1-мавзу: медиа ва ахборот саводхонлиги рақамлашув даврининг асосий талаби
Download 122.23 Kb.
|
1-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Медиа маҳсулотни таҳлил қилишда танқидий фикрлашнинг аҳамияти
2-МАВЗУ: ЁШ МЕДИА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРДА АХБОРОТГА НИСБАТАН ТАНқИДИЙ ФИКРЛАШ КЎНИКМАСИРежа:1. Медиа истеъмолчими ёки медиасаводхон истеъмолчи?2. Медиа маҳсулот турлари3. Медиа маҳсулотни таҳлил қилишда танқидий фикрлашнинг аҳамиятиЁшлар медиамаҳсулотларни энг кўп «қабул қиладиган» сегмент. Демак, ҳар бир замонавий йигитқиз медиа бозорнинг «ич»ини билиб ўсиши керак. Бу интеллектуал ахборот асрининг талаби, замонавийликнинг шарти. Шунинг учун ҳам ЮНЕСКО медиатаълимни XXI асрда маданий таълимнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаган.
“Медиа маънавий маҳсулотларнинг виртуал бозори. Бу бозорда ҳеч ким “молим ёмон”, демайди. Бузғунчи, жиноятчи, жоҳиллар ҳам ўз ғоямаҳсулотини “энг яхши буюм”, дейди. Виртуал оламда бунёдкорлик, тараққиёт учун зарур манбалар ҳам кўп. Гап одамнинг ана шу бозор таклиф этаётган маҳсулотларни харид қилишда адашмаслигига бориб тақалади. Бугунги тилда айтганда, гап медиамаданиятни тўғри эгаллашида”.
Медиамаданият турли медиа асарларни таҳлил қилиш, баҳолаш, яратиш учун зарур бўладиган билим, кўникма ва малакалар йиғиндиси. Ақлли йигитқизларнинг ўз ҳимоя қобиғи, “зирҳ”и бўлади. Улар медиа) маҳсулотларни ўз «маънавий фильтр”и (мафкуравий иммунитети) орқали кўра олишади, ўқиб, томоша қилишади. Медиаматнлардаги тарғиботташвиқотни, бирёқламаликни ва бунинг сабабларини, маълумот тарқатувчининг ниятларини кўриб туришади. Бундай медиамаданият медиамаҳсулотларга танқидий ёндашувни белгилаб беради, алданишлардан асрайди.
Download 122.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling