Шахсга жамоавий тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари


Гуруҳ раҳбарининг оила ва жамоатчилик билан олиб борадиган ишлари


Download 0.73 Mb.
bet2/9
Sana24.12.2022
Hajmi0.73 Mb.
#1052409
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
dokument microsoft office word 2

Гуруҳ раҳбарининг оила ва жамоатчилик билан олиб борадиган ишлари.

1.Тарбиявий ишларни амалга оширишда "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" Концепциясининг ўрни ва аҳамияти.


2.Оила — жамиятнинг асосий бўғинидир.
3.Ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва ўқув юртининг ҳамкорлигини амалга ошиширш тамойиллари ва босқичлари.
4.Оила, маҳалла ва ўқув юртининг ҳамкорлигини амалга ошириш шакл ва услублари.

Тарбия жараёни иштирокчилари саъй - ҳаракатларини бирлаштириш мақсадида 1993 йилда ишлаб чикилган "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" Концепцияси ёшларни истиқлол ғояларига садоқатли, маънавий баркамол, ватанпарвар этиб тарбиялашда кенг жамоатчилик фаолиятини мувофиқлаштириш борасида маълум дастуриламал булди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган таълим ва тарбия турғрисидаги қатор меъёрий ҳужжатлар, жумладан Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонуни, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" бозор иқтисодиёти шароитларида муваффақиятли ишлай оладиган, мустақил фикрловчи кадрларни тайёрлашда оила, маҳалла ва ўқув билим юрти нуфузини янада юқори поғонага кутаришни тақзо этади.
Сўнгги йилларда талабаларнинг эхтиёжи ва талабалар доираси беқиёс даражада ўсиб, ўзгаради. Фан-техника янгиликлари, илмий оммабоп китоблар, ёшларнинг техник ва бадиий журналлари, кино ва талабаларни бой манбаалар билан таништирмоқда. Агар гуруҳ раҳбарининг гуруҳдаги ишлари талабаларнинг ана шу ахборотлардан келиб чиқаётган ээхтиёжлари даражасига лойиқ бўлмас экан, унда ишлашда кўчирмачилик, шаклбозлик вужудга келади ва гуруҳ раҳбари ташкил этаётган иш талабалардан ўсишдан орқада қолганлиги учун унга қизиқиш сусаяди. Шунинг учун гуруҳ раҳбари ўз ишини режалаштиришда, талабаларнинг ривожланиш даражасини, эхтиёжларини, жамоа тараққиёти босқичлари, камолот ташкилоти фаоллигини ва имкониятларини хисобга олиши керак.
Бунинг учун гуруҳ раҳбарининг режаси:
Биринчидан, ўз мазмунига кўра ғоявий-сиёсий, ижтимоий фойдали йўналишга қаратилган бўлиши, яъни жамиятнинг ва бошқаларнинг фойдасига қаратилган ишларга алохида эътибор бериш;
Иккинчидан, тарбиянинг йўналишини, талабаларга таъсир этиш воситаларини мақсадга мувофиқ танлаш, яъни режа мўлжалланаётган ишлар нимага ва кимга қаратилганлигини аниқлаш;
Учинчидан, режадаги ишлар аниқ - умумий мақсадга бўйсунтирилган, бажарувчилари, вақти, иш шакли кўрсатилган бўлиши;
Тўртинчидан, режадаги ишлар талабалар кучига ва ёшига мос келиши;
Бешинчидан, талабалар қизиқишига асосланиши ва эхтиёжларидан келиб чиқиши;
Олтинчидан, мўлжалдаги ишларни бажаришда бутун жамоанинг ва якка шахсларнинг иштирокини хисобга олиш;
Еттинчидан, бажарилиши лозим бўлган барча ишлар олдиндан хаммага маълум қилиниши каби талабларга жавоб бериши лозим.
Тажрибада гуруҳ раҳбарининг ич хил режаси ўзини оқлади, булар истиқболли режалар (узоқ муддатли мўлжаллаб тузилади ва у айни пайтда гуруҳ, ундаги хар бир шахсни тарбиялашнинг умумий дастури хам бўлиб хизмат қилади), тақвим режа(одатда бир ой учун тузилиб, шу ойнинг хар бир куни учун мўлжалланадиган аниқ ишларни ўзида акс эттиради), алохида тарбиявий тадбир учун тузиладиган режа конспект (баъзан у тарбиявий тадбирнинг цсенарийси деб хам юритилади).
Мазкур Концепцияда тарақиетимизнинг маънавий-аҳлоқий негизи миллий ва умуман инсоний қадриятлар уйғунлиги эканлиги эътироф этилди, миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйидаги ўзаро алоқалари, уйғун йўналишлари белгилаб олинди.
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий Fypyp, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидойилик фазилатлари шакллантирилади.
Умуминсоний йўналишда ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий, эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга оширилади. Бу Концепция миллий давлатчилик ва жамият қурилиши талаблари асослилигини таъминлайди.
Концепцияда оилага алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонда 1998 йил "Оила йили" деб эълон қилиниши оиланинг тарбиявий ролини янада кучайтиради. қайд этилган масалалар жамиятимиз, халқимиз, давлатимиз тақдири ва унинг дунё миқёсидаги сиесий, иқтисодий, ижтимоий салоҳиятини шакллантиришда ғоят катта аҳамиятга эга эканлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 мартда қабул қилинган "Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастликнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 130-сонли қарори мисол бўла олади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги қонунининг 30-моддасида "Вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари шахснинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишлари шарт ҳамда уларнинг тарбияси, ўқув муассасасигача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-хунар таълими олишлари учун жавобгардирлар", деб белгилаб қўйилган.
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури"нинг 3.2 бандида эса таълим олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифалар ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу "Оила, ўқув билим юрти, маҳалла ҳамкорлиги" бугунги куннинг маънавий, маърифий, мафкуравий, тарбиявий зарурати эканлигини билдиради. Ёш авлодни маънавий-а ҳлоқий тарбиялашда халқимизнинг бой миллий, маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъминлаш; умумий ҳамда миллий педагогик маданиятни ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия ишларини такомиллаштириш "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" Концепциясининг асосий мақсадидир.
Ўзбекистонда руй бераётган узгаришлар "Оила, маҳалла, ўқув билим юрти ҳамкорлиги" йўналишидаги шахс тарбиясида оила, ота-она, маҳалла, ўқув билим юртининг асосий вазифаларини мазмунан янгилаб ҳаётга татбиқ этишни тақозо қилади.






Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling