Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод Қутлибекова Нафиса Илясовнага берилган


Download 8.35 Kb.
Sana10.03.2023
Hajmi8.35 Kb.
#1257953
Bog'liq
Кутлыбекова Нафиса № 2 тавсиянома


Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзод Қутлибекова Нафиса Илясовнага берилган
ТАВСИЯНОМА


Қутлибекова Нафиса Илясовна 2004 йил 30 апрель куни Нукус шаҳрида туғилган. Миллати қорақалпоқ. У Физика факультети физика таълим йўналишининг 1-босқич талабаси.
Н. Қутлибекова ўқиш билан бирга барча жамоат ишларида фаол қатнашади. У ўқув даргоҳида ўзининг ташаббускорлиги, жонкуярлиги, меҳнатсеварлиги, тиришқоқлиги, илмга чанқоқлиги, серқирра фаолияти билан тенгдошларидан фарқ қилади, илм-фанга алоҳида қизиқиши, фикрлаш доирасининг кенглиги, зукколиги билан бошқа талабалардан ажралиб туради. Дарслардан аъло баҳоларга ўқиш билан бирга илмий ва бадиий ижод билан ҳам шуғулланади.
Жамоатчилик ишларида фаол иштирок этади. Университетимизнинг барча ички тартиб-қоидаларга риоя қилиши, ҳар бир топширилган ишга масъулият билан қараб, уни астойдил бажариши таҳсинга лойиқ.
Тошкент шаҳрида Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивалида фаол иштирок этди, шунингдек “Ватан ривожланишига менинг ҳиссам” Республика танловининг Нукус шаҳар босқичида, 2022 йилдан буён Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабалар ўртасида “Жас ҳаўескерлер” мавзусида ўтказилган танловда каштачилик номинацияси йўналишида қатнашиб ўзининг қўл меҳнатида ишланган санъат асарлари билан кўзга танилган.
Ўзининг билим савиясини ва маънавий дунёсини бойитиш мақсадида ҳар хил танловларда мунтазам қатнашиб келмоқда. Ўқишдан бўш вақтларида кутубхонада бадиий китоблар ўқиш, ахборот технологиялари, каштачилик, ижод билан шуғулланади.
Қутлибекова Нафиса ўқишда ва жамоат ишларида барча талабаларга намуна бўла оладиган ёшларимиздан бири. Нафисадан келажакда юзимизни ёруғ қиладиган таниқли давлат ва илм арбоби, билимли ва талантли мутахассис чиқишига умид қиламиз. Келгусида Қорақалпоғистон Республикасининг равнақ топишига ўз ҳиссасини аямайдиган инсон бўлиб вояга етишига ишонч билдирамиз ва уни «Зулфия» номидаги Давлат мукофотига лойиқ деб ҳисоблаймиз.



Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори:



А.Реймов


Download 8.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling