9-мавзу. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ.

Sana01.01.1970
Hajmi
#108355
Bog'liq
9-мавзу. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ.



10-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА УНИНГ 
МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ МИЛЛИЙ МАҲСУЛОТ 
ВА УНИНГ ҲАРАКАТ ШАКЛЛАРИ 
Режа: 
1. 
Миллий 
иқтисодиётнинг 
қарор 
топиши 
ва 
унинг 
макроиқтисодий кўрсаткичлари. 
2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни, таркибий қисмлари ва 
ҳаракатшакллари. 
3. Ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усуллари. 
Мазкур мавзудан бошлаб иқтисодий муносабатлар макроиқтисодий 
даражада таҳлил қилинади. Дастлаб миллий иқтисодиёт ва унинг 
макроиқтисодий кўрсаткичларига тавсиф берилади. Миллий ишлаб 
чиқаришнинг натижаси ҳисобланган ижтимоий маҳсулот, ялпи миллий 
маҳсулот, уларнинг ҳаракатшакллари ва таркибий қисмларининг иқтисодий 
мазмуни ёритилади. Миллий ҳисоблар тизими ҳамда унинг асосий 
кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари баён этилади. 
 
1. Миллий иқтисодиётнинг қарор топиши ва унинг 
макроиқтисодий кўрсаткичлари. 
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат 
бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги 
амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг 
таркибий тузилмасини тавсифлаб беради. 
Миллий иқтисодиёт – барча тармоқлар ва соҳаларни, микро- ва 
макродаражадаги иқтисодиётларни, функционал иқтисодиётни, кўплаб 
инфратузилмаларни ўз ичига олган яхлит иқтисодиётдир. Миллий 
хўжаликнинг таркиб топган тузилиши ижтимоий меҳнат тақсимоти 
ривожининг натижаси ҳисобланади. 
Макроиқтисодий жиҳатдан қаралганда миллий иқтисодиётнинг таркибий 
тузилиши мамлакатда мавжуд бўлган ишлаб чиқариш ресурслари; уларнинг 
ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида ажралиб чиққан иқтисодий субъектлар 
ўртасидаги тақсимот ҳажми; мазкур субъектлар ишлаб чиқариш ҳажмлари, 
миллий маҳсулотни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол 
қилиш жараёнларида шаклланувчи таркибий қисмлари ўртасидаги муносабат 
сифатида намоён бўлади. Миллий иқтисодиётнинг таркибий тузилишини 
содда кўринишда қуйидаги 1-чизма орқали тасвирлаш мумкин. 



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling