2-мавзу: бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари назарий қисм
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Мавзу Фарм. иқтисод (1)
2-МАВЗУ: БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ Назарий қисм Мустақиллик давридаги ҳар бир кун жамиятимизнинг мазмун жиҳатидан янгиланаётганлигидан далолат бериб келмоқда. Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида янги иқтисодий мезонлари, тушунчалар ҳаётимизга шу даражада тезлик билан кириб келмоқдаки, уларни идрок этиш, назарий ва амалий жиҳатдан татбиқ қилиш, методологик муаммоларини ҳал қилишга улгуриш қийин бўлмоқда. Бундай янги иқтисодий тушунчалардан бири корхонанинг иқтисодий салоҳияти тушунчасидир. Ўзбекистон ва бошқа Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида чоп этилаётган иқтисодий таҳлилнинг таркибий қисми бўлган молиявий таҳлилга оид адабиётларда корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилишда асосан, унинг тасарруфидаги активларни ўрганиш билан чекланиб қолинмоқда. Бундан кўриниб турибдики, иқтисодий жараёнларни содир этиш учун моддий бойликлар билан биргаликда жонли меҳнатнинг ҳам иштирокини таъминлаш лозим. Шундагина ишлаб чиқариш жараёни содир бўлиб, янги маҳсулот яратилишига эришиш мумкин. Шу маҳсулотнинг сотилиши эса корхонанинг барча харажатларини қоплаб, фойдани таъминлайди. Шундагина ишлаб чиқаришнинг пировард (олий) мақсади – аҳоли фаровонлиги амалга ошади, аҳвол кундан-кунга яхшиланиб боради. Демак, бундан кўриниб турибдики, корхонанинг иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилганда фақатгина бухгалтерия балансининг актив қисмида жойлашган корхона тасарруфидаги моддий бойликларни таҳлил қилиш билан чегараланиб қолиш, унинг иқтисодий фаолияти тўғрисида тўлиқ хулоса қилиш учун этарли эмас экан. Бу эса ўз навбатида, корхонанинг иқтисодий аҳволига тўлиқ ва батафсил баҳо бериш учун унинг активлари билан биргаликда меҳнат ресурсларини ҳам қўшган ҳолда тизимли ёндашиб, комплекс таҳлилни тақозо этади. Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳамда «Бухгалтерия ҳисоби счетлар тизимини такомиллаштириш ҳақида»ги 1994 йил 26 март 164-сонли қарорига асосан тасдиқланган счетлар (ҳисобварақлар) режаси жорий қилинган. Юқоридаги қарорга асосан Ўзбекистон ҳудудида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг умумий қоидалари, хўжалик жараёнларини ҳужжатлаштириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш каби қоидалар ўз ифодасини топган. Ўзбекистон Республикаси АдлияВазирлиги томонидан 23.10.202 йил №1181 билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2002 йил 9 сентябр 103-сонли Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21- сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи асосида амалга оширилади. Ҳисобнинг тезкор (оператив), статистик ва бухгалтерия ҳисоби сингари турлари мавжуд. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling