Шахсга жамоавий тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари
Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишларни ташкил этиш
Download 0,73 Mb.
|
dokument microsoft office word 2
Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишларни ташкил этиш.
1.Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар. 2.Дарсдан ташқари вақтдаги тарбиявий ишларнинг шакллари. 3.Иқтидорли ва истеъдодли ёшлар таълими. 4.Тарбияланувчиларнинг ўз – ўзини бошқариши. 5.Буюк сиймолар билан учрашувлар ўтказиш. 6.Ўзбек халқи қадриятларининг таъсири. Шахс соғлом ва ҳар томонлама баркамол шаклланиши учун унда ўқишга интилиш ҳиссини такомиллаштириш билан чекланиб бўлмайди. Улар онгида касб - ҳунар ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш, умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларини тарбиялаш билан ўз ватани ва ҳалқига нисбатан садоқатни шакллантириш, атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатда бўлиш туйғусини, ҳуқуқий онгини тарбиялаш лозим. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»да маданий - эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда ўқув билим юртидан ташқари давлат ва нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш таъкидланган ҳамда таълим сифатини яхшилаш, унинг тузилмаси ва мазмун-мундарижасини такомиллаштириш вазифалари белгилаб берилган. Ушбу «Дарсдан ташқари таълимни ташкил қилиш давлат талаблари» талабаларнинг бўш вақтини тарбиявий таълим жиҳатдан самарадорли ташкил этишга қаратилган бўлиб, «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва миллий дастур ғоялари асосида ишлаб чиқилди. Дарсдан ташқари таълимни урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз, Республика ҳудудлари талаблари асосида ташкил этиб, унинг тармоғини кенгайтириб, ҳозирги замон талаблари даражасида ислоҳ, қилиш кун тартибида турган долзарб масаладир. Ҳозирги пайтда янги педагогик ва ахборот технологияси қонуниятлари асосида педагог олимларимиз таълим муассасаларидан ташқари таълимни ташкил этишнинг турли шакл ва методларини ишлаб чиқиш йўналишида тегишли тадқиқотларни олиб бормоқдалар. Шунинг билан бирга бу, бир жойда тўхтаб турувчи жараён эмас. Дарсдан ташқари таълим муассасаларининг тўгарак қатнашчилари онгида юксак маънавий аҳлоқий фазилатлар мужассамлашган бўлиши керак. Дарсдан ташқари таълим муассасалари тугарак қатнашчиларини доимий равишда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқларидан ҳабардор қилиб туриш улар онгини ижобий ишлар ва тарбиявий тадбирлар билан банд қилиш муҳим ўрин тутади. Тугарак қатнашчиларида мустақиллик тушунчаси шаклланган булиши, улар Давлатимиз рамзларини, мадҳиясини, урф-одатларимизни билиши шарт.Ўқувчилар қайси тугаракка қатнашишидан қатъий назар шу касб ёки ҳунар тўғрисида бошланғич кўникмаларга эга булиши лозим. Дарсдан ташқари таълим талабалар қизиқшига, ҳоҳишига асосланган ҳолда дарсдан бўш вақтларида ўқyв тарбия жараёнини тўлдиради ва қуйидаги йуналишлар буйича тугарак қатнашчиларига талаблар қўйилиши керак: 1. Ватанга муҳаббат, комил инсон тарбияси. 2. Эстетик таълим. З. Сайёҳлик йуналиши буйича тугаракларга қaтнaшиш. 4. Экологик таълим йўналиши буйича. 5. Талабаларни маънавий, а ҳлоқий йуналиш буйича. 6. Ҳуқуқий таълим йўналиши бўйича. 7. Техник ижодкорлик йўналиши бўйича. 8. Иқтидорли ва истеъдодли ёшлар. 9. Иқтисодий таълим. Download 0,73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling