Шахсга жамоавий тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари
Таълим – тарбия муассасаларида байрамларни, оммавий тадбирларни намунали ўтказиш
Download 0.73 Mb.
|
dokument microsoft office word 2
Таълим – тарбия муассасаларида байрамларни, оммавий тадбирларни намунали ўтказиш.
1.Таълим муассасаларида оммавий тадбирларни ўтказиш 2.Умумхалқ байрами – «ўқитувчилар ва мураббийлар куни” байрамини намунали ўтказиш. 3. “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб ўтказиладиган дарслар ва маънавий – тарбиявий тадбирлар ташкил этиш 4. Байрамларни ташкил этишда сценарийнинг ўрни. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, юритмизда кўплаб байрамлар нишонлана бошланди. Улар ўз мазмунича халқимизнинг азалий анъаналарини, урф – одатларини ва орзу умидларини олган бўлиб, оммавий тарзда мунтазам нишонланиб келяпти. Албатта, бу байрамлар кишиларга завқу шавқ бағишлаш баробарида, ёшларда ватанпарварлик, анъаналаримизга садоқат, урф – одатларимизга ҳурмат ҳиссини шакллантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу дарслар ўқувчилар қалбида иймон – эътиқод ҳиссини мунаввар этиб, она – Ватан, халқига меҳр- муҳаббат уйғотиш зарур. Шу боис аввало дарс мавзусини тўғри танлаб олиш, талабанинг билим даражаси, малака ва кўникмаларига мос равишда аниқ белгилай билиши лозим. Дарс ўтиладиган хона ҳам мавзуга мос равишда безатилган бўлиши лозим. Яъни қандай байрам ўтказилишга қараб Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, Герби, Мадҳияси, Конститутцияси, “Таълим тўғрисида” ги Қонун, Мутафаккир олимларнинг ибратли сўзларидан намуналар келтириш мумкин ва ҳакозолар. Сабоқлар суҳбат, савол-жавоб, баҳс–мунозара, ҳикоя шаклларида саҳналаштирилган лавҳалар ёрдамида ташкил этилса, янада мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай байрам тадбирларига энг асосийларидан мисол тариқасида айтиб ўтишимиз мукин бўлганлари “Мустақиллик – буюк неъмат” умумхалқ байрами – “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни”, “ 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни”, “Наврўз – гул байрами” кабилардир. Ушбу байрамларни ташкил этишда Миллий дастур талабларига мувофиқ вужудга келаётган академик лицей ва касб – ҳунар коллежларида, айниқса, беҳад кўтаринки руҳда алоҳида маҳорат ва изланувчанликни талаб қилади. Таълим муассасаларида, академик-лицей, касб-хунар коллежларида, ўқув юртларида, маҳаллаларда, корхоналарда "1октябрь—Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" байрамини ўтказиш ўсиб келаетган ёш авлодни тарбиялашда халқимизнинг устоз мураббийга бўлган муносабатларининг энг яхши намуналари мисолида ўқувчи ёшлар, умуман инсонлар дунёқарашини шакллантиришда катта аҳамиятга эга. Байрам тантаналарига ота-оналар, маҳалла фаоллари, халқ таълими ходимлари, ёзувчи, шоирлар, санъат ашли, ҳомий ташкилотлар, фахрий ўқитувчилар, "Умид", "Камолот", "Улуғбек", "Маҳалла" "Нуроний", "Устоз" "Олтин мерос" каби жамғармалар, оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этиш керак. Байрам доирасида дарс, тарбиявий соат, семинар-адабиёт, адабий-бадиий ва илмий кечалар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиши мумкин. Байрам тантаналари "Ўқитувчи—улуғ ном, у Maғpyp жаранглайди", "Устоз—отангдан улуғ", "Устоз ва мураббийлар, сизларни шарафлаймиз", "Мен севган устоз", "Агар ҳаёт бўстон бўлса, боғбон муаллим", "Устозлар куни — умумхалқ байрамидир" каби мавзуларда ўтказилиши мумкин. Шунингдек, ёш мусаввирлар, ёш хунармандлар ёш раққосалар, ёш чеварлар кўрик-танловларини, ёш полвонлар, ёш спортчилар, ўткир зеҳнлилар, топқирлар мусобақаларини, шеърхонлик ва мушоираларни ўтказиш лозим. Устоз ва мураббийлар байрамини нишонлашда ўтганлар руҳини шод этишга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқдир. Шунингдек, 9 май «Хотира ва Қадрлаш куни” ни умумхалқ байрамини ўтказишда қуйдагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади: “Хотира ва Қадрлаш куни” умумхалқ байрамини Ўтказувчи махсус комиссия тузиш, тадбирлар ишлаб чиқиш; “Хотира – қалб чироғи”, “Инсон буюк зот, уни қадрлаш олий ҳикмат” каби мазуларда махсус дарслар, турли – туман кечалар, давра суҳбатлари, савол – жавоб, баҳслар ва тарбиявий соатлар ўтказиш; «Осмонимиз мусаффо, еримиз тинч бўлсин”, “Юртимиз ҳусни жамолига кўз тегмасин”, “Тошкент – тинчлик шаҳри”, “Ўтганлар хотираси, тариклар фаровонлигидир”, “Хотира ва Қадрлаш - бурчимиз” каби мавзуларда шерхонлик танловини ўтказиш; Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашув ўтказиш, уларнинг хонодонларига бориш, уларни табриклаш, уларга маънавий ва амалий ёрдам бериш; “Хотира ва Қадрлаш” кунига бағишлаб адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш. Шуни таъкидлаш лозимки, тадбирлар талабаларнинг билим кўникма ва малакаларга қараб ижодкорлик билан ўтказиш тавсия этилади. “Хотира ва Қадрлаш куни”да нафақат икинчи жаҳон уруши қатнашчилари балки қатоғон йилларида ноҳақ айбланган, қамоқхоналарда ҳамда мустабид тузум давридаги афғон урушида ҳалок бўлганларни эслаш мақсадга мувофиқдир. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling