8 Маъруза: гидропнэвмоюритмалар ҳАҚида умумий тушунчалар. Асосий тушунчалар


Download 345.38 Kb.
bet1/5
Sana02.04.2023
Hajmi345.38 Kb.
#1321703
  1   2   3   4   5
Bog'liq
GIDROPNEVMOYURITMALAR маъъруза


8 Маъруза: ГИДРОПНЭВМОЮРИТМАЛАР


ГИДРОПНЭВМОЮРИТМАЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР.


Асосий тушунчалар.
Хажмий гидроюритмалар хажмий гидромашиналар ёрдами билан механик энергияни узатиш ва узгартириш учун мулжаллангандир. Хажмий насос ва гидродвигателдан тузилган қурилма хажмий гидроузатманинг принципиал асоси хисобланади. Агар насос ва гидродвигател курилиши жихатидан булинмайдиган бирикма ташкил килса, унда бундай содда гидроузатма хажмий гидроузатма дейилади. Агар куч гидросистемаси алохида насослар, гидродвигателлардан ташкил топган бўлиб, гидроаппаратура элементлари, ёрдамчи қурилмаларга эга бўлса бундай гидросистемани ҳам хажмий гидроюритма деб аташ кабул килинган. Шундай қилиб хажмий гидроюритмаларга оддий гидравлик системалар киради. Улар механик энергияни узатиш ва узгартириш учун хизмат қилади.
Машиналар ва ишлаб чикариш жараёнларида автоматик бошқариш кулланилиши билан гидравлик узатмаларнинг қиймати ошиб бомокда. Чунки бу хилдаги узатма билан бошқариш осон ва уни ишончли гидроаппаратура қурилмалари ёрдамида суюқлик оқимига оддийгина таъсир этиб автоматлаштириш мумкин.
Хозирги металлга ишлов бериш станокларнинг деярли ҳаммаси хажмий гидроузатма билан таъминланган. Шунингдек, пахта заводларидаги гидропресслар ҳам гидроузатмалар ёрдамида ҳаракатга келади. Двигателнинг чикиш звеносига қараб гидроузатмаларни илгариланма-кайтма ҳаракат қиладиган ва айланма ҳаракат қиладиган гидроузатмаларга ажратилади. Шунинг учун гидроузатманинг номи гидродвигателнинг турига қараб аниқланади. Гидродвигател ишини характерлайдиган катталикларнинг ўзгариши суюқлик сарфини ва двигател билан насосни улайдиган магистралдаги босим катталигини узгартириш йўли билан бошқарилади.
Гидроузатмалар бошқарилмайдиган, кул билан бошқариладиган ва автоматик бошқариладиган эргашувчи гидроузатмаларга ажралади. Мавжуд механик, электрик, пневматик, комбинацияланган ва бошқа узатмаларга нисбатан гидроузатмаларнинг қуйидаги устунликларини кўрсатиш мумкин:
1.Кичик габаритларда ҳам катта зурикиш ва қувват узатиши мумкин.
2.Куч органларининг силлик ҳаракат килиши таъминланган,тезлик ва юкланиш автоматик бошқарилади.
3.Илгарилама-кайтма ва айланма ҳаракатларни тез узгартиришига имкон беради.
4.Узгараётган кучларни босим орқали назорат килиш манометрлар ердамида осон амалга оширилади.
Юқоридаги устунликлар билан бир каторда камчиликлари ҳам бор:
1.Гидравлик сарф ёки тезлик катта бўлганда ФИК паст бўлади.
2.Хаво тиқилиб колганда гидравлик зарбалар натижасида силкиниш руй беради.
3.Суюқликнинг ортиб кетиши ва сиқилиши аник координациялашни қийинлаштиради.



Download 345.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling