1. bim-стандарт ҳақида тушунча


Download 0.61 Mb.
bet1/6
Sana03.12.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1800628
  1   2   3   4   5   6

1. BIM-стандарт ҳақида тушунча
Ҳар қандай самарали ишлайдиган жараёнлар маълум алгоритм ва қоидаларга бўй сунган бўлади. Бундай қоидалар информацион моделни яратиш жараёни учун ҳам зарурдир. Ҳар бир лойиҳа жамоасида бундай қоидалар тўплами - BIM стандарти деб номланади. Ушбу стандарт талабларига итоат этиш ва унга мувофиқ ҳатти-ҳаракат қилиш, лойиҳачи жамоа ишини тартибли ва самарали қилади ҳамда натижада юқори сифатли ахборот моделини олинишини таъминлайди.
BIM стандарт намуналари Autodesk веб-сайтида кенг тарқалган бўлиб, улардан лойиҳа ташкилотлари ҳар қандай фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзингизнинг ички стандартини яратишда асос ёки намуна сифатида фойдаланиши мумкин.
Шундай қилиб, ҳар бир BIM модели ва унинг алоҳида элементлари маълум қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилади. Бунга қўшимча равишда, бино қурилиши ва ундан фойдаланиш пайтида ушбу моделга кейинги қўшимчалар қабул қилинган BIM стандартига мувофиқ тарзда жорий қилинади.
Стандарт лойиҳанинг маълум бир бўлими ёки қисми учун ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятларини, иш жараёнларини ва ахборот модели таркиби ва тузилишига қўйиладиган талабларни тартибга солмайди, балки информацион моделлаштиришни стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар ва ёндашувларни ўз ичига олади.


Стандартни жорий қилишдан асосий мақсад:
BIM стандартлаштириш соҳасида энг яхши жаҳон тажрибаларини тўплаш ва ушбу билимларни амалда қўллаш учун максимал даражада мослаштириш;
қурилиш объектларини информацион моделлаштиришга, стандартлаштирилган жараёнлар ва келишилган стандартлар ва методлар асосида мувофиқлаштирилган ёндошув орқали иш самарадорлигини ошириш;
лойиҳа маълумотларини юқори сифатли ва изчил тақдим этилишини таъминлаш учун стандартларни, параметрларни ва амалий кўрсатмаларни белгилаш;
жамоа ишида самарали маълумотлар алмашинувини ташкил қилиш учун папкалар ва лойиҳа файлларининг тўғри тузилишини (тузилмага эга бўлишини) таъминлаш.
Стандарт информацион моделлаштириш технологияларини қўллашни қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун назарда тутади (BIM USES):
қурилиш объектининг информацион моделлари асосида лойиҳалаш ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва чиқариш;
фазовий ечимларни меъёрларга мувофиқлаштириш ва якуний моделлари асосида номувофиқликларни аниқлаш;
қурилиш объектининг информацион моделлари асосида қабул қилинган лойиҳа қарорларини асослаш ва визуал текшириш.



Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling