1. Буғлатишнинг назарий асослари


Download 152.36 Kb.
bet1/5
Sana12.02.2023
Hajmi152.36 Kb.
#1191013
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ximiya 1-var.


1. Буғлатишнинг назарий асослари

Буғлатиш жараёнида эритмаларнинг концентрацияси ортади ва натижада унинг физик ва иссиқлик хоссалари ўзгаради.


Буғлатиш қурилмаларини хисоблаш, лойихалаш ва эксплуатация қилиш учун мухим бўлган эритмаларнинг баъзи бир хоссаларини кўриб чиқамиз.
Температура депрессияси - . Эритма Тэ ва эритувчилар Т қайнаш температуралари ўртасидаги фарқдир, яъни t = Tэ –Т температура депрессияси деб номланади. Эритмалар назариясидан маълумки, бир хил Т температурада тоза эритувчи устидаги буғларининг босими р, эритма устидаги буғларнинг босими рэ дан хар доим кўп бўлади. Ёки бир хил босимда тоза эритувчининг қайнаш температураси эритманинг қайнаш температурасидан паст бўлади.
Буғлатиш усуллари.

Саноатда мавжуд технологияларда асосан қуйидаги буғлатиш усулларидан фойдаланилади:


- оддий буғлатиш (узлукли ва узлуксиз);
- кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш (фақат узлуксиз);
- иссиқлик насосларини қўллаб буғлатиш.
Эритмалар ва иситувчи буғ хоссаларига қараб хамма 3 та буғлатиш усуллари вакуум ва босим остида ўтказилиши мумкин. Иссиқлик элткич сифатида, деярли хар доим, тўйинган сув буғи ишлатилади. Камдан - кам холларда эритмалар электр токи ёки оралиқ иссиқлик элткичлари ёрдамида иситилади.
. Узлукли буғлатишни икки хил йўл билан олиб бориш мумкин: бошланғич эритмани даставвал юклаш ва оз-оз миқдорда юклаш.
Узлуксиз ишлайдиган оддий буғлатиш қурилмаси 1-расмда келтирилган.

Бошланғич концентрацияли эритма насос 1 ёрдамида сарф ўлчагич 2 орқали иситкич 3 га узатилади. У ерда эритма қайнаш температурасигача иситилади ва сўнг буғлаткич 4 га буғлатиш учун юборилади. Қурилма 4 нинг пастки қисмида эритма сув буғи ёрдамида иситилади, натижада эритувчи буғлатади. Хосил бўлган иккиламчи буғ қурилма 4 нинг юқори қисми бўлмиш сепарацион бўлимида майда томчилардан ажратилади ва барометрик конденсатор 5 га йўналтирилади. Ундан иккиламчи буғ конденсацияланади.





Download 152.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling