Ўзр бхмс "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос"


ИЗОҲЛАР, ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА ТУШУНТИРИШЛАР


Download 68.06 Kb.
bet4/11
Sana14.05.2023
Hajmi68.06 Kb.
#1461938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БХМС-0

ИЗОҲЛАР, ҲИСОБ-КИТОБЛАР ВА ТУШУНТИРИШЛАР
18. Молиявий ҳисобот шунингдек қўшимча ахборотни - изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни (тушунтириш хати тарзида) ўз ичига олади. Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар жадваллар шаклида ҳам, бошқача тарзда ҳам бўлиши мумкин.
Тамойиллар
Хисоблаш
Икки ёқлама ёзув усулида хисоб китобни юритиш
Узлуксизлик
Хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан бахолаш
Ишончлилик
Эхтиёткорлик
Мазмунининг шаклдан узунлиги
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги
Молиявий хисоботдаги бетарафлик
Хисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги
Активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий бахоси
Тушунарлилик
Ахамиятлилик
Жиддийлик
Хаққоний ва холис тақдим
Тугалланганлик
Изчиллик
Ўз вақтида тақдим этиш
Ҳисоблаш
19. Даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади ва келган даврда тушиши ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблагларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) молиявий ҳисоботларда акс эттирилади.
Икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш
20. Икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб-китобни юритиш деганда шу нарса тушуниладики, хўжалик юритувчи субъектлар икки ёқлама ёзув тизими асосида бухгалтерия операцияларини қайд этиши керак, икки ёқлама ёзув шундан иборатки, битта операция бўйича битта сумманинг ўзи бухгалтерия ҳисобининг иккита ҳисобварақларида - биттасининг дебетида ва бошқасининг кредитида акс эттирилади.
Узлуксизлик
21. Хўжалик юритувчи субъект узлуксиз ишлайдиган. яъни белгиланган келажакда ишлашни давом эттирадиган субъект деб ҳисобланади. Унинг ўз фаолиятини тугатиш ёки фаолият кўламини анча қисқартириш нияти ҳам, зарурати ҳам йўқ деб тахмин қилинади.
Хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан баҳолаш
22. Барча операциялар ва воқеалар молиявий ҳисоботларда ги ахборотларни умумлаштириш мақсадида пул билан баҳоланади.
Ишончлилик
23. Ахборот, унда жиддий хатолар ва тахминлар бўлмаса ва унга фойдаланувчилар асосланишса, ишончли бўлади.
Операциялар ёки воқеаларнинг ишончлилиги бошлангич ҳисоб-китоб ҳужжатлари билан тасдиқланиши керак.
Эҳтиёткорлик
24. Қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар эса етарлича баҳоланмаслигига йўл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.

Download 68.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling