Шахсга жамоавий тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари


Meҳнат тарбияси ва унинг ташкилий шакллари


Download 0.73 Mb.
bet4/9
Sana24.12.2022
Hajmi0.73 Mb.
#1052409
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
dokument microsoft office word 2

Meҳнат тарбияси ва унинг ташкилий шакллари.

1.Меҳнат тарбиясининг мазмуни.


2.Меҳнатни ташкил этиш шакллари.
3.Ёшларни меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш.
4.Меҳнат ва касб тарбияси.
5.Таълим муассасаларида меҳнат тарбияси.
6.Меҳнат тарбиясида рағбатлантиришнинг ўрни.

Meҳнат тарбиясининг мазмуни ҳилма - ҳилдир. У таълим муассасаларининг бутун ўқув-тарбиявий ишларини ўз ичига ола­ди. Умумий тарзда айтганда, умумий таълим ва касб-ҳунap ўқув муассасасиидаги, меҳнат тарбияси фан асослари юзасидан ўқув меҳнатини ва меҳнат таълимини ўз ичига олади­ки, уларнинг вазифаси талабаларда ақлий ва жисмоний меҳнатга ижобий муносабатни шакллантиришдан ва уларни умумий политехник билимлар, меҳнат мала­калари ва кўникмалари билан қуроллантиришдан иборатдир. Лекин фан асослари юзасидан ўқув меҳнати ва меҳнат таълими фақат ўқув мақсадлари би­лан чекланмайди. Улар меҳнат тарбияси билан қўшилиб, талабаларни маънавий, ақлий, жисмоний ва эстетик ривожлантиришнинг муҳим асоси бўлиб майдон­га чиқади. Ўқиш билан қўшилган ижодий меҳнатдa талабаларнинг барча қобилиятлари ривожланади ва та­комиллашади, улар шахснинг ғоявий-маънавий сифат­лари шаклланади.


Ўқувчиларнинг ижтимоий фойдали меҳнати мeҳнaт тaрбияси бутун тизимнинг асоси ҳисобланади. Бун­дай меҳнат деганда талабаларнинг таълим муассасаси, туман ва бутун мамлакат турмушида бевосита фаол иштироки шаклида амалга ошириладиган, умум фойдаси учун қи­линадиган баҳоли – қудрат мақсадга муовофиқ меҳнат фаолияти тушунилади. Бу меҳнат кунгилли булиб, ак­сарият ҳолларда унга ҳақ тўланмайди.
Ижтимоий фойдали меҳнатга қуйидагилар киради:
- жамоат иши - талабалар жамоасини уюштириш, уни ғоявий-сиё-сий тарбиялаш, аҳолига оммавий-маданий ҳизмат кўрсатиш мақсадларига хизмат қиладиган фаолият;
- ўз-ўзига хизмат қилиш - ўқув муассасаси жамоаси оила фойдасига қилинадиган ижтимоий фойдали меҳнат;
- унумли меҳнат - талабаларнинг ўқув билим юрти шарои­тида (ўқув уста ҳонаси, ўқув билим юрти ҳузуридаги уста ҳоналар­да) бўлганидек, ишлаб чиқариш соҳасида (фабрикалар ва заводларда, колхозларда ва ҳоказо) ҳам моддий бойликларни яратиш билан боғлиқ ижтимоий фойдали меҳнат фаолияти.
Бироқ ай­рим меҳнат турларининг тарбиявий аҳамияти бир ҳил эмас, уларнинг ҳар бири ўз хусусиятларига, афзаллик­ларига ва қийинчиликларига эга. Улардан фақат энг муҳимларини кўриб чиқамиз.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling