М.9 Мантиқий элементлар

Sana01.01.1970
Hajmi
#102410
Bog'liq
М.9 Мантиқий элементлар

МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ

Электроника ва радиотехника кафедраси

9- маъруза

Мантиқий элементлар

кафедра катта ўқитувчиси Х. Наркулов

Режа

1. Мантиқий элементлар (МЭ).

2. МЭларнинг асосий параметрлари.

3. МЭларнинг амплитуд узатиш характеристикаси .

4. МЭларнинг қўлланиш соҳалари.

Мантиқий элемент (МЭ)

  • Мантиқий элемент (МЭ) деб кириш сигналлари устидан аниқ бир мантиқий амални бажарадиган электрон қурилмага айтилади.
  • Мантиқ алгебраси “рост” ва “ёлғон” – кўринишдаги иккита мантиқ билан ишлайди. Бу шарт “учинчиси бўлиши мумкин эмас” қонуни деб аталади. Бу тушунчаларни иккилик саноқ тизимидаги рақамлар билан боғлаш учун “рост” ифодани 1 (мантиқий бир) белгиси билан, “ёлғон” ифодани 0 (мантиқий нол) белгиси билан белгилаб оламиз. Улар Буль алгебраси константалари деб аталади.

Мантиқий функциялар

  • Мантиқий ифодаларнинг ҳар бири 0 ёки 1 қиймат олувчи х1, х2, х3, …хn мантиқий ўзгарувчилар (аргументлар)нинг функцияси ҳисобланади.
  • Агар мантиқий ўзгарувчилар сони n бўлса, у ҳолда 0 ва 1 лар ёрдамида 2n та комбинация ҳосил қилиш мумкин. Масалан, n=1 бўлса: х=0 ва х=1; n=2 бўлса: х1х2=00,01,10,11 ҳолатига эга бўлади.
  • Ҳар бир ўзгарувчилар мажмуи учун у 0 ёки 1 қиймат олиши мумкин.

Мантиқий функциялар

  • n ўзгарувчининг рухсат этилган барча мантиқий функцияларини учта асосий амал ёрдамида ҳосил қилиш мумкин:
  • мантиқий инкор (инверсия, ЭМАС амали), мос ўзгарувчи устига “” белгисини қўйиш билан амалга оширилади;
  • мантиқий қўшиш (дизъюнкция, “ЁКИ” амали), “+” белгисини қўйиш билан амалга оширилади;
  • мантиқий кўпайтириш (конъюнкция, “ҲАМ” амали), “·” белгисини қўйиш билан амалга оширилади.

Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling