазкур шартномани мажбуриятларини бажариш давомида юзага келадиган барча низолар ўзаро келишув орқали амалга оширилади. Бундай келишувга келинмаган тақдирда низолар хўжалик суди ажрими асосида хал этилади.
6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ :
6.1. Томонлар форс-мажор ҳолати юзага келган тақдирда ўзига олган мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман озод қилиниши мумкин. Форс-мажор ҳолати деб шартнома имзолангандан сўнг қабул қилинган турли қарорлар, меъёрий, ҳуқуқий ва бошқа хужжатлар, қонунга киритилган ўзгартиришлар, турли табиий офатлар натижасида олинган мажбуриятларни бажара олмаслик тушунилади.


7. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР :
7.1. Шартнома ҳар икки томоннинг бевосита келишувига биноан бекор қилиниши мумкин. Шартнома бир томондан бекор қилиниши фақатгина амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга оширилишига йўл қўйилади. Шартномага киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва ҳар икки томон тасдиқлангандан сўнггина кучга киради. Мазкур шартномага илова қилинган барча ҳужжатлар унинг ажралмас қисми хисобланади.
“СОТУВЧИ” “ХАРИДОР”
ZOGER DENTAL” МЧЖ “TOSHKENT KIMYO XALQARO
Манзил: 100057. Тошкент ш. UNIVERSITETI” МЧЖ.
Юнусобод т. Ифтиҳор кўчаси Манзил: 100121. Тошкент шаҳри
119-уй 7-хонадон Ш.Руставели кўчаси 156-уй
Ҳ/р: 20208000605504399001 Ҳ/р: 20208000800900963001
“Асакабанк” АЖ Шайхонтохур ф-л “Ипак Йўли” АИТБ Яккасарой ф-л.
МФО: 00969. СТИР: 309358053 МФО: 01028. СТИР: 305652539
Директор С.У.Хамидуллаев Ректор Ж.Ш.кудайбергенов
(М.Ў) (М.Ў)

Download 81.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling