2-мавзу: бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари назарий қисм


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana25.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1654827
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Мавзу Фарм. иқтисод (1)

Пул ўлчови дорихонанинг моддий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш 
билан боғлиқ, маҳсулотнинг аниқ турларини тайёрлаш, ишлар бажариш ёки 
хизматлар кўрсатишга доир индивидуал чиқимларини ҳисоблаш имконини 
беради. 
Молиявий ҳисобот ялпи дорихона бўйича тузилади ва умумлаштирилган 
кўрсаткичларни акс эттиради. Бошқарув ҳисоби одатда алоҳида таркибий 
бўлинмалар (дорихона иш жойларида, бўлим ва бўлинмалари) тўғрисидаги 
ахборотни акс эттиради. Бу ҳолда алоҳида муаммо ёки дорихона 
фаолиятининг муайян тури бошқарув ҳисобининг объекти бўлиши мумкин. 


Молиявий ҳисоботларда дорихона (ташикилот) бир бутун, яхлит объект 
сифатида қаралади. 
Бошқарув ҳисоби дорихонанинг бўлинмаларига — фаолиятнинг айрим 
турлари, алоҳида махсулотлар, ташкилий бўлинмалар, жавобгарлик 
марказлари бўйича йўналтирилган. 
Бухгалтерия ҳисоби объектларини ўрганишда фойдаланиладиган турли 
усуллар ва йўл-йўриқлар мажмуи унинг услублари деб аталади. Бухгалгерия 
ҳисоби 
услубининг 
асосий 
элементларига 
қуйидагилар 
киради: 
ҳужжатлаштириш, инвентарлаш, ҳисобварақлар, иккиёклама ёзув, баҳолаш, 
калкулясия, баланс, ҳисобот. 
Қонунчиликка мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритиши шарт бўлган 
муассасалар, ташикилот ва корхоналар бухгалтерия ҳисобининг субъектлари 
деб номланади. 
Дорихона активлари (бошқача айттанда мол-мулки) — дорихона эгалик 
қиладиган ва улар ёрдамида ўзининг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга 
оширадиган хўжалик воситаларининг хилма-хил турларидир. 
Дорихонанинг активлари қуйидаги учта талабга жавоб берганда молиявий 
ҳисоботга киритилади: 
— дорихона бу мулкнинг эгаси деб ҳисобланганда; 
— у учун муайян қийматга эга бўлганда; 
— қандайдир қийматта ва келгусида дорихона учун иқтисодий фойда 
келтириш қобилиятига эга бўлганда. 
Дорихона активлари икки турга бўлинади: узоқ муддатли ва жорий 
(айланма) активлар. 
Ҳисоб регистрлари — ҳисоб ахборотини қайд этиш учун мўлжалланган 
махсус 
шаклдаги 
жадваллардир. 
Уларда 
бухгалтерия 
ҳисоби 
ҳисобварақларида ва бухгалтерия ҳисоботида акс эттириш учун бирламчи 
ҳужжатлардаги ахборот тизимлаштирилади ва тўпланади. 


Бухгалтерия ҳисоби шакли — бу ўзаро боғланган ҳисоб регистрлари 
тизими ва уларда бухгалтерия ҳисоби объектларини акс эттиришнинг 
шаклланган тартибидир. 
Ҳужжатлаштириш — бухгалтерия ҳисоби объектларини ҳужжатларда 
ёппасига акс эттириш усулидир. Ҳар бир хўжалик жараёни бухгалтерия 
ҳисобида фақат уларнинг тўғри ва ҳолисона расмийлаштирилганлиги, 
шунингдек ушбу жараённинг қонун талабларига мувофиқлиги текширувдан 
ўтган ҳужжатлар асосида акс эттирилиши керак. Ҳужжатларда бажарилган 
жараённинг моҳияти, унинг миқдорий баҳоси ва пулдаги ифодаси акс 
эттирилади. Ҳужжатларда берилган маълумотларнинг ишончлилиги 
жараёнларни амалга ошириш бўйича жавобгар шахсларнинг имзолари билан 
тасдиқланади. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling