Лаборатория машгулотлари амалий иш – I. Криоскопия


Download 1.13 Mb.
bet1/17
Sana29.04.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1399811
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Лаборатория машгулотлари


Лаборатория машгулотлари
АМАЛИЙ ИШ – I. Криоскопия
Маълумки эритмалар тоза эритувчига нисбатан пастроқ температурада музлайди. Бундай эритманинг музлаш температураси унинг концентрацияси ва эритувчи табиатига боғлиқ. Электролит бўлмаган моддаларнинг суюлтирилган эритмалари учун бу боғланиш қуйидагича ифодаланади.
То - Т1 = ∆Т = КCm (1)
бу ерда То- тоза эритувчи музлаш температураси, Т1- эритма музлаш температураси, ∆Т – эритма музлаш температурасининг пасайиши, К-пропорционаллик коэффициенти, Cm-эритманинг моляль концентрацияси.
Коэффисиент К ҳар бир эритувчи учун ўзгармас бўлиб криоскопик константа деб айтилади. Агар Cm=1 мол/1000г бўлса, К=∆Т бўлади. Баъзи эритувчиларнинг криоскопик константалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.
Жадвал-1



Эритувчи

Криоскопик константа, град/мол

Бензол

5,1

Сув

1,85

Нафталин

6,9

Нитробензол

6,9

Фенол

7,3

Камфора

40

Эритувчининг криоскопик константаси фақат унинг кимёвий табиатига боғлиқ бўлиб, эритма концентрасияси ва таркибига боғлиқ эмас. Демак, ҳар бир эритувчи учун муайян ўзгармас сон криоскопик константа мавжуд. “Музлаш температурасининг молекуляр пасайиши” тушунчасидан “эритмани музлаш температурасининг пасайиши” тушунчасини ажратиш керак. Эритилган модданинг молекуляр оғирлигини эритманинг музлаш температурасига қараб ҳисоблшда эритилган модда моллар сони 1000 г эритувчига нисбатан олиниши керак. Агар G эритувчида g модда эритилган бўлса, у холда эритманинг моляль концентрацияси қуйидаги 2-формула ёрдамида њисобланади.


(2)
Агар бу ифодани (1) формулага қўйсак
То - Т1 = ∆Т = (3)
бўлади. (3) тенгламадан
(4)
келиб чиқади. (4) тенглама орқали номаълум эритилган модданинг молекуляр массаси топилади. Бу ерда q ва G тарозида тортиш билан топилади. К ва То маълум эритувчи учун ўзгармас сонлар. Демак, тажриба мақсад фақат Т1 топишдан иборат. Криоскопик усул фақат суюлтирилган эритмаларга ишлатилади. Шунинг учун ∆Т қиймати жуда кичик бўлади. Агар температуранинг абсолют қиймати кичик бўлсада, лекин фоиз ҳисобидаги ҳато жуда катта бўлиши мумкин. Шунинг учун бу ишни бажаришда 0,002 градиус аниқлик билан ўлчайдиган термометр (Бекман термометри)дан фойдаланиш керак.
Эритманинг музлаш температурасининг пасайишини тажрибада аниқлаш калориметр асбобида ёрдамида олиб борилади. 


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling