Шахсга жамоавий тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари


Download 0.73 Mb.
bet1/9
Sana24.12.2022
Hajmi0.73 Mb.
#1052409
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
dokument microsoft office word 2


Шахсга жамоавий тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари.
1.Жамоада шахсни тарбиялаш.
2. Жамоада шахсни тарбиялашнинг шакллари.
3.Гуруҳ раҳбарининг шахсни шакллантиришдаги ўрни.
4.Гуруҳ билан ишлаш ва унга раҳбарлик қилиш.
5. Гуруҳ раҳбарининг ота – оналар билан муносабати.
Жамоада ва жамоа орқали тарбиялаш тарбиянинг энг муҳим принципларидан биридир. Соғлом жамоа ҳар бир шахснинг қизиқишлари ва талабларни, унинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олади. Жамоанинг тарбиявий кучи ҳар бир кишида бўлган хислатлардан, ҳар бир шахс жамоага қўшадиган ҳиссасидан бошланади. Бундан ташқари у, агар жамоада шахсга айланади, айтиб ўтишимиз мумкин. Тарбияловчи жамоалар таълим – тарбия муассасаларида (гуруҳ жамоалари), қизиқишлари бўйича жамоалар, ишлаб чиқариш биригадалари жамоаларида ўз аксини топади.
Жамоа – бу одамларнинг бирор бир муайян ижтимоий аҳамияти бўлган фаолият асосида бирлашувларининг ташкилий формасидир. Тарбияловчи жамоада педагогик раҳбарлик ёрдамида ўзаро маъсулият (ишчанлик) муносабатлари вазиятигина эмас, билки инсонпарварлик муносабатлари ҳам вужудга келтирилади. Тарбияловчи жамоада инсонпарварлик муносабатлари ўртоқларча манфаатдорлик, бир – бирига эътибор билан муносабатда бўлиш, каби белгилар билан характерланади. жамоада инсонпарварлик муносабатларининг мавжудлиги жамоанинг маънавий етуклигини ифодалайди.
Тарбияловчи жамоа педагоглар учун тарбия объекти бўлиб, педагогик ишларнинг бутун моҳияти жамоаларнинг ташкилий жихатдан шакллантириш, тарбияланувчиларни тегишли интизом доирасида сақлашдан иборат бўлмай, балки талабаларнинг мазмунли ҳаётини ташкил этишдан, чинакам бой ижтимоий ва жамоа муносабатларини шакллантиришдан иборатдир. Ўзини – ўзи бошқариш органлари орқали жамоанинг пухта, бир мақсадга қаратилганлиги ва сермазмун ҳаёти тишкил этилиш керак.
Жамоа аъзолари ўртасида ўзаро боғлиқлик, ўзаро назорат, ўзаро маъсулиятдан иборат муайян муносабатлар таркиб топади. Педагогнинг вазифаси ўзини бошқара оладиган жамоани вужудга келтиришдир. Бундай жамоанинг ҳар бир аъзоси ижорчигини бўлиб қолмасдан, балки хилма – хил фаолиятнинг бунёдкори бўлиши лозимдир.
Тарбия- маънавий манбалар ва ҳозирги замон талаблари ва эҳтиёжларини назарда тутган ҳолда, ўқитувчининг ўқувчи билан аниқ бир мақсадга қаратилган ўзаро амалий ва назарий мулоқотидир. Бугунги кунда тарбия методларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1.Сўз орқали ифодалаш методи.
2.Кўргазмалилик методи.
3.Амалий, намуна усули.
4. Рағбатлантириш ва жазолаш .
Биринчи гуруҳ - сўз орқали фикрни баён этиш, маслаҳат бериш, йўналтириш, суҳбат, ҳикоя, маъруза.
Иккинчи гуруҳ - кинофильмлар, тасвирий санъат, бадиий санъат ва адабиёт.
Учинчи гуруҳ - тарбия маъалумотларини амалий меҳнат харакатлари орқали бериш, ўрнак кўрсатиш, намуна ва ибратдан фойдаланиш.
Тўртинчи гуруҳ - талабаларни яхши бажарилган иш учун рағбатлантириш. Рағбатлантириш маънавий ва моддий кўринишларда бўлиши мумкин. Жазолаш методи ҳам кам ишлатилишига қарамасдан ўзининг маълум таъсир кучига эга. Жазолашга - танбеҳ бериш, қаттиқ огоҳлантириш, уялтириш кабилар киради.
Гуруҳ раҳбари жамоа ривожланишининг аникланган даражасига караб тарбия усулларини танлайди. Бунда педагогларнинг ёш хусусиятларини хисобга олиш кушимча шарт хисобланади. Бу хакда гапирмаса хам буларди, чунки бу шарт педагогик принциплардан биридир. Шу билан бирга, ишни энди бошлаган педагог, айникса гуруҳ раҳбари тарбия усулларини эмас, балки шаклларини танлашда уз тарбияланувчилари ёшини хисобга олиши муҳимдир. Бунда бир хил усуллар — талаблар, топшириклар ва хоказолар турлича изохланади. Куйи гуруҳларда купгина талаблар, коидаларни тушунтириш, хатто айрим «зерикарли» вазифаларни бажаришга ургатиш купинча уйин шаклида утказилади. кичик гуруҳларда тарбия шакллари анча жиддий, амалий тус олади, лекин имкони борича уларга усмирларда иштиёк уйготишга кодир булган романтик тус бериладн. Юкори гуруҳларда чукур тушунтириш ишлари олиб бориш, хатто маънавий талабларни фалсафий асослаб бериш талаб этилади.
Жамоани шакллантиришнинг дастлабки боскичида гуруҳ раҳбаридан айиикса куп шахсий куч-гайрат сарф этиш талаб этилади. Бунда, юкорида таъкидлаб ўтилганидек, вазият шундай бўлиши хам мумкин, яъни гуруҳ янги эмас, талабалар бир неча йилдан буен бирга укишлари, жамоа эса таркиб топмаган ёки «сочилиб кетган» булиши мумкин. Педагог ҳар кандай холда хам уз утмишдошларининг хатоларини такрорламаслик учун вужудга келган вазиятни тахлил этади ва бунинг педагогик сабабларини аниклайди.
Куйилган вазифаларни хал этиш истикболларни олга суришдан бошланади. Жамоа кандай боскичда турмасин, унинг олдида бир вактнинг ўзида яқин, урта ва узоқ истикболлар булиши керак. Тажрибанинг курсатишича, талабаларнинг шахслараро муносабатлари жамоа тусини олмаган бошлангнч боскичларда гуруҳ раҳбари талабаларнинг шахсий манфаатларига дахл киладиган якин истикболларни уртага куйиш ва руёбга чикариш тугрисида уйлашига тугри келади. Якин истикбол сифатида одатда куп тайеркгарликни талаб килмайдиган, лекин шу билан бирга киска муддатли амалий муомала: экскурсия, маданий юриш, шаҳар ташкарисига сайрдан хурсандчилик етказадиган кизикарли ишлар танланади. Бу кичик тадбирларни тайёрлаш талабаларнинг фаол педагогик ердам остида муайяи куч-райрат сарфлашларини ва ташкилотчилик фазилатларини намоён этишларини талаб килади. Бундай жамоа тадбирларини утказиш чогида фаол талабалар аникланади.
Шуни ёдда тутиш муҳимки, истикболлар (якин, ур­та, узок истикболлар) жамоа хает фаолиятининг барча: укув, ижтнмоий-сиёсий, мехнат ва оммавий-маданий сохаларини камраб олган булиши керак. Бундай ендашув факат «кунгилочар» истикболларни олга суриш йулидан бориш хавфидан халос булишга ёрдам беради.


Ижтимоийлашув ва масканлар.




Шахс йўналганлиги, дунёкдраш ва эътиқодни ўзгартириш омиллари



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling