Шахсга жамоавий тарбиявий таъсир кўрсатишнинг шакл ва методлари
Тарбиявий ишда театр педагогикасини таркибий қисмларини қўлланилиши
Download 0.73 Mb.
|
dokument microsoft office word 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- «ЧЕКМАСДАН ЎЗИНГНИ ТИЙ, ЁШЛИК ГАШТИНИ СУР» дacmypu acocuдa
Тарбиявий ишда театр педагогикасини таркибий қисмларини қўлланилиши.
1. Тарбиявий ишда театр педагогикасининг ўрни. 2. Театр педагогикасининг оғзаки моҳиятини очиб бериш. 3. Театр педагогикасига бўлган қизиқиш ва эҳтиёжини ривожланиши. 4. Театр педагогикаси орқали тарбиявий ишларни самарали ташкил этишга эришиш йўллари. Тарбиявий ишлар услубиёти фани доирасида театр саҳна кўринишларидан бир мисол: «ЧЕКМАСДАН ЎЗИНГНИ ТИЙ, ЁШЛИК ГАШТИНИ СУР» дacmypu acocuдa Республикамизда тажриба-синов тариқасида «Чекмасдан ёшлик гаштини сур» тарбиявий дастури амалга татбиқ этила бошланди. Ушбу тадбирнинг ташаббускори - «Ўзбекистан Бритиш — Америка Тобакко» қўшма корхонаси ҳисобланади. Халқ таълими вазирлиги мазкур тадбирни қўллаб-қувватлаб умумий таълим мактабларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг зарарли одатларга чалиниб қолишининг, бинобарин, улар ўртасида тамаки чекшннинг олдини олиш мақсадида юқоридаги қўшма корхона билан ҳамкорлик шартномаси тузди. Ҳамкорлик асосида «Чекмасдан ёшлик гаштини сур» тарбиявий дастур лойиҳаси яратилди. Дастур лойиҳаси муаллифлари — педагогика фанлари доктори, проф, Д.Ж. Шарипова ва психология фанлари доктори, проф. В.А. Токарева. Дастур ташкилотчилари ва иштирокчилари — Халқ таълими вазирлиги, ёшларнинг «Камолот» жамғармаси, Республика «Оила» илмий-амалий Маркази ҳамда «Маҳалла» хайрия жамғармаси. Халқ таълими вазирлиги ушбу мақсадлар учун тажриба базаси, лойиҳанинг методик асосини белгилаб бериб, ўқувчи-ёшлар билан бевосита машғулот олиб борадиган ўқитувчиларнинг махсус тайёрланишини ташкил этди. Лойиҳани амалга татбиқ этиш бошланар экан, унинг қатнашчилари ўз оддиларига ҳар бир усмир-ешга ҳаётнинг барча қирралари қизиқарли эканлигини, бунинг учун саломатлик ва ижодий бойлик лозимлиги туғрисидаги асосий тушунчани етказишни бош тамойил қилиб қўйган. Ўкувчилар томонидан турли муаммоли ҳолатларда, жумладан чекиш ёки чекмаслик ҳакида ўз зиммасига жавобгарлик масъулиятини олиш, қадр-қимматини ҳамда муомала маданияти, дўстларни танлаш, низоли вазиятларни тўғри ҳал этиш, бой миллий анъаналаримизни сақлаш масалалари бош вазифа этиб белгиланди. Дастурнинг мақсади —ўқувчиларнинг ижтимоий салоҳияти юксалишида мустақил фикр ва қарор қабул қилишларига муаммоли бўлган вазиятларда, шу жумладан тамаки чекишга қарши масъулиятли бир қарорга келишларига ёрдам бериш. Дастур укувчиларда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларнинг олдини олишда ва турли вазиятларда мустақил равишда масъулиятли бир қарорга келиш лозимлиги ва шахснинг фаоллик қобилиятини шакллантиришга қаратилган. Дастурнинг моҳияти — шахс турилмайди, шахс шаклланади. Дастур — умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари учун тарбиявий машғулот ўтказиш ҳамда синф раҳбарлари учун андоза сифатида ишлаб чиқилган. Дастурнинг амалиётга татбиқ этилишининг асосий хусусиятлари: — дастурнинг босқичма-босқич амалга оширилиши; — дастур бўйича умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг мазкур дастур муаллифлари томонидан қисқа, махсус тайёргарлик машғулотларидан «тренинг»лардан ўтказилиши; — дастур ички имкониятларининг кенглиги, ҳаётийлиги, ривожланиб такомиллашиб бориши; — дастурнинг халқаро андозаларига мос келиши, чет эл тажрибасидан унумли фойдаланганлиги; — дастурда ҳамкорликнинг етакчилиги алоҳида ўрин тутиши, «Оила-Мактаб-Маҳалла-Жамоатчилик»; — дастур бўйича — ўқитувчилар ва ўқувчилар учун зарур бўлган кўргазмали қуроллар билан таъминланиши; — мактабларда ўтаётган тажриба-синов жараёнининг мониторинги мавжудлиги; - дастур моддий асосга эга. Тарбиявий дастур босқичма-босқич тажриба синов тариқасида амалга оширилмоқда. Тарбиявий дастурнинг «Лойиҳа-Тажриба-Синов-Таҳлил-Натижа» системаси шаклида амалга оширилиши, унинг ҳаётийлигини ва давомийлигини, мактабларда олиб бориладиган тарбия жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши учун замин булади. Нима учун чекадиган болалар ўз дўстларининг ҳам чекишларини хоҳлайдилар? Кўзланган мақад: чекишнинг инсон аъзоларига таъсири ҳақидаги билимлар билан таништириб, зарарли одатларга, жумладан, чекишга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш, бу зарарли одатга қарши курашиш истагини уйғотиш, ўқувчиларга, нега ошна-оғайнилари уларни ҳам чекишга ундашга уринаетганларини тушуниб олишларида ёрдам бериш. Машғулотни, ҳозирги кунда биз тез-тез дуч келаётган ва бизнинг орамизда ҳам учраб турган инсон аъзоларига ҳалокатли таъсир ўтказаётган зарарли одатлар ва улардан фориғ бўлиш хусусида бошлаган маъқул. Гап чекиш ҳақида боради. Кўпинча нималар бунга сабаб бўлади? Нега айрим ўқувчилар чекишни бошлайдилар? (Жавобларни тинглаб, тахтага ёзиб бориш керак). Кўриб турганингиздек, чекишга ўрганишнинг асосий сабабчилари: — қизиқувчанлик, — олдин номаълум бвлган ҳиссиётга берилиш, — катталарга тақлид қилиш, — «ўз», «мен»ини кўрсатиш иштиёқи, — умумий истак чекиш асосига қурилган даврага кириб олишга бўлган интилиш, — дўстлар ва бошқалар томонидан ўтказилган тазйиқ Қизларнинг жавобларида акс этган қуйидаги ҳолатлар алоҳида кўрсатилиши лозим: — ўзга жинс вакили диққатини ўзига жалб этишга интилиш, — анча каттароқ ва тажрибалироқ кўриниш учун, — чет эл фильмларидаги қаҳрамон аёлларга тақлид қилиш (қўлда сигарета ёки бокал тўла майни тутиб тургандек «жумбоқли манзара»). Европаликлар тамаки билан Колумб денгизчилари Америка қитъасидан келтирилган барглар шарофати билан танишишга муяссар бўлганларини бир эслаб кўрайлик. Чекишни бошлаган одамларнинг аксарият кўпчилиги ўлим хавфи рўбару бўлганда ҳам, хох у реал ҳаётда ёки шартли равишда бўлсин — кашандалик туфайли ўз ширин жонлари, умрларига зомин бўлсаларда, кашандаликдан воз кечолмаганлар. Бунинг ажабланадиган жойи йуқ негаки, тамакининг асосий таркибий қисми бўлган никотин аъзоларида тезда унга бўлган кўникиш ҳиссини пайдо қилиб, оқибатда енгиб бўлмас эҳтиёжни юзага келтиради. Чекишни ташлаш учун инсон жуда катта ирода ва матонатга эга бўлиши лозим. Шунинг учун, ўз саломатлигининг қадрига етган одам, сигаретага қул бўлиб қолмаслиги учун, яхшиси, чекишни бошламагани минг карра яхшироқ. Чекишни бошламаслик ёки уни ташлаш учун слғлом турмуш тарзига амал қилиб яшаш керак, ҳар бир инсон, одамларни чекишга нима мажбур қилади ва нималар унинг муқобили бўла олади, каби масалаларни яхши тушуниб олмоғи зарур. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling