1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари


Download 1.86 Mb.
bet1/73
Sana19.11.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1786192
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73
Bog'liq
1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услубла-www.hozir.org


1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари

ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ

1-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА БИЛИШ УСлубЛАРИ



Режа:
1. Иктисодиёт тушунчаси ва унинг қамров жиҳатидан турлари. Икгисодий фаолиятнинг мазмуни. Такрор ишлаб чиқариш фазалари. Эхтиёжларнинг мазмуни ва уларнинг туркумланиши. Иқтисодиёт ва унинг бош масаласи.
2. Иқтисодиёт назариясининг фан сифатида шаклланиши.
3. Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети ва вазифалари.
4. Иқтисодий қонунлар ва категориялар (илмий тушунчалар).
5. Иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг усуллари.


Асосий таянч сўз ва иборалар:
Иқтисодиёт – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим.
Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият.
Иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун – қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Иқтисодий қонунлар - иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий категориялар - доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар.

Download 1.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling