Техник ижодкорликни ривожлантириш методлари
Режа:
1.Амал ва хато» методлари
2.Амал ва хато методининг мохияти афзаллиги камчиликлари
3.Аклий хужум методи
4.Ихтирочиликнинг шахсий психологик хислатлари
Техник ижодкорлигида ишлатиладиган методлар
Биринчи техник қурилмалар ва содда механизмлар пайдо бўлиши билан инсоният ўз олдига ҳар хил қийинчиликда ва аҳамиятга эга бўлган техник вазифаларни ечишга харакат қилади .Инсоният ўсиб келаётган эҳтиёжини қониқтириш ва меҳнатини енгиллаштириш мақсадида янги техникани ва машиналарни яратишга, унинг иш унумдорлигини оширишга ва фойдали иш коэффицентини кўпайтиришга харакат қилади. Кўп вақтлар ижод билан фақат қобилиятли одамларгина шуғулланади деб тушунишган. Илм, фан ва техниканинг ўсиб бориши шуни кўрсатадики кўп сонли махсус тайёргарликдан ўтган одамларнинг тайёргарлиги туфайлигина илмий-техник тараққиётининг ривожланишини таъминлай олади.
Саноат ишлаб чиқаришида юзага келган эхтиёж техника тараққиётини жадаллаштиришга хизмат қилувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бу фикрни айнан техника ижодкорлигига нисбатан ҳам қўллаш мумкин.
Асримизнинг 40-йилларида техник ечимларни тадқиқ қилишнинг фаол услубларига эхтиёж кучайди. Бу борадаги методларнинг етишмаслиги атом энергетикаси, ракетасозлик, электрон-ҳисоблаш машиналарни такомиллаштириш ишларини ривожига салбий таъсир кўрсатмоқда эди. Бу даврда турли йўналишларда изланишлар олиб борилиши натижасида қўйидаги холатлар аниқланди:
Биринчидан, мураккаб масалаларни хатто даҳо инсонлар ҳам якка ўзлари еча олмаслиги, ижод қилишининг жамоа усулига зарурияти асосланади;
Иккинчидан, техник ечимларни ишлаб чиқишга ажратилган вақтнинг қисқалигини эътиборга олиб илмий изланишлар узлуксиз равишда янги ғояларнинг ишлаб чиқилиши билан биргаликда олиб борилиши лозим;
Учинчидан, мавжуд бўлган кўплаб ғоялар орасида асосли ва самарали бўлганларини ажриб олиш йўлларини белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |