1. Нефт ва газ конлари геологияси фанининг мақсади ва вазифалари. Фаннинг маълумот олиш методлари. Фаннинг маълумот олиш воситалари
Download 145.1 Kb.
|
1 НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИ ГЕОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ,
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Фаннинг маълумот олиш методлари. 3. Фаннинг маълумот олиш воситалари. 3. Дастлабки олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
- Нефть ва газ конлари геологиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат
НЕФТЬ ВА ГАЗ КОНЛАРИ ГЕОЛОГИЯСИ ФАНИНИНГ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, МЕТОДЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ 1. Нефт ва газ конлари геологияси фанининг мақсади ва вазифалари. 2. Фаннинг маълумот олиш методлари. 3. Фаннинг маълумот олиш воситалари. 3. Дастлабки олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш. Нефть ва газ конлари геологиясининг мақсадига нефть ва газни ер остидан чиқариб олишнинг энг самарали усулларини геологик нуқтаи назардан асослаш, ер қаъри ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ундан самарали фойдаланиш киради. Бу мақсадга нефть ва газ уюмларининг ички структурасини ва конни ишлатиш жараёнида унда бўладиган ўзгаришлар қонуниятларини ўрганиш орқали эришилади. Тўпланган маълумотлардан геологик-техник мажмуа фаолиятининг энг мақбул йўлини танлашда фойдаланилади. Нефть ва газ конлари геологияси фанининг мақсади бир қатор жараёнлардан: нефть, газ ва конденсат захираларини ҳисоблаш; нефть ва газ конларини ишлатишни илмий асослаш; конни ишлатиш самарадорлигини ошириш тадбирларини ҳамда қатламнинг нефть, газ ва конденсат бера олишлигини аниқлаш; конни разведка қилиш ва ишлатиш жараёнида кузатув турини жойлаштириш муаммосини ҳал қилиш ва бошқалардан таркиб топади. Асосий мақсадга эришишда жараёнларнинг бошқа ёрдамчи кўринишларидан ҳам фойдаланилади. Уларга нефть ва газ конларини муҳофаза қилиш, қудуқларни бурғилаш жараёнидаги геологик хизмат ҳамда нефть ва газ конлари геологиясининг муҳим мақсади - методик база ва методологияни тараққий эттириш киради. Нефть ва газ конлари геологиясининг вазифалари қуйидагилардан иборат: тадқиқот объекти тўғрисида маълумот тўплаш, уюмнинг геологик тузилиши ва кон сифатида ишлатилишини кузатишда тўпланган айрим маълумотларни жамлаш; натижалари самара берадиган геологик тадқиқотлар ва кузатув усулларини ишлаб чиқади; тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш методларини яратиш; турли геологик шароитларда ушбу методларнинг самарадорлигини баҳолаш ва ш.к. Бундай кўп сонли вазифалар орасидан уч турдаги энг муҳимларини ажратиш мумкин:
Аниқ илмий вазифалар геологик-техник мажмуани (унинг структурасини, айрим қисмларининг ўзгариши ва ўзаро таъсир кўрсатиш қонуниятларини, жараёнларнинг ривожланишини ва ш.к.) ўрганишга йўналтирилган бўлиб, уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: 1. Таркибида нефть ва газ бўлган ёки бўлмаган маҳсулдор ётқизиқларнинг таркиби ва хусусиятларини ўрганиш; нефть, газ ва сувларнинг кимёвий таркиби ва физик хусусиятларини, уларнинг геологик ва термодинамик ётиш шароитларини белгилаш; тоғ жинсларининг ётиш шароитлари ва улар ичидаги флюидларнинг таркиби ва хусусиятлари. 2. Табиий геологик жисмларни, уларнинг шакли, катталиги, маконда жойлашиши ва ш.к.ни аниқлаш масаласи (биринчи гуруҳ масалаларини ечиш асосида). Бунда геологик кесимда асосан горизонтлар, қатламлар, коллекторларнинг ётиш шароитлари ҳамда уларнинг ўзаро қўшилиб кетган зоналари ва б. ажратилади. Шунингдек, қатламлар бутунлиги бузилмаган ва қатламлар бутунлиги бузилганлиги ўрганилади. Ушбу гуруҳга кирувчи масалалар уюм ёки коннинг бирламчи структурасини аниқлашга йўналтирилади. 3. Табиий геологик жисмларни нефть ва газ қазиб чиқариш корхоналарининг техник, технологик ва иқтисодий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда табақаларга ажратиш масаласи. Бунда табиий геологик жисмлар (юқори, ўрта ва кам маҳсулдор жинслар) чегараларини ажратиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Бу гуруҳда нефть ва газ захиралари баҳоланади ва уларнинг уюмда жойлашиш ҳолати белгиланади. 4. Флюид хоссаларини бир ҳолатдан иккинчисига ўтишидаги ўзгаришидан, структура, функция ва системанинг турли кўринишларини ўзаро боғлиқлигидан фойдаланиш зарурлиги. 5. Уюмнинг геологик тузилиши ва ундаги жинслар хусусият-ларини, уюмни ишлатиш жараёни кўрсаткичларига, структуравий тавсифига, техник компонентлар параметрларига ҳамда геологик-техник мажмуа фаолиятининг самарадорлик кўрсаткич-ларига (нефть ва газ қазиб чиқаришнинг барқарорлигига, ишла-тиш суръатига, маҳсулот таннархига, якуний нефть бера олишли-гига ва б.) таъсири ўрганилади. Нефть ва газ конлари геологиясининг бу гуруҳдаги энг муҳим вазифаларига кон учун қабул қилинган ишлатиш тартиби ва қатлам флюид ларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таркиби ҳар хил бўлган уюмдаги нефть ва газни сув билан сиқиб чиқариш характери ва шароитларини ўрганиш; сувни ҳайдаш чоғида қатламга таъсир доирасини, қатламда нефть, газ ва сувнинг ҳаракатланиш йўлини, флюидни чиқариб олишнинг ҳар бир янги босқичида нефть ва газ қолдиқ захирасининг жойлашиш характерини ўрганиш киради. Нефть ва газ конлари геологиясининг методик масалаларини ечишга - кон геологиясининг аниқ илмий масалаларини ҳал қилиш учун янги, замонавий методларни ишлаб чиқиш, мавжудларини такомиллаштириш ва ривожлантириш киради. Ҳал қилиниши лозим бўлган кўпдан-кўп методик масалалар қуйидаги гуруҳларга бўлинади. 1. Юқори даражада мураккаб мазмунга эга бўлган геологик-техник мажмуанинг системасини тайёрлаш, лойиҳалаш ва ишлатишнинг ҳамма босқичларида маълумотлар йиғишни ташкил қилиш. 2. Нефть ва газ конлари геологияси объектларини тавсифлаш ва йиғилган маълумотларни умумлаштиришнинг янги методларини ривожлантириш масалалари: чунончи, объектларни оғзаки тавсифлаш, турли график воситалар ёрдамида тавсифлаш (схема, кесма, харита, график, блок-диаграмма ва ш.к.ни тузиш), математик методлар ёрдамида тавсифлаш ва бошқалар. 3. Конни ишлатиш кўрсаткичлари ва методлари, захираларни ҳисоблаш, ишлатишнинг амалдаги системалари ва лойиҳаларини геологик асослаш, қатламнинг жорий ва якуний нефть ва газ бера олишлигини кон-геологик нуқтаи назардан баҳолаш методикасини такомиллаштириш ва башоратлаш масалалари. Download 145.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling