1. Буғлатишнинг назарий асослари


Download 152.36 Kb.
bet4/5
Sana12.02.2023
Hajmi152.36 Kb.
#1191013
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ximiya 1-var.

Температура депрессияси - . Эритма Тэ ва эритувчилар Т қайнаш температуралари ўртасидаги фарқдир, яъни t = Tэ –Т температура депрессияси деб номланади. Эритмалар назариясидан маълумки, бир хил Т температурада тоза эритувчи устидаги буғларининг босими р, эритма устидаги буғларнинг босими рэ дан хар доим кўп бўлади. Ёки бир хил босимда тоза эритувчининг қайнаш температураси эритманинг қайнаш температурасидан паст бўлади.


Буғлатиш усуллари.

Саноатда мавжуд технологияларда асосан қуйидаги буғлатиш усулларидан фойдаланилади:


- оддий буғлатиш (узлукли ва узлуксиз);
- кўп корпусли қурилмаларда буғлатиш (фақат узлуксиз);
- иссиқлик насосларини қўллаб буғлатиш.
Эритмалар ва иситувчи буғ хоссаларига қараб хамма 3 та буғлатиш усуллари вакуум ва босим остида ўтказилиши мумкин. Иссиқлик элткич сифатида, деярли хар доим, тўйинган сув буғи ишлатилади. Камдан - кам холларда эритмалар электр токи ёки оралиқ иссиқлик элткичлари ёрдамида иситилади.
. Узлукли буғлатишни икки хил йўл билан олиб бориш мумкин: бошланғич эритмани даставвал юклаш ва оз-оз миқдорда юклаш.
Узлуксиз ишлайдиган оддий буғлатиш қурилмаси 1-расмда келтирилган.

Бошланғич концентрацияли эритма насос 1 ёрдамида сарф ўлчагич 2 орқали иситкич 3 га узатилади. У ерда эритма қайнаш температурасигача иситилади ва сўнг буғлаткич 4 га буғлатиш учун юборилади. Қурилма 4 нинг пастки қисмида эритма сув буғи ёрдамида иситилади, натижада эритувчи буғлатади. Хосил бўлган иккиламчи буғ қурилма 4 нинг юқори қисми бўлмиш сепарацион бўлимида майда томчилардан ажратилади ва барометрик конденсатор 5 га йўналтирилади. Ундан иккиламчи буғ конденсацияланади.




Буғлаткичлар тузилиши ва ишлаш принциплари
Буғлатиш қурилмаларини классификациялаш усуллари кўп. Лекин, буғлатиш қурилмаларини ишлаш интенсивлигини характерловчи эритма циркуляциясининг тури ва карралиги классификациялашнинг асосий белгилари деб хисоблаш мумкин. Кимё ва озиқ-овқат саноатларида уч хил буғлатиш қурилмалари кенг тарқалган:
1. Эркин (табиий) циркуляцияли буғлатиш қурилмалари;
2. Мажбурий циркуляцияли буғлатиш қурилмалари;
3. Юпқа қатламли (плёнкали) буғлатиш қурилмалари.

2. Адсорбция жараёни бошқа қаттиқ фазали системаларда масса алмашиниш жараёнидан (механизми) фарқ қилмайди.
Умумий ҳолатда адсорбентда ютилаётган модданинг диффузия жараёни критериал тенгламаси ёрдамида ифодаланади:

Қўзғалмас адсорбент қатламига ютилаётган модданинг бошланғич концентрацияси у бўлган оқим узлуксиз равишда узатилиш ҳолатини кўриб чиқамиз.


Адсорбент қатлами орқали оқим аралашмасдан, идеал сиқиб чиқариш режимида ҳаракатланмоқда деб фараз қиламиз.
Маълум вақт ўтгандан сўнг, адсорбент қатламининг бошланғич қисми тезда тўйинади ва адсорбтивни адсорбция қилиши тўхтайди. Натижада, ютилаётган модда концентрацияси ўзгармас қатламнинг бошланғич қисмидан ўтиб кетади ва адсорбция зонаси юқорига қараб кўтарилиб боради. Адсорбент қатлами баландлиги бўйича адсорбтивнинг тарқалиши равон ва адсорбция кўлами ҳосил бўлади (3-расм). Ушбу расмда 1, 2, 3n вақтларда адсорбент қатлами баландлиги h бўйича адсорбтив нисбий концентрациясининг тақсимланиш эгри чизиқлари келтирилган. Шуни таъкидлаш керакки 123n бу ерда n-жараён бошланишидан ўтган вақт.

3. Суюқликларни хайдаш ва ректификация – бу суюқ ва буғ фазалар орасида компонентлар ўзаро модда алмашиниш йўли билан суюқ аралашмаларни компонентларга ажратиш жараёнидир. Ушбу жараён иссиқлик таъсирида олиб борилиб, компонентларнинг қайнаш температураси хар хил бўлишига асосланади. Бу жараён 2 хил бўлади: оддий хайдаш (дистиллаш) ва мураккаб хайдаш (ректификация). Шу алохида таъкидлаш керакли, бунда модда суюқ фазадан буғга ва буғдан суюқ фазага ўтади

Икки ва ундан ортиқ учувчан компонентлардан таркиб топган бир жинсли суюқлик аралашмаларини ажратиш учун қўлланиладиган усуллардан энг кенг тарқалганлари хайдаш ва ректификациядир.





Download 152.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling