Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Download 1.95 Mb.
bet5/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Ишларни ташкил этиш тартиби.

  • ГҚКД аъзолари томонидан бажариладиган барча авария-қутқарув ишлари тегишли зарур махсус кийимда ва мос асбоб-ускуналар ёрдамида бажарилиши керак.

  • Барча авария-қутқарув ҳамда авария оператив-техник ишлари дружина аъзолари томонидан RН 39.0-109 асосида бажарилиши лозим.

    Авария-қутқарув ишлари дружина аъзолари томонидан камида 3 кишилик гуруҳларда амалга оширилиши зарур.

    • Авария-қутқарув ишларини бажариш учун дружина аъзолари ўзларининг асосий ишларидан автоматик равишда озод этилади, авария ҳажми катта бўлган, қўшимча ёрдам зарур бўлган ҳолатларида эса ишлаб чиқариш бошлиғи ёки бош муҳандис томонидан бошқа цехлар дружина аъзолари ҳам бу ишга жалб қилинишлари мумкин.

    • ГҚХ етиб келгунга қадар, барча авария - қутқарув ишлари дружина аъзолари томонидан мустақил бажарилади, ундан сўнг эса шу отряд шахсий таркиби билан биргаликда харакат қилишади.

    • Корхона маъмуриятининг мажбурияти.

    Корхона маъмурияти қуйидагиларга мажбур:
    а)барча газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган объектларга керакли назоратни таъминлай оладиган ГҚКДни ташкил этиши;
    b)ГҚКД аъзоларининг ўқишини таъминлаши;
    c)ГҚКДга одамларни қутқариш ёки аварияларни бартарафлаш ишларини бажаришида ўз вақтида самарали техник ёрдам бериши;
    d)ГҚКДни керакли хона, аппаратура, асбоб - ускуна, материаллар билан таъминлаши;
    е)ГҚКД аъзоларини одамларни қутқариш ёки аварияларни бартарафлаш ишларини олиб бориш, ўқиш ва машғулотлар вақтида ўзларининг асосий ишларидан озод қилиши;
    f)ГҚКД аъзоларини ўз мажбуриятларини бажариши натижасида ўлим ёки шикастланиш ҳодисасида амалдаги қонунчиликка мос равишда ҳаётини суғурталаши;
    g)ГҚКД аъзоларини фаол ишлари учун пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар, қўшимча дам олиш кунлари (корхона маъмуриятининг қарорига мувофиқ), фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш, шунингдек корхонанинг ички тартибловчи хужжатларида назарда тутилган имтиёзларни тақдим этиши;
    h)ГҚКД аъзоларига ўқиш даври, газланган атмосферада изоляцияловчи нафас олиш аппаратларида аварияларни бартарафлаш ишларида қатнашганликлари учун, шунингдек ишдан ташқари пайтда авария-қутқарув ишларида иштироклари учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва ички меъёрий хужжатлари асосида ҳақ тўланишини таъминлаши;
    i) ГҚКД аъзоларини бепул махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа ШҲВ билан таъминлаши;
    j) дружина аъзолари билан назарий машғулотлар ўтказиш учун махсус хона ажратиши.
    Мазкур Низом асосида корхона маъмурияти газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган ишлар рўйхатида ГҚКДга юклатиладиган ишларни кўрсатиши лозим.

    • Корхона маъмурияти ўзининг мажбуриятларини бажармаслиги, ГҚҚД аъзоларини авария-қутқарув ишларига тегишли бўлмаган ва газ хавфи ишлар рўйхатида улар бажариши керак бўлмаган ишларга жалб қилиниши учун, шунингдек хавфли ишлаб чиқариш объекти ишчилари ҳаёти, соғлиги ёки мулкига зарар етказилганлиги учун мос равишда жавобгардир.



    Download 1.95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling