2-мавзу: бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари назарий қисм


Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana25.06.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1654827
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-Мавзу Фарм. иқтисод (1)

Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари — бухгалтерия ҳисоби 
объектларини ҳар куни ва мунтазам равишда акс эттириш усули. 
Ҳисобварақлар ёрдамида хўжалик жараёнларини бир турдаги иқтисодий 
хусусиятлар бўйича тизимлаштириш ва гуруҳларга ажратиш амалга 
оширилади, шунингдек мол-мулк, уни шакллантириш манбаларининг ҳолати 
ва хўжалик жараёнлари тўғрисида жорий ахборот тўпланиб боради. 
Иккиёклама ёзув — хўжалик жараёнларини бухгалтерия ҳисоби 
ҳисобварақларида қайд этиш усули. Ушбу усул шундан иборатки, ҳар бир 
хўжалик жараённинг суммаси бир вақтда иккита ҳисобварақда акс эттирилади. 
Баҳолаш — бухгалтерия ҳисобининг турли хил объектлари тўғрисида 
умумлаштирилган маълумотлар олиш учун мол-мулк, уни шакллантириш 
манбалари ва хўжалик жараёнларини пулда ифодалаш усули. 
Калкулясия — ҳаражатларни гуруҳлаштириш ва яратилган маҳсулот, 
бажарилган ишлар ёки тайёрланган моддий бойликлар бирлиги таннархини 
аниқлаш усули. 
Бухгалтерия баланси — муайян санага дорихонанинг мол-мулкини ва 
мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотни иқтисодий гуруҳлаштириш ва пул 
баҳосида умумлаштириш усули. 
Корхонанинг мол-мулки балансда икки гуруҳ бўйича кўрсатилади: 
биринчи гуруҳ мол-мулкнинг таркиби ва жойлашишини кўрсатади, иккинчиси 
эса мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс эттиради. Бинобарин, 
баланснинг иккала қисми бир хил мол-мулкни, лёкин турли гуруҳларда 
кўрсатади, шунинг учун иккала қисм ўзаро тенгдир. 


12
Buxgalteriya hisobining
uslublari va elementlari:
1Hisob ob’ektlar
ining birlamchi
kuzatish usullari
2.Ob’ekt qiymatini
kuzatish usuli
3. Ob’ekt xaqidagi
hisoblarni joriy
guruhlash usuli.
4.Ob’ekt ma’lu
Motlarini yakuniy
xulosalash
va taqdim ot
usullari
Xujjatlashtirish;
inventarizatsiya
Baholash;
Kalk u latsiy a.
Schyotlar tizimi;
Ikkiyoklam a yozuv;
Xisob registrlari
Buxgalteriya ba
lansi bosh xisobot
shakllari.
1.5-расм. “Бухгалтерия ҳисобинииг элементлари.” 
Дорихонанинг ҳисоботи дорихонанинг муайян давр (чорак, йил)даги 
молиявий-хўжалик 
фаолиятини 
тавсифлайдиган 
умумлаштирилган 
кўрсаткичлар тизимини ўзида мужассамлаштиради. Бухгалтерия ҳисоботи 
мулкчлик шакли ва фаолият соҳасидан қатий назар барча корхоналар учун 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона 
қоидалар ва шакллар бўйича тузилади. 


Бухгалтерия ҳисоботи турли идораларга: солиқ инспексияси, банклар, 
юқори ташикилотлар, статистика корхоналари ва ахборотдан фойдаланувчи 
турли шахсларга тақдим этилади. 
Бозор шароитида маълумотдан фойдаланувчилар бир неча хўжалик 
юритувчи субъектлар бўйича маълумот таҳлили асосида ўз қарорларини қабул 
қилишади. Шу ўринда, агар инвестор ўз маблағларини қўйилмага 
сарфламоқчи бўлса, у энг маъқул қарорни қабул қилиш мақсадида, бир неча 
компанияларнинг молиявий ҳисоботларини таҳлил қилиб чиқади. Шунинг 
учун тақдим этиладиган маълумот стандарт кўринишда бўлиши, яъни бир хил 
ёндашув ва тамойилларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқилиши лозим. 
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тамойиллари «Бухгалтерия ҳисоботи 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва «Молиявий ҳисоботни 
тайёрлаш ва тақдим этиш учун консептуал асос»да белгиланган. 
Режалаштириш, ташкиллаштириш ва тартибга солиш билан бир вақтда 
бухгалтерия ҳисоби бошқарувнинг асосий функсияларидан бири ҳисобланади. 
Бошқарув тазимида бухгалтерия ҳисоби муайян функсияларни, асосан: 
ахборот, назорат, мулкнинг сақланишини таъминлаш, таҳлил функсияларини 
бажаради. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling