1-мавзу кириш. Дастурланадиган мантиқий контроллерлар (дмк) ҲАҚида умумий тушунчалар
Download 325.84 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-маъруза
1-МАВЗУ КИРИШ. ДАСТУРЛАНАДИГАН МАНТИҚИЙ КОНТРОЛЛЕРЛАР (ДМК) ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР Бир қанча амалларни автоматик равишда бажара оладиган ҳар қандай қурилма таркибида унинг ишини назорат қилувчи модуль – бошқарув контроллери мавжуд бўлади. Контроллер бу ҳар қандай кўп функцияли машинанинг “мияси” бўлиб, машина томонидан бажариладиган функциялар қанчалик мурааккаб бўлса, унинг таркибидаги контроллер ҳам шунчалик “ақилли” бўлиши лозим. Техник жиҳатдан контроллерлар турлича кўринишда бўлиши мумкин. Масалан контроллер механик қурилма, пневматик ёки гидравлик автомат, релели ёки электрон схема, ҳаттоки, компьютер дастури кўринишида бўлиши ҳам мумкин. Агар массавий ишлаб чиқариладиган машиналар таркибига контроллер киритилган бўлса, контроллерни лойиҳалаш харажатлари кўп миқдордаги қурилмалар зиммасига бўлиниб кетади ҳамда ҳар бир машинадаги контроллер жуда арзонга тушади. Масалан маиший ҳаётимизда ишлатадиган техникаларимиз жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилган бўлади. Лекин уларнинг контроллерлари бир марта лойиҳаланган ва ҳаммаси учун бир ҳил бўлади. Шу сабабли бу техникалар унчалик қиммат турмайди. Агар ишлаб чиқариладиган машина бир дона экземплярда бўлса, ва унинг таркибида бошқариш контроллери мавжуд бўлса, бундай ҳолларда контроллерни лойиҳалаш харажатлари битта машинанинг нархи устига тушади ва у жуда қиммат бўлади. Бунга мисол қилиб, махсус шароитларда тажрибаларни амалга ошириш учун ягон нусҳада тажриба қурилмаларини ишлаб чиқиш жараёнларини кетириш мумкин. Саноат ишлаб чиқариш соҳасида ишлайдиган машиналарни яратишда, одатда, бир хил турдаги қурилмалар билан ишлаш керак бўлади. Бундан ташқари, бу ерда бошқа маҳсулотларни чиқариш учун ускуналарни тезда қайта созлаш қобилияти жуда муҳимдир. Масалан бир корхонанинг битта линиясида бир неча ўлчамдаги деталларни ишлаб чиқиш жараёнларини кўрадиган бўлсак, аввало берилган миқдорда бир ўлчамдари деталлар таййёрланади. Кейин эса мазкур линия параметрларини қайта созлаб, худди шу линияда бошқа ўлчамдаги деталлар ишлаб чиқарилади. Ўзгармас мантиқ асосида бир ҳил амалларни бажариш учун ишлаб чиқилган контроллерлар юқорида талаб этилган ўзгаришларга мослаша олмайди. Бундай қобилиятга фақатгина дастурланадиган мантиқий контроллерлар (ДМК) эгади. ДМКни яратиш ғояси микропроцессорлар пайдо бўлган даврдаёқ туғилган. Физик жиҳатдан типик ДМК датчиклар ҳамда ижрочи механизмларни улаш учун кириш ва чиқиш каналларидан ҳамда асосий дастур ёзиладиган ядро қисмидан иборат бўлган қурилма ҳисобланади.
Download 325.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling