Зомин-2023 Семинари “Назм” йўналиши иштирокчиси


Download 59.13 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi59.13 Kb.
#1516649
TuriСеминар
Bog'liq
Зомин





Зомин-2023 Семинари “Назм” йўналиши иштирокчиси

Сарвиноз Амирхонова 1998-йил Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида туғилган. Шеьрлари вилоят ва республика газеталарида хамда "Ёшлар баёзи", "Дилчироқ", "Сурхоннинг ёш ижодкорлари" тўпламларида чоп етилган. Ёзувчилар уюшмаси қошидаги "Хиёбон оқшомлари" тўгараги аъзоси.


Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси

Умр нима? Умр бир япроқ,


Бир кун келиб тўкила бошлар.
Кўз ўнгимда ёнар олов куз,
Юрагимга солиб оташлар.
Тентирайман хазонлар кечиб,
Ёмғир мени қувиб бормоқда.
Ҳасратларнинг либосин ечиб,
Юрагимни ювиб бормоқда.
Шамолларга юзим тутаман,
Хаёлларим тўзғитар улар.
Не истайман, нени кутаман?
Туйғуларим елдек дарбадар.

Ўчирдилар шамоллар шамни,


Парвоналар ҳатлаб ўтдилар.
Учирдилар хаёллар ғамни,
Не ҳайрон-а алдаб кетдилар.


Куз
Томчилади, тўкилди тим-тим,
Булутларнинг унсиз ёшлари.
Сарғаяди япроқлар маъсум,
Бу аламли куз оташлари.

Учиради еллар юзидан,


Муҳаббатнинг жисм-у жонини.
Ва ҳазонлар алангасида,
Қовуради юрак қўрини.

Шаббодалар кезар дарбадар,


Гўё гангиб айланар боши.
Туйғуларим улардек тўзар,
Ҳеч тин олмас йўқдир бардоши.

Томчилади, тўкилди тим-тим,


Булутларнинг унсиз ёшлари.
Қалб торини чертади маҳзун,
Қачон тинар кўнгил ғашлари?

“Кимки ўз тақдири йўлидан кетаётган экан,


Ҳамма нарсани билади ва ҳар нарсага қодир”.
П. Коело

Мен бир йўловчиман ҳаёт йўлида,


Тақдирим изидан бораётирман.
“Қисмат” деб аталмиш юкни кўтариб,
Олис манзилларга кетаётирман.

Мен бир йўловчиман ҳаёт йўлида,


Ёруғ ташвишларни чекиб ўйлайман.
Юракни эзгувчи дарднинг қўлига ,
Мен асло умримни бериб қўймайман.

Мен бир йўловчиман...Уфқ бешиги,


Қуёшни аллалар, тунни уйғотар.
Тоғнинг ортидадир бахтнинг эшиги,
Калити қўлимда у мени кутар.

Мен бир йўловчиман ҳаёт йўлида,


Тақдирим изидан бораётирман...

ИҚРОР
Очиб қўйдим қалбим эшигин,
Муҳаббат – юракнинг нозик меҳмони.
Тебратиб боряпман ҳаёт бешигин,
Шоирлик – кўнглимнинг ожиз мезбони.

Ҳаётни кузатдим кўзгуга боқиб,


Ҳаёт бу – ўзликни англамоқ экан.
Кўксида дардларнинг гулҳанин ёқиб,
Умр ўчоғида қайнамоқ экан.

Теран дарё оқар тинчгина,


Хаёлимни тўлқинлар босар.
Термуламан унга жимгина,
Юраккинам жайрондек шошар.

Айт, эй дарё, нега жимжитсан?


Дардинг борми ҳасратинг борми?
Армонларга тўла бу қалбинг,
Ё бир қатра меҳрга зорми?

Тақдирнинг қайғули дарёсин кечдим,


Кўнглим эшигини синдирди шамол.
Муҳаббат сувидан бир қултим ичдим,
Ўсди шамолларда юрак ва хаёл.

Руҳимни ўради сокин бир сукут,


Нигоҳим қадалган осмон аксига.
Унда сузар танҳо оқ-қора булут,
Жимгина боқаман унинг рақсига.
Шафаққа тикилиб колдим куйина,
Замин ичра мунгли қўшиқ тингладим.
Қалбим ахтарига тутиб ойина,
Қисматдан яна бир сабоқ англадим.

Тақдирнинг қайғули дарёсин кечдим...


Ёмғирли кечада


Бугун ёмғир ёғар қалбим тўкилар,


Тунд осмон остида езилар юрак.
Танимни қафасга солган дунёга,
Тўкилган қалблардан яна не керак?

Бугун емғир ёғар... Хазонлар сассиз,


Қилт етмай туради янчилган япроқ.
Бошимда айланган тўзонлар ҳиссиз,
Ёққан ёмғирлардан озори кўпроқ.
Бугун ёмғир ёғар тўкилар юрак...

Баҳорим менинг
Баҳорни излайман тақдир фаслидан,
Кузни кутмаса ҳам келаверади.
Ёнади юрагим ёзнинг тафтидан,
Кўнглимга бир алам келаверади.

Баҳорни излайман олис тоғлардан,


Кун чиқар томонга кўзим тикаман.
Сўрайман чамандан боғ-у роғлардан,
Шўҳ-шўҳ саболарнинг сўзин кутаман.

Баҳорни излайман сарин қуёшдан,


Уфқ ёстиғига бошин қўяр чоғ.
Айтади: “Ойдинда сабри бебошсан,
Кут уни қаро тун сочин тарар чоғ”
Баҳорни излайман тақдир фаслидан...
Осмон тунд
Булут ёрилган кеча
Тун бағрида бўзлаб бораман.
Қиш эртагин айтар тонггача,
Қахратонда музлаб бораман.
Осмон тунд
Қовоғини осар менга ой,
Қайлардадир шивирлар шамол
Бахорларим кузлаб бораман.
Осмон тунд
Йиғламоқни истар у, балки,
Менчи? Куйламоқни истайман фақат
Қайғуларим сўзлаб бораман
Осмон тунд
-
Қуюқ туман ичра орзулар,
Юлдузларни кўзлаб бораман.
Умр не? Ҳаёт не? Билмадим.
Осмонни ёритган қуёшми?
Нечун оқ булутни кўрмадим?
Ёмғирдек тўкилган кўз ёшим

Алдамчи кулгилар керилар,


Беркитиб калбдаги титроқни.
Ёлларнинг укмига бердилар,
Бемажол бир ожиз япроқни.

Фасллар алмашиб, куз келар


Тўкилиб кетайми барг бўлиб?
Ё шоир қалбига кирайми?
Бир лаза азобли дард бўлиб.

Умр не? Ҳаёт не? Билмадим.


Осмонни ёритган қуёшми?

Баъзан тўкиламан барги хазондай,


Баъзан юрагимни очиб ташлайман.
Баъзан шеьр ёзаман шу бугунгидай
Ҳисларни маржондек сочиб ташлайман.

Баъзан тўкиламан дарёдай тошиб,


Дарднинг булоғидан хўплаганим рост.
Ҳаётнинг энг кичик сабоқларини,
Кўксимнинг тубига тўплаганим рост.

Шеьрият – бир осмон, мен унда қушман,


Фалакнинг тоғига бўйланаман мен.
Изтироб майидан бироз сарҳушман,
Булутлар бағрида айланаман мен.

Баъзан тўкиламан кузги хазондай...





Download 59.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling