Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet1/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш


Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма.

КГҚГ тўғрисидаги Низом билан танишиш.












  • Умумий қоидалар.

  • Газ қутқарув кунгилли дружинаси (ГҚКД) Тst 39.0-13 талаблари асосида газ хавфлилиги бўлган ишлаб чиқаришда аварияларнинг олдини олиш ва бартарафлаш, одамларни қутқариш ишларида ҳарбийлаштирилган газ қутқарув хизмати бўлинмаларига ёрдам бериш учун ташкил этилади.

  • Корхоналарда ГҚКДни ташкил этиш зарурияти, унинг тузилиши ва сони комиссия (корхонада буйруқ асосида тузилади) томонидан белгиланади. Бу комиссиянинг таркибида: корхонанинг бош муҳандиси, СС ва ХТ хизмати бош мутахасиси, ЁХ хизмати рахбари, газ қутқарув хизмати ва касаба уюшмаси вакиллари бўлади.

  • ГҚКД шаклланиши, дружина аъзоларининг назарий ва амалий тайёргарлиги, уларнинг бутун фаолиятини бошқариш ва бажарадиган ишларига жавобгарлиги корхонанинг бош муҳандиси зиммасига юклатилади.

  • ГҚКД аъзоларининг авария - қутқарув ишларига жалб этилиши корхона раҳбариятининг оғзаки ёки ёзма буйруғи асосида амалга оширилади.

  • ГҚКД фаолиятининг молиявий ва моддий-техник таъминоти, шунингдек ГҚКД аъзоларига ижтимоий кафолатларнинг молиявий таъминоти корхона ҳисобидан амалга оширилади.

  • ГҚКД фаолияти давомида корхонанинг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси, саноат хавфсизлиги хизматлари, шунингдек тиббий санитария қисми билан ўзаро алоқада бўлади.

  • Мазкур Низомда ёки корхонанинг бошқа меъёрий хужжатларида тартибга солинмаган ГҚКД фаолиятига оид масалалар, амалдаги қонунчилик асосида ҳал қилиниши лозим.

  • ГҚКДни ташкил этилган корхона, мазкур Низом асосида корхона ихтисослигига мос равишда ГҚКД фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатларни (стандарт, йўриқнома, ва х.к.) ишлаб чиқиши шарт.


  • Download 1.95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling