1- маъруза Телекоммуникациянинг ривожланиш тенденцияси. Телекоммуникация узатиш тизимлари техникасининг асосий вазифалари ва уларнинг алоқа тармоқларда тутган ўрни


Download 411 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi411 Kb.
#1563541
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Б.Жабборов 1 маърузаси

  • 1- Маъруза
  • Телекоммуникациянинг ривожланиш тенденцияси. Телекоммуникация узатиш тизимлари техникасининг асосий вазифалари ва уларнинг алоқа тармоқларда тутган ўрни.
  • Режа:
  • 1. Кириш.
  • 2.Ўзбекистон Республикасининг бирлашган телекоммуникация
  • тармоғи
  • 3. ЎзРЯБТТнинг ташкил этилишида узатиш тизимларининг тутган
  • ўрни.
  • 4. Узатиш тизимларидаги ревожланишлар.

Таянч иборалар: Электр алоқа, телекоммуникация, абонент терминаллари, коммутация тугунлари, алоқа тракти, автоматик коммутация станцияси, автоматик шаҳарлараро телефон станцияси, телекоммуникацион тракт.

Кириш

  • Ҳурматли талаба!
  • Ўзбекистоннинг мустақиллик йиллари давомида жамиятимиз ҳаётида жуда кўп ўзгаришлар содир бўлди. Бугунги кунда иқтисодиёт, телекоммуникация соҳасида, ахборот тармоқлари олдида турган вазифалар ва мақсадлар тубдан ўзгарди.
  • Ўзбекистонда макро иқтисодиёт ва молиявий барқарорлик ўрнатилди, иқтисодиётнинг самарадор етакчиси сифатида олинган телекоммуникация соҳасида такомиллаштириш ва техник жиҳатдан қайта қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу соҳани янада ривожлантириш учун зарур бўлган барча шарт–шароитлар яратилган. Жаҳон ахборот–телекоммуникация майдонида интеграциялаш ишлари амалга ошириляпти.
  • Республикада глобал ахборот тизимлари ва технологияларининг кенг қамровли миллий ахборот тизимига киришни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган, бу эса ўз навбатида ХХI асрда мамлакатнинг ўсишида ҳал қилувчи вазифа ҳисобланади.
  • Маълумот узатиш миллий тармоғининг ривожланиши давом етмоқда. Умумий фойдаланишга мўлжалланган телефон тармоғини такомиллаштириш ва қайта таъминлаш ишлари амалга ошириляпти, шунингдек ахборот ресурслари шакллантирилмоқда, электрон хужжатлардан фойдаланиш, электрон тижорат, масофадан маълумотларни бошқариш, мултимедия, телеконферентсия, IP – телефонлаштириш каби хизматларни ўз ичига олган замонавий ва истиқболли телекоммуникация ҳизматлари доираси кенгаймоқда.

Download 411 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling