Ўзр бхмс "Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос"


Download 68.06 Kb.
bet7/11
Sana14.05.2023
Hajmi68.06 Kb.
#1461938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
БХМС-0

Активлар
39. Активлар - хўжалик субъектининг қиймат баҳосига эга бўлган моддий, шу жумладан, пул маблаглари ва дебиторлик қарзлари ва номоддий мулкидир.
Активларда акс эттирилган бўлгуси иқтисодий фойда, хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблаглари оқимига потенциал, бевосита ва билвосита қўшиладиган улушдир. Бу улуш хўжалик юритувчи субъект асосий фаолиятининг бир қисми сифатида юзага келиши мумкин.
40. Хўжалик юритувчи субъектнинг активлари аввалги битимлар ва бошқа воқеаларнинг натижасидир. Хўжалик юритувчи субъектлар одатда активларни сотиб олиб ёки ҳосил қилиб унга эга бўладилар, бироқ, бошқа битимлар ва воқеалар активларни кўпайтиришга имкон беради. Масалан, хўжалик юритувчи субъект ҳукуматдан олган кўчмас мулк. Келгусида кутиладиган битимлар ва бошқа воқеалар ўзидан-ўзи активларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди.
41. Хўжалик юритувчи субъект ўз активларидан мулкни, товар-моддий заҳиралар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатилишини бошқариш учун фойдаланади.
42. Активларда акс эттирилган бўлгуси иқтисодий фойда хўжалик юритувчи субъект томонидан ҳар хил йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Масалан, активдан:
42.1. Товар-моддий заҳиралар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда алоҳида ёки бошқа активлар билан биргаликда фойдаланилиши;
42.2. Бошқа активларга алмаштирилиши;
42.3. Мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши;
42.4. Хўжалик юритувчи субъектнинг эгалари ўртасида тақсимланиши мумкин.
43. Активлар бинолар, иншоотлар ва ускуналар сингари жисмоний шаклга эга. Бироқ. жисмоний шакл активнинг мавжуд бўлиши учун зарур эмас. Масалан, патентлар ва муаллифлик ҳуқуқлари активлардир, агар хўжалик юритувчи субъект келгусида улардан фойдаланишдан иқтисодий фойда олишни кутаётган бўлса.
44. Активлар, масалан, дебиторлик қарзлари ва мулк юридик ҳуқуқлар, шу жумладан эгалик ҳуқуқи билан боглиқдир. Актив мавжудлигини аниқлашда, эгалик ҳуқуқи асосий ҳисобланмайди. Масалан, ижарага олинадиган мулк актив ҳисобланади, агар хўжалик юритувчи субъект ана шу мулкдан олиниши керак бўлган фойдани назорат қилса.
45. Харажатларни амалга ошириш билан активларни ҳосил қилиш ўртасида узвий алоқа мавжуд, аммо бу жараёнлар ҳамма вақт ҳам вақти бўйича тўгри келмайди. Хўжалик юритувчи субъект томонидан амалга оширилган харажатлар бўлгуси иқтисодий фойда изланганидан далолат беради, лекин активлар олинганини узил-кесил тасдиқламайди. Бинобарин, харажатларнинг мавжуд эмаслиги объектни актив деб ҳисоблаш учун асос бўлмайди. Масалан, хўжалик юритувчи субъектга текинга берилган объектлар активларни таърифлашга мос келади.

Download 68.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling