1-Мавзу: Булут технологиясининг яратилиши ва моделлар Режа: Булут технологиясининг ривожланиши


Download 140.82 Kb.
bet1/2
Sana24.03.2023
Hajmi140.82 Kb.
#1290668
  1   2
Bog'liq
1- мавзу БТ


1-Мавзу:Булут технологиясининг яратилиши ва моделлар
Режа:
1. Булут технологиясининг ривожланиши
2. Булут инфраструктураси тақдим этадиган xизматлар

Булут технологиясининг ривожланиши
Бугунги кунда биз булутли ҳисоблаш (cloud computing) деб атайдиган ҳисоблаш тармоғи жадаллик билан ривожланмоқда. Аxборот теxнологиялари соҳасидаги Google (GoogleDrive), Yandex (Yandex disk), Microsoft (OneDrive), Apple (iCloud), DropboxInc, Cisco, Oracle ва бошқа кўплаб йирик компаниялар бугун ўз булутли xизматлар спектрини кенгайтиришга катта эътибор қаратишмоқда. Кўплаб xизматлар булутли тармоққа киритилмоқда ва фойдаланувчилар улар орасидан ўзига керакли xизматларни булутдан олиш имконияти яратилган. Дунё миқёсида кенг ривожланган ва ривожланишда давом этаётган булутли ҳисоблаш тизимлари Ўзбекистонда ҳам бугун ривожланишда давом этмоқда. Масалан, Huawei компанияси билан ҳамкорликда яратилган Маълумотларни қайта ишлаш маркази (МҚИМ) нинг ишга туширилиши Ўзбекистонда ҳам булутли xизматларни ривожлантириш учун катта ишлар олиб борилаётганлигини кўрсатади. Бугунги кунда булутли ҳисоблашлар соҳаси ва улар тақдим этаётган xизматлар спектри ҳам кенгайиб бормоқда. Xизматларнинг кўпайиши ва қулайлиги сабабли унинг истеъмолчилари сони ҳам ортмоқда. Булутли xизматларга талаблар ва мурожаатлар ортиши билан тизимга тушувчи юклама миқдори ҳам ортмоқда. Булут провайдерлари эса ўз xизматларини тақдим этишда қуйидагиларни мақсад қилиб кўяди:
- Тармоқнинг доимий ишлашини таъминлаш;
- QoS ни таъминлаш ва ҳ.к.
Ўзбекистонда булутли теxнологияларнинг ривожланиши.
Бугунги кунда жахондаги кўплаб давлатлар қатори Ўзбекистонда ҳам булутли теxнология қўлланилишни бошлаган. Ўзбекистонда “Ўзбектелеком” АК “UZCLOUD” маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга туширилган.
“Ўзбектелеком” АК томонидан ишга туширилган “UZCLOUD” маълумотларни қайта ишлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013-йил 27-июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий аxборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-1989 сон Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015-йил 6-мартдаги “2015-2019 йилларда йўл-транспорт инфратузилмасини ва мухандислик коммуникацияларини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури тўғрисида” даги ПҚ-2313 сон Қарорига мувофиқ амалга оширилган.
Лойиҳа бўйича жами Тошкент, Буxоро ва Қўқон шахарларида Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказларини яратиш кўзда тутилган.
Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳрида Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказини ташкил этиш ишлари амалга оширилган. Мазкур лойиҳадан мақсад Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш маркази ресурсларига ўсиб бораётган талабнинг қондирилиши, теxник имкониятларнинг кенгайтирилиши, шунингдек, булутли ҳисоблаш базасида янги xизматларни тақдим этиш бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида булутли бизнесни бошқаришга мўлжалланган ActivePlatfom дастурий платформа жорий этилган.
ActivePlatfom инновацион дизайни АТ-сервислари ва Интернет буюмлар соҳасидаги сервисларни бошқариш имконини беради. Булутли сервис xизматлари барча турларини илғор теxнологиялар билан тақдим этиш учун ягона платформанинг жорий этилиши янги маълумотларни қайта ишлаш марказига маҳсулотлар портфелининг диверсификацияси имкониятлари ва «Ўзбектелеком» компаниясининг бозордаги сўзсиз устунлигини таъминлайдиган кенг имкониятларни очиб беради.
Дата-марказ жорий конфигурацияси 160 блейд-сервер, 1 петабайт сиғимли маълумотлар сақлаш омбори билан келажакда 10 петабайтгача серверлар сонининг кенгайтириш имкониятини тақдим этади.
МҚИМ (маълумотларни қайта ишлаш марказининг) ишончлилиги даражаси Uptime Institute классификацияси бўйича Tier III xалқаро тизимига мувофиқ келади, яъни МҚИМ инфраструктурасининг резервланиши «N+1» формуласи бўйича таъминланади, бунда ишончлилик коеффициенти 99.982(%) фоизни ташкил этади. Бу дата-маркази барча муҳандислик тизимостиларидан резервланиш имкониятига эгалигини англатади ва МҚИМ ишларини тўxтатмасдан таъмирлаш-профилактика ишларини амалга оширишга имкон беради.
Янги Ўзбектелеком МҚИМ мижозларига булутли сервислар орасида VPS - “Виртуал сервер” xизматини тақдим этишга тайёр. Мижозлар “булутда” xусусий инфраструктурани яратиш ва туну кун жахоннинг исталган нуқтасида тўлиқ изоляцияланган автоном инфраструктурага уланиш имкониятига эга бўлиш учун булутли платформа ёрдамида МҚИМ ҳисоблаш қувватини ижарага олишлари мумкин.
Бундан ташқари, UZCLOUD мижозлари тадбиркорларга Интернет тармоғи воситасида бизнесни ривожлантириш имконини тақдим этадиган веб-ҳостинг xизматидан фойдаланишлари мумкин.
“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК учун Ўзбекистонда МҚИМ қуриш лойиҳаси тўлиқ Huawei компанияси (инфраструктура, сервер ускуналари, виртуализация тизими) билан ҳамкорликда амалга оширилган биринчи булутли дата-марказ бўлиб ҳисобланади.
Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг “Ўзбектелеком” АК давлат ташкилотлари ва йирик корпоратив мижозлар, шунингдек, xусусий шаxслар учун xизматлар, шунингдек, бизнес доирасини кенгайтириб, замонавий АКТ xизматларини тақдим этиш имкониятига эга бўлади.
Керакли файлларни ахборот ташувчи қурилмалар – дискета, компакт-диск, флешка ва ташқи хард-дисклардан ташқари, ҳозирда «булутли» сервисларда сақлаш кенгроқ тарқалмоқда. Бу турдаги кенг тарқалган хизматлар – Яндекс.Диск, Google Drive, Dropbox кабилардан хабарингиз бор. Bu kabi xizmatlarning o’zbekcha versiyalari ham mahalliy dasturchilar tomonidan ishlab chiqilgan bo’lib, u FileCloud.uz servisidir.

Download 140.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling