2-мавзу: бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари назарий қисм


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana25.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1654827
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Мавзу Фарм. иқтисод (1)

Тезкор ҳисоб маълум хўжалик жараёнларини шу жараён ва жараёнлар юз 
берган жойнинг ўзида кечиктирмай назорат олиб боради. 
Унинг ҳусусиятларидан бири шундаки, унинг ёрдамида хўжаликнинг 
ҳамма томони эмас, балки баъзи бир кўрсаткичларигина назорат қилиб боради. 
Иккинчи хусусияти эса – бу ҳисоб маълумотлари хўжалик фаолияти ва 
жараёнларини кузатиш натижасида олинади. Уларни махсус ҳужжатларда 
қайд қилиш шарт эмас. Маҳсулот ишлаб чиқариш режасининг бажарилиши, 
иш ҳақи фондининг кундалик сарфи, товар этказиб берувчи дорихона ва 
ҳаридорлар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилиш ва бошқа 
маълумотлар оператив ҳисоб ёрдамида олинади. 


Тезкор ҳисоб корхоналарда ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш 
мақсадларида юритилади. Тезкор ҳисоб жойнинг ўзида ва бирор-бир хўжалик 
жараёнини содир этиш пайтида юритилади. Тезкор ҳисоб воситасида 
материаллар ёки товарларни этказиб бериш, тайёр маҳсулот чиқариш ва уни 
сотиш устидан назорат амалга оширилади. Тезкор ҳисоб малумотлари, одатда, 
оғзаки, телефон ёки факс орқали берилади.
Статистик ҳисоб оммавий ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш ва назорат 
қилиш тизимидан иборатдир. 
Бухгалтерия ҳисоби — ҳар қандай мулкчилик шаклидаги дорихона 
хўжалик фаолиятини ялпи, узлюксиз ва ҳужжатларга асосланган ҳолда акс 
эттириш тизимидир. Демак, қатъийян ҳужжатлилиги, ялпи, узлюксиз 
эканлиги, аниқ қиймат баҳосига таяниши бухгалтерия ҳисобининг фарқловчи 
хусусиятлари ҳисобланади. 
Бухгалтерия ҳисобида ҳар қандай хўжалик жараёни бўйича тегишли тарзда 
тузилган, барча зарурий кўрсаткичларга эга бўлган, масъул шахслар 
томонидан имзоланган ва тасдиқланган ҳужжат тузилиши керак. 
Бухгалтерия ҳисоби узлюксиздир, чунки у кунма-кун юритилади ва барча 
хўжалик ҳодисалари ва жараёнларини ялпи тарзда қайд этади. Бухгалтерия 
ҳисобни тўғри ташкил этиш ва дорихоналарни самарали бошқариш учун 
маълум талабларга риоя қилиш керак . Бу талаблар қуйидагилардан иборат. 


1. Ҳисоб ва режа кўрсаткичларининг бирлиги. Бу талаб дорихонада 
режа кўрсаткичларини ҳисоб кўрсаткичлари билан таққослаш ва режа 
кўрсаткичларининг бажарилиши устидан узлюксиз назорат олиб боришни 
таъминлайди, дорихонанинг истиқболдаги ишлар режасини тузиш учун ҳисоб 
кўрсаткичлари ёрдамида ўтган даврда қандай натижаларга эришилганлиги 
тўғрисида маълумотлар олади. 
2. Ҳисобнинг аниқлиги ва тўғрилиги. Барча ҳисоб маълумотлари аниқ, 
тўғри бўлиши ва объектив бўлиши лозим .Ҳисоб маълумотлари фақат 
ютуқларни эмас, балки камчиликларни ҳам ошкора акс эттириш лозим. 
3. Ҳисобнинг оддийлиги ва тушунурли бўлиши. Бу талабга кўра ҳисоб 
кўрсаткичлари оддий ва барча фойдаланувчилар учун тушунарли бўлиши 
керак, бу эса хўжаликни бошқаришда ҳар бир ходимга ҳисоб 
маълумотларидан фойдалана олиш имкониятини беради. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling