Ер кадастри методичка 3 курс амалий машғулот учун123456789

Sana01.01.1970
Hajmi
#112953
Bog'liq
Ер кадастри методичка 3 курс амалий машғулот учун123456789


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
«Давлат кадастрлари» кафедраси
«Ер кадастри» фанидан
амалий машғулотларни ўтказиш бўйича


М Е Т О Д И К К Ў Р С А Т М А




Тумандаги қишлоқ хўжалик корхоналарида ер ҳисобини ўтказиш


Тошкент – 2019


«Ер кадастри» фанидан амалий машғулотларни ўтказиш бўйича методик кўрсатма.. Т.:ТИҚХММИ, 2019.


Методик кўрсатма ер кадастри, унинг мазмуни ва моҳияти, таркибий қисмлари ҳисобланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш ҳамда ер ҳисобини юритиш масалаларини ўз ичига олади. Унда ер кадастрини юритиш, рўйхатга олиш ва давлат ер ҳисобини юритишнинг бугунги кундаги мавжуд услубиятлари ҳамда тартиби, шунингдек республикамизнинг маъмурий туманларида юритилаётган рўйхатга олиш хужжатларини тўлдириш, фермер хўжаликларида ёки бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарида ер ҳисобини юритиш тартиби келтирилган.


Кўрсатма ердан фойдаланиш ва ер кадастри факультетининг бакалаврларига мўлжалланган.

Тузувчилар: Рахмонов Қ.Р.–ТИҚХММИ, “Давлат кадастрлари” кафедраси мудири, доцент, и.ф.н.


Кубаев Ж.А.– ТИҚХММИ, “Давлат кадастрлари” кафедраси ассистенти

Институт ўқув-методик Кенгаши томонидан кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия қилинган ( ____ -сонли баёни «__» ________ 2019й)


© ТИҚХММИ, 2019.


Кириш

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги, «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги қонунларига биноан республикада давлат ер кадастрини юритиш йўлга қўйилган. У ўз ичига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш, ерларни миқдор ва сифат жиҳатларидан ҳисоб қилиш, тупроқ бонитировкаси ва ерларни иқтисодий баҳолашни олади. Давлат ер кадастри мамлакат бўйича ягона тизимда давлат ҳисобидан юритилади.


Давлат ер кадастрини юритиш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастрлари давлат қўмитаси томонидан чиқарилган услубий қўлланмалар ва йўриқномалар ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар учун мажбурийдир.
Маълумки, давлат ер кадастри таркибида бажариладиган ишлардан, айниқса, ерларни рўйхатга олиш ва ер ҳисобини юритиш ва шу асосда ҳар йили ер кадастрини юритиш муҳим амалий ва ташкилий аҳамиятга эгадир.
Шуни алоҳида эьтироф этиш зарурки, республикамиз ҳудудида мавжуд ер ресурсларини мажмуали тарзда ўрганиш, ягона услубият асосида уларнинг ҳуқуқий ҳолатлари, миқдорлари ва хусусиятлари тўғрисида зарурий маълумотлар тўплаш, уларни ягона тизимга келтириш давлатимиз учун муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижимоий аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга бу - мамлакатимиз мавжуд салоҳиятини аниқлашга имкон беради. Шу жиҳатдан ҳам бошқа қатар ривожланган мамлакатлар сингари республикамизда давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш муҳим аҳамият касб этади. Шу нуқтаи назардан ҳам давлат кадастрлари ягона тизимида асосий таркибий қисми ҳисобланган ер кадастрини ўрганиш, уни халқ хўжалигидаги аҳамиятини ёритиб бериш ҳам назарий жиҳатдан ҳам амалий нуқтаи назардан муҳимдир.
Булғуси мутахассисларни ер кадастрини юритиш услубияти, бугунги кундаги амалдаги ҳужжатлари билан таништириш улар касб маҳоратини шаклланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.



Download

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling