Кўнгилли газқутқарув дружинаси аъзолари назарий ва амалий ўқитишга мўлжалланган қўлланма


Газ қутқарув кўнгилли дружинасининг вазифа ва функциялари


Download 1.95 Mb.
bet2/40
Sana03.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1153315
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
КГКД 40 соат ўқитиш

Газ қутқарув кўнгилли дружинасининг вазифа ва функциялари.

2.1. ГҚКДнинг асосий вазифа ва функциялари қуйидагилардан иборат:
а) қуйидагиларда иштирок этади:
1) авариялар ёки заҳарланиш зоналарида қолган одамларни қутқариш ҳамда мавжуд воситалар ёрдамида уларга биринчи ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган авария - қутқарув ишларини бажаришда;
2) нафас аппаратларидан фойдаланиш зарурати бўлган авария таъмирлаш ишларида;
3) ишлаб чиқаришнинг газ-, портлаш ва ёнғин хавфлилиги билан боглиқ бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича профилактика ишларини бажаришда;
4) газлар ва буғлар ажралиши ва тарқалиш эҳтимоли бўлган жойларда ҳаво муҳитининг санитария-гигиеник ва портлаш хавфи миқдорини назорат қилишда;
5) корхона ходимларига газдан ҳимоялаш воситаларини, газаниқлаш приборларини ва авария содир бўлган пайтда ўзини-ўзи қутқариш қоидаларига ўргатишда;
6) муҳандис-техник ходимлар(МТХ)нинг газ хавфсизлиги бўйича амалий билимларини текшириш комиссиясида;
7) газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган объектларга хизмат кўрсатувчи ишчи ва МТХларда газдан ҳимоялаш воситалари мавжудлиги ва яроқлилигини текширишда;
b) авария вазиятларини бартарафлаш режаси (АВБР) позициялари бўйича ўқув-машғулот дарсларини (камида 1 чоракда 1 марта) мунтазам такрорлашда;
c) Нафас органи шахсий ҳимоя воситалари(НОШҲВ)да назарий ва амалий машғулотларни (бир ойда бир марта) ўтказиш;
d) ГОСТ 22.9.05 га мос равишда керакли шахсий ҳимоя восита(НОШҲВ)ларини ва бошқа газ қутқарув жиҳозларини соз ва доим ишга яроқли ҳолатда сақлаш.

  • Газ қутқарув кўнгилли дружинасининг таркиби ва бутланиши.

  • Корхонада ГҚКДни ҳар бир сменада, барча газ-, портлаш- ва ёнғиндан хавфли участка ва цехларга ўз вақтида самарали ёрдам берилиш имкониятини яратадиган қилиб тузиш лозим .

  • ГҚКДнинг тузилиши ва сони ишлаб чиқариш ҳажми ва газ хавфи бўлган жойларнинг сонига боғлиқ ҳолда белгиланади.

  • Корхона, ишлаб чиқариш сменалари сонидан келиб чиққан ҳолда звенолардан ташкил топган ГҚКД ташкил этилади.

  • Дружина инструктор томонидан, звено эса звено бошлиғи томонидан бошқарилади. Звено бошлиги бевосита инструкторга бўйсунади.

  • Инструкторлар ҳамда звено бошлиқлари корхонада ишловчи, тегишли техник таълимга ҳамда газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган ишлаб чиқаришларда иш тажрибасига эга бўлган, махсус дастур бўйича ўқитилиб ва имтиҳон топширган шахслардан, корхона бўйича буйруқ асосида тайинланади.

  • ГҚКД аъзоларига 20 ёшдан 50 ёшгача, газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган корхоналарда камида 2 йиллик иш тажрибасига эга, тиббий кўрикдан ўтган ва тиббий қарама-қаршиликлари бўлмаган МТХ (эркаклар) қабул қилиниши мумкин. ГҚКД аъзолари ҳар йили даврий, ҳамда узоқ давом этган касаллик ва жароҳатлар, заҳарланишлардан кейин тиббий курикдан ўтишлари лозим. Тиббий кўрик комиссияси хулосасида «изоляцияловчи нафас аппаратларида ишлашга рухсат берилди» деб ёзилган бўлиши керак.

  • ГҚКД аъзоларининг доимий иш жойи, сменаси, уй манзили ва телефон рақами кўрсатилган рўйхатлари барча газ-, портлаш- ва ёнғин хавфи бўлган цехларда, корхонанинг бош муҳандиси, дружина инструктори, ГҚХ командири ва ишлаб чиқариш диспетчеридаги АВБРга илова қилинган бўлиши даркор.

ГҚКДлар сафига корхонада ёнгинга қарши кўнгилли дружина ва бошка гуруҳларга аъзо бўлган ходимлар олинишига рухсат этилмайди.
Дружина аъзолари ГҚКД сафидан қуйидаги холатларда четлаштирилади:
а) НОШҲВда машқ қилишдан доимий равишда бош тортганлиги учун;
b) ШҲВдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун;
c) ўз ҳохишига кўра ёки корхонадан бўшатилганлиги сабабли;
d) соғлиғи туфайли.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling