1-сонли Келишув битими 2023 йил “15” март Термиз шаҳар


Download 54.5 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi54.5 Kb.
#1304035
Bog'liq
Воҳидов Самарбек


1-сонли Келишув битими

2023 йил “15” март Термиз шаҳар
“Сурхон” футбол клуби, кейинги ўринларда “Футбол клуби” деб юритилади, номидан Устав асосида фаолият юритувчи Бош директор А.А.Эргашев бир тарафдан ва футболчи Воҳидов Самарбек Саиднабиевич, АD 2765622, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ИИБ, кейинги ўринларда – “футболчи” деб юритилади, иккинчи тарафдан, биргаликда “Тарафлар”, алоҳида эса “Тараф” деб аталувчилар, ушбу келишув битимини қуйидагилар тўғрисида имзолади.
I. КЕЛИШУВ БИТИМИНИНГ ПРЕДМЕТИ
1.1. “Футболчи” ўз ихтиёрига кўра “Футбол клуби” билан келишилган ҳолда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Суперлигасининг U-19 жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларида белгиланган муддатларда футбол клубининг U-19 жамоаси таркибида иштирок этиш, Футбол клуби эса футболчининг мазкур мусобақада иштирок этиши учун етарлича шароит яратиш мажбуриятини олади.
1.2. Келишув битимининг амал қилиш муддати 2023 йил 15 мартидан - 2023 йил
31 декабргача.



II. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Футболчининг ҳуқуқлари:
2.1.1. Ўзининг таълим жараёнининг амалга ошиши учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш юзасидан Футбол клубига мурожаат қилиш;
2.1.2. Футболчи ФИФА ОФК ва ЎФАнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари асосида бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
2.2. Футболчининг мажбуриятлари:
2.2.1.Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талаблари ва мазкур келишув шартларига риоя этиш;
2.2.2. Футбол клубининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва мазкур келишув шартларига зид бўлмаган буйруқлари, фармойишлари ва талабларини ўз муддатида бажариш;
2.2.3. Ижро интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этиш;
2.2.4. Ўқув-машғулот жараёнларида иштирок этиш;
2.2.5. Мусобақаларда жамоа шарафини муносиб химоя қилиш;
2.2.6. Футбол учрашувлари вақтида ўзининг ва рақиб жамоанинг футболчиларига тўғри ва хушмуомала муносабатда бўлиш;
2.2.7. Футбол клубини ўқув-машғулотлари жараёнини бориши, шунингдек ўзининг жисмоний соғлиги ҳолати тўғрисида мунтазам равишда хабардор этиб бориш;
2.2.8. Зарур ҳолларда мазкур келишув шартлари асосида мажбуриятларини сидқидилдан амалга ошириш учун тўсқинлик қиладиган ҳар қандай ишдан ўзини сақлаш ва имкониятларини ошириб бориш;
2.2.9.Футбол клубининг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар тўғрисида футбол клубини зудлик билан хабардор қилиш;
2.2.10. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, ФИФА ОФК ва ЎФАнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари асосида бошқа мажбуриятларга ҳам эга.


2.3. Футбол клубининг ҳуқуқлари:
2.3.1. Исталган вақтда футболчининг футболдаги иқтидор ва қобилиятини текшириш;
2.3.2. Мусобақаларда .....................
2.3.3. Футбол клуби ФИФА ОФК ва ЎФАнинг амалдаги меъёрий ҳужжатлари асосида бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
2.4. Футбол клубининг мажбуриятлари:
2.4.1. Футбол клуби мазкур келишувда кўзда тутилган ишларни бажариш ҳамда мусобақаларда иштирок этиш учун етарлича шароит яратиш;
2.4.2. Ўқув-машқ ва ўйин майдонларини, ечиниш хонаси ва бошқа маиший биноларни амалдаги санитар ва гигиеник меъёрлар асосида тақдим этиш;
2.4.3. Футболчининг ёзма мурожаатига асосан ўқув машғулотларини олиб бориш учун сифатли спорт анжомлари ва экипировлари билан таъминлаб бориш;
2.4.4. Футболчининг мусобақа доирасида бошқа шаҳарларга бориши учун йўлкира, овқатланиш ва бошқа харажатларни қоплаш.

III. Келишув битимини бекор қилиш тартиби
3.1. Мазкур келишув битими қуйидаги ҳолатларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:
а) Тарафларнинг келишувига асосан, 3 кун олдин огоҳлантириш орқали;
б) Футболчининг ташаббусига асосан, футболчи томонидан мазкур келишувни бажаришга тўсқинлик қиладиган асосли сабаблар ёзма равишда тақдим этилган ҳолларда;
в) Футбол клубининг ташаббусига кўра, мазкур келишув буйича шартларнинг футболчи томонидан бажарилмаган ҳолларда, футболчининг ёзма огоҳлантириш орқали.


IV. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
4.1. Ушбу келишувни бажариш чоғида юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар Тарафлар ўртасида музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади.
4.2. Мазкур келишувда назарда тутилмаган низолар юзма-юз музокаралар йули билан ҳал этилади. Тарафлар ўртасидаги низо ҳал этилмаса, у “Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича регламентига мувофиқ ҳал этилади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
5.1. Мазкур келишув битими футболчининг ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг розилиги билан имзоланади.
5.2. Ушбу келишувга киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган ҳамда Тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқийдир.
5.3. Ушбу келишув икки нусхада тузилди. Иккала нусха бир хил ва тенг юридик кучга эга. Ҳар бир Тарафга ушбу келишув битимининг биттадан нусхаси берилади.
VI. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ, БОШҚА РЕКВИЗИТЛАРИ



Футболчи

Футбол клуби

Ф.И.Ш: Воҳидов Самарбек Саиднабиевич


Туғилган санаси: 18.06.2006


Паспорт серия ва рақами: АD 2765622

Клуб: “Сурхон” ПФК


Клуб Бош директори: Эргашев Анвархон Авазханович


____________________________


Клуб юристи: Хусанбаев Акмал


____________________________



Download 54.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling